• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Фидел Кастронинг яширин ҳаёти, ўзини император деб эълон қилган Наполеон ва «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилиши. Кун хронологиясида 2 декабрь

    2 декабрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Куба президентига айланган Фидел Кастро, ўзини император деб эълон қилган Наполеон I ҳамда «кокаин барони» Эскобарнинг ўлдирилишига оид фактлар ўрин олган.

    Командантенинг сири: Фидел Кастронинг бойликлари ва яшаш тарзи

    1976 йил 2 декабрь куни Фидел Кастро Куба президентига айланган эди. Айримлар уни ёмон, кўпчилик яхши кўрган, бироқ ҳеч ким Кастрога бефарқ эмасди. Америкаликлар уни шафқатсиз диктатор деб ҳисоблаган. Совет Иттифоқида унинг шахсига романтик урғу берилган. Қуйида Кастронинг яширин ҳаёти ҳақида маълумотлар келтирилади.

    Фото: Pikabu

    «Команданте мен учун худо эди. Унинг учун доим ўлишга тайёр эдим. Бироқ унинг колумбиялик наркосавдогарлар билан суҳбатини эшитганимдан кейин барчаси ўзгарди», — дейилади «Фидел Кастронинг иккиталик ҳаёти» китоби аввалида.

    Китоб муаллифи — Куба етакчисининг собиқ тансоқчиси Хуан Рейналдо Санчес бўлиб, у 17 йил командантега хизмат қилган, 2008 йилда Озодлик оролида Мексикага, у ердан эса АҚШга қочиб ўтган. Унинг айтишича, Куба етакчисининг кўплаб кўчмас мулклари бўлган. Хусусан, Кайо-Педра хусусий ороли унга тегишли эди. У ерда фил суяклари билан безатилган шахсий вилласи жойлашган. Фидел Кастронинг Гаванадаги кошонасида шахсий тиббиёт маркази, баскетбол майдончаси ва томида боулинги бўлган.

    Forbes журнали 2006 йилда дунёнинг энг бадавлат диктаторлари рейтингини тузганида рўйхатдан «команданте Фидел» ҳам ўрин олган. Нашрнинг таъкидлашича, унинг бойлиги 900 миллион долларга баҳоланган. Кастронинг ўзи нопок туҳмат тарқатган барча айбдорларни жавобгарликка тортишга ваъда бериб, ғазабланган. Командантенинг сўзларига кўра, Ғарб ОАВларида эълон қилинган рақамлар — 900 тўғри, фақат миллион ва доллар эмас, балки песо (43 долларга яқин). Кастро бошқа кубаликлар каби ҳаёт кечиришини таъкидлаб келган. «Бу ёлғон, у ўз кулбасида фақат расмий ташриф билан келганларни қабул қилади, аслида шаҳар ташқарисидаги улкан вилласида яшайди», — дейди Санчес.

    Фото: Pikabu

    Қочоқ тансоқчи Куба етакчисининг жами 20 та кўчмас мулки борлигини санаган. Команданте ўзининг шахсий оролига Aquarama II яхтасида сузиб борган. Унинг сўзларига кўра, яхта интерьерини жиҳозлашда қимматбаҳо Ангола дарахти ёғочларидан фойдаланилган. Бироқ у қандай қилиб Куба етакчисининг ихтиёрига келиб қолгани номаълум. Версиялардан бирига кўра, бу СССР раҳбари Леонид Брежневнинг совғаси бўлган. Бошқа бир версияда келтирилишича, уни Кастронинг ўзи сотиб олган.

    Совет етакчилари командантега совғалар юборишни яхши кўргани сир эмас. Кастронинг гаражида Никита Хрушчёв томонидан совға қилинган «Зил-111Б» автомобили, шунингдек, «ГАЗ-69» армия йўлтанламаси бўлган. Аммо унинг автопаркида хориж машиналари ҳам бўлган. Кастро тансоқчисининг айтишича, Куба етакчиси ўзининг Mercedes’ини яхши кўрган.

    Фото: Pikabu

    Кийим-кечакка келинадиган бўлса, Кастро ёшлигида оммага ҳарбий кител ва хаки рангидаги кепида (бош кийим) кўриниш берган. Вақт ўтиши билан у спорт костюмларини кийишга ўтган. Бироқ бу Кастро қимматбаҳо аксессуарларни яхши кўрмаганини англатмайди. Санчеснинг қайд этишича, командантенинг Rolex Швейцария соатларидан иборат улкан коллекцияси бўлган. 1963 йилда Совет Иттифоқига ташриф вақтида Кастронинг қўлидаги бирданига иккита Rolex одамлар эътиборини тортганди. Ўшанда журналистларга мажбурий ечим сифатида шундай йўл тутилгани тушунтирилган эди: соатлардан бири Гавана, иккинчиси Москва вақтини кўрсатади.

    Шунингдек, китобда ёзилишича, команданте Кубада ишлаб чиқариладиган ромдан кўра, шотланд вискисини маъқул кўрган. Аммо маҳаллий сигараларга устуворлик берган: дунёда Куба сигараларидан яхшироқ тамаки маҳсулоти йўқлиги таъкидланган.

    Кастро қўл остидаги оддий кубаликлардан яширин равишда бундай ҳашаматли ҳаётни дезертир-қўриқчиси кўмагида кечиришга муваффақ бўлган. Куба наркосавдогарлар учун дастлабки пункт эди: гиёҳванд моддалар Лотин Америкасидан олиб келинган ва АҚШга жўнатилган. Санчеснинг таъкидлашича, оролдаги бу жараённи командантенинг шахсан ўзи бошқарган.

    Фидел Кастро ўзига тўқ плантатор оиласида дунёга келган. Кўплаб сафдошларидан фарқли ўлароқ у сўл ғоялар таъсирига Гавана университети юридик факультетида ўқиш даврида тушиб қолган. Сталин, Ленин ва Троский меҳнатларини ўқиб, у Америка элчихонаси қаршисидаги намойишларда иштирок этган, қашшоқ деҳқонларни судда ҳимоя қилган. Кастро Доминика диктатори трухилёни ағдаришга уринган, бироқ муваффақиятга эришмаган. Қўзғалон вақтида Колумбия пойтахти Боготада бўлиб қолган Кастро иккита нарсани тушуниб етган: халқ ғазаби нақадар катта куч эканини ва унга бошчилик қиладиган одам бўлмаса, тезда сўнишини.

    Фото: Pikabu

    1950 йиллар бошида юз берган тўнтатиш натижасида Куба ҳукумати тепасига Фулхенсио Батиста келган. Кастро шериклари билан Батистага қарши исёнларни бошлаган, бироқ операция муваффақиятсизликка учраган. Суд бўлажак командантени 15 йилга қамаган. Судда у ўзининг машҳур нутқини сўзлаб, қуйидаги сўзлар билан якунлаган: «Тарих мени оқлайди». Бироқ Батиста режими ўзгача фикрлайдиганларга ҳаддан ортиқ кўнгилчан эди: икки йилдан кейин Фидел амнистия билан озодликка чиққан.

    Озод бўлган Кастро Мексикага йўл олган. У ерда ўз тарафдорларини тўплаб, қўлда қурол билан Кубага қайтишни режалаштирган. 1956 йилда у Granma моторли яхтасида оролга қайтган ва бир неча ой ичида ҳокимиятни эгаллаган. Ўзининг «Биринчи рақамли манифест» сиёсий дастурида у ерларни деҳқонларга беришни, саноатни миллийлаштириш ва бепул таълим ҳақида гапирган. Ҳокимият тепасига келган Фидел АҚШ билан қарама-қаршиликка бориб, Совет Иттифоқи билан дўстлашиб олган.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Кастро ғаройиб инсон бўлган: у оммани дастлабки сўзлариданоқ ўзига қарата олган ва кейин соатлаб уларнинг эътиборини ушлаб турган. Кубада ҳокимият тепасига коммунистлар келгач Кастронинг минглаб сиёсий рақиблари, исёнчи деҳқонлар ва Батиста режими тарафдорлари отиб ташлаган.

    Фидел Кастро ҳукмронлиги йилларида жамиятнинг табақаланиши ҳалокатли даражага етган. Оролда фақат туризм саноати билан боғлиқ бўлганлар (жумладан, фоҳишалик ва одам савдоси билан шуғулланадиган эркаклар ва аёллар), шунингдек, ҳукмрон элита вакиллари яхши ҳаёт кечирган. Шу билан бирга, ваъда қилинганидек, Кастро бепул тиббиёт ва таълимни жорий қилган, Совет даврида баъзи ёш кубаликлар СССРда таълим олган.

    ХХ асрнинг энг муҳим шахсларидан бири ҳисобланган Фидел Кастро 2016 йилда 90 ёшида вафот этган.

    Ўзини император деб эълон қилган Наполеон

    1804 йил 2 декабрь куни Наполеон I Франция императори дея эълон қилинганди. Франция давлат арбоби ва лашкарбошиси, император Наполеон Бонапарт 1769 йил 15 август куни Корсика оролидаги Аяччо шаҳрида у қадар машҳур бўлмаган дворян оиласида дунёга келган. Наполеон 1784 йилда Бриэнне ҳарбий билим юртини, 1785 йилда — Париж ҳарбий мактабини тамомлаган. Профессионал ҳарбий хизматини ўша йили қироллик армияси артиллериясида кичик лейтенант лавозимида бошлаган.

    Фото: Public domain

    Буюк француз инқилобининг дастлабки кунлариданоқ Бонапарт Корсика оролидаги сиёсий курашда қатнашган, радикал республикачилар қанотига қўшилган. 1792 йилда Валенседа Якобинчилар клуби аъзосига айланган.

    1793 йилда Франциянинг Корсикадаги тарафдорлари мағлубиятга учраган. Корсикалик сепаратчилар билан можаро сабаб у оролдан Францияга қочишга мажбур бўлган. Бонапарт Ницседаги артиллерия батареяси командирига айланган. Тулонда инглизларга қарши курашда яхши натижа кўрсатган, бригада генерали лавозимига кўтарилган ва Алп армияси артиллерияси бошлиғи этиб тайинланган. 1794 йил июнда аксилинқилобий тўнтаришдан кейин Якобинчилар билан алоқаси учун Бонапарт лавозимдан четлатилиб, ҳибсга олинган, бироқ тез орада озод қилинган. Ҳарбий вазирлик захирасида бўлган Бонапарт 1795 йил сентябрда таклиф этилган пиёдалар бригадаси командири лавозими рад этиб, армиядан бўшатилган.

    Ўша йилнинг октябрида Директория (1795-1799 йилларда француз ҳукумати) аъзоси Пол Баррас Наполеонни ёрдамчи қилиб олган. Бонапарт роялистлар исёнини бостиришда ўзини кўрсатгани учун Париж гарнизони қўшинлари қўмондонига айланган. 1796 йил февралда Италия армияси қўмондонлигига тайинланган.

    1798—1801 йиллар давомида у Миср экспедициясига бошчилик қилган, Искандария ва Қоҳирани қўлга киритганига қарамай, қўшин мағлубиятга учраган эди.

    1799 йил октябрда Бонапарт Парижга қайтиб келганида мамлакат сиёсий инқирозни бошидан ўтказаётган эди. Буржуа доирадаги юқори мартабали танишлари ёрдамида 9—10 ноябрь кунлари давлат тўнтариши уюштирган. Директория ҳукумати ағдарилган, Француз республикасини уч консул, жумладан, Наполеон бошқара бошлаган.

    Фото: Public domain

    1801 йилда Рим папаси билан имзоланган келишув Наполеонга католиклар черкови қўллаб-қувватловини тақдим этган. 1802 йил августда у умрбод консуллик лавозимига эришган. Орадан икки йил ўтгач эса Бонапарт император Наполеон I сифатида эълон қилинган.

    1804 йил 2 декабрь куни Париждаги Нотр Дам соборида ўтказилган тантанали маросимда Рим папаси ҳам иштирок этган бўлиб, унда Наполеон ўзини француз императори сифатида таништирган. 1805 йили уни Италия ҳам ўз қироли сифатида тан олган. Наполеон I нинг ташқи сиёсати Европада сиёсий ва иқтисодий гегемонликка эришишга қаратилган. Франция ҳукумати тепасига келиши билан тинимсиз урушлар бошланган. Ҳарбий муваффақиятлари сабаб Наполеон империяси ҳудудларини сезиларли оширган, Ғарб ва Марказий Европадаги кўплаб давлатларни Францияга боғлаб қўйган.

    Наполеон нафақат Рейн дарёсига қадар кенгайган Франциянинг императори, балки Италия қироли, Швейцария конфедерацияси воситачиси ва Рейн конфедерацияси протектори эди. Унинг укалари ҳам қирол бўлган: Жозеф Неаполга, Луи Голландияга, Жером эса Вестфалияга.

    Фото: Public domain
    Бу вақтга келиб Франция империяси ўз ҳудуди бўйича Буюк Карл империясига етиб қолганди.

    1812 йилда Наполеон Россияга юриш қилишга қарор қилади ва мағлубиятга учрайди, бу унинг империяси қулашига сабаб бўлган. 1814 йил март ойида Парижга Францияга қарши коалиция қўшинларининг кириши Наполеон I ни тахтдан чекинишга мажбур қилган. Иттифоқчи давлатлар Наполеоннинг император мақомини сақлаб қолган ва унга Ўрта Ер денгизидаги Элба оролига эгалик қилишни топширган.

    1815 йилда Наполеон халқнинг Бурбонлар сиёсатидан норозилигидан, шунингдек, ғолиб давлатлар ўртасида келишмовчилик юзага келганидан фойдаланиб тахтни қайтариб олишга уринган. Март ойида у кичик бўлинма билан Франция жанубига келган ва уч ҳафта ичида бирорта ўқ узмасдан Парижни эгаллаган. Бироқ Наполеон I нинг навбатдаги ҳукмронлиги узоқ давом этмаган. Император ўзига умид билдирган француз халқининг ишончини оқламаган. Буларнинг барчаси, шунингдек, Ватерлоо жангидаги мағлубият унинг Муқаддас Елена оролига сургун қилинишига олиб келган. Наполеон 1821 йил 5 май куни у ерда вафот этган. 1840 йилда унинг ҳоки Париждаги Ногиронлар уйига олиб келинган.

    «Кокаин барони» Пабло Эскобарнинг ўлдирилиши

    1993 йил 2 декабрь куни Меделинда наркобарон Пабло Эскобар ўлдирилган эди. Эскобар АҚШни кокаинга ўргатиб қўйган, гиёҳванд моддалар савдосидан ўз юртидаги камбағаллар учун уй ва йўллар қурган, Колумбия президенти бўлишни орзу қилган, ҳашаматли қамоқхонада яшаган ва 44 ёшида отишмада ҳалок бўлган. Буларнинг барчаси ўзига хос афсона ҳисобланувчи Пабло Эскобар ҳақида кўпчиликка маълум маълумотлардир.

    Пабло Эскобар

    Пабло Эскобар
    Фото: Wikimedia Commons

    Пабло Эскобар 1949 йил 1 декабрда Колумбиянинг Меделин шаҳрида дунёга келган ва жиноят оламидаги йўлини майда ишлардан — маҳаллий қабристонларни ўмариш, тамаки ва марихуана тайёрлаш, лотерея чипталарини сохталаштиришдан бошлаган. Бироқ унинг карьераси тезда юқорига кўтарилган — ёшлигидан рекетлар билан шуғулланувчи тўда тузган ва 22 ёшида ўз шаҳрида машҳурликка эришган. Эскобарнинг тўдаси таниқли бизнесменни ўғирлаб кетиб, ўлдиргач, унинг обрўси маҳаллий қашшоқ қатлам орасида ошиб кетган. Шундан кейин Пабло Эскобар гиёҳванд моддалар савдоси — Америкада тезда оммалашган кокаин билан шуғулланишни бошлаган.

    1977 йилда Меделин картелига асос солинган — 1979 йилга келиб у АҚШ кокаин бозорининг 80 фоизини таъминлар эди. АҚШ ва Колумбиянинг барча кучлари наркобаронга қарши кураш учун йўналтирилгани бежиз эмас — Эскобарнинг ўзи 1982 йилда Колумбия Конгресси аъзосига айланган. Бироқ икки йил ўтгач у шубҳали фаолияти сабаб конгрессменликдан кетган.

    Меделинда у қашшоқлар ҳаётини яхшилашга бўлган уриниши сабаб машҳур эди. Пойтахт Боготага эса кўплаб муаммолар келтирган. 1990 йилда президентлик сайлови олдидан Эскобарнинг одамлари еттита теракт уюштиган — ўшанда жами 37 киши ҳалок бўлган ва 400 га яқин одам жароҳатланган. Бундан бир йил олдин эса у Avianca авиакомпанияси самолётига бомба қўйиш орқали 107 кишининг ўлимига сабаб бўлганди.

    Эскобар 1993 йил 2 декабрь кунги отишмада ҳалок бўлган — полиция наркобарон яширинган жойни у туғилган кунидан кейин оиласига қўнғироқ қилгач топишга муваффақ бўлган.

    Эскобар ва рафиқаси Мария 1983 йилда, наркобарон Колумбия Конгресси аъзосига айланган вақт

    Эскобар ва рафиқаси Мария 1983 йилда, наркобарон Колумбия Конгресси аъзосига айланган вақт
    Фото: Reuters

    Пабло Эскобар 1970 йиллар

    Пабло Эскобар 1970 йиллар
    Фото: Wikimedia Commons

    Эскобар рафиқаси ва ўғли билан Боготадаги футбол ўйинида

    Эскобар рафиқаси ва ўғли билан Боготадаги футбол ўйинида
    Фото: AP Photo

    Пабло Эскобар, 1991 йил

    Пабло Эскобар, 1991 йил
    Фото: AP Photo

    Эскобар рафиқаси Мария ва фарзандлари билан

    Эскобар рафиқаси Мария ва фарзандлари билан
    Фото: Wikimedia Commons

    Пабло Эскобар, 1988 йил

    Пабло Эскобар, 1988 йил
    Фото: AP Photo

    «Эскобар меҳмонхонаси» дея ном олган қамоқхона. Наркобарон бу ерда 13 ой ҳибсда сақланган

    «Эскобар меҳмонхонаси» дея ном олган қамоқхона. Наркобарон бу ерда 13 ой ҳибсда сақланган
    Фото: AP Photo

    Эскобар билан видолашув жараёни, 1993 йил 3 декабрь

    Эскобар билан видолашув жараёни, 1993 йил 3 декабрь
    Фото: Reuters
    02.12.2022, 09:30   Изоҳ (0)   57923
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден: «Путин Украинадаги урушни тугатишга қизиқиш билдирса, у билан гаплашишга тайёрман»

    02.12.2022, 09:30

    АҚШда 10 ёшли бола онасини отиб ўлдирди

    02.12.2022, 00:14

    «Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    01.12.2022, 23:39

    Ўзбекистон ипаги, ипакчилик ва Хўжа Насриддин латифалари ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

    01.12.2022, 23:22

    Туркманистонда абитуриентлар муддатли ҳарбий хизматни кечиктириш ҳуқуқига эга бўлди

    01.12.2022, 22:45

    Марк Цукерберг Apple сиёсатини танқид қилди

    01.12.2022, 22:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.