Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украинанинг учта элчихонасига таҳдидлар ва қандайдир қизил суюқликдан иборат бўлган хатлар юборилган. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ҳукумат ушбу ҳодисаларни таҳлил қилмоқда. У тез орада расмий маълумотларни ошкор этишга ваъда берди.

Дмитрий Кулеба

Дмитрий Кулеба
Фото: Reuters

«Хатларда портловчи қурилма эмас, бошқача модда бўлган… Шундай дейлик: ушбу конвертлар ичида Украинага нисбатан рамзий таҳдид бўлган. Фақат шуни айтишим мумкинки, конвертларнинг барчаси қабул қилинган вақтда қизил суюқлик билан шимдирилган бўлган», — деди у «Рада» телеканали эфирида.

Бундай хатлар Украинанинг Мадриддаги элчихонасидан ташқари, чет мамлакатлардаги яна иккита ваколатхонасига келиб тушган. Воқеалар 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари юз берган. Кулеба гап айнан қандай таҳдидлар ҳақида бораётганига ва бундай хатлар юборилган элчихоналар қаерда жойлашганига аниқлик киритмади.

Журналистларнинг Испаниядаги элчихонада содир бўлган портлаш «террорнинг янгича шаклими»? — қабилидаги саволига Кулеба шундай жавоб берди:

«Бу шубҳасиз террорнинг янги шакли. Биз Испания ҳукумати билан бунинг ортида ким турганини аниқлаш устида фаол иш олиб боряпмиз. Бизда, албатта, бунинг ортида ким тургани бўйича гумонлар бор, бироқ бу кампанияга жалб этилган агентлар ва одамларнинг бутун тармоғини аниқлаш керак».

Элчихоналардаги ҳодисалар Украинага қарши «мақсадли кенг кўламли кампания»дан дарак беради, деб ҳисоблайди Кулеба. У бунинг учун жавобгар бўлганлар жазо олишига ишонтирди.

30 ноябрь куни Украинанинг Мадриддаги элчихонасида портлаш содир бўлди, оқибатда хавфсизлик хизмати ходими жароҳатланди. Портловчи қурилма элчи Сергей Погорельсэвга йўлланган хат ичида бўлган. У портловчи қурилмадан иборат пакет юборилиши ортида Россия турганини тахмин қилди.

Бу ҳодисадан кейин Испанияда сўнгги бир ҳафта ичида бомбалар солинган хатлар бош вазир Педро Санчесга, мамлакат Мудофаа вазирлигига, АҚШнинг Мадриддаги элчихонасига, Торрехон-де-Ардос шаҳридаги авиабазага, шунингде, Киевга қурол етказиб берувчи Инсталаза компаниясига юборилгани маълум бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди