Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг «Шенчжоу-15» бошқариладиган космик кемаси бортида уч нафар космонавт билан фазодаги Тянгун Миллий орбитал станциясига учирилди, деб хабар бермоқда CGTN.

Космик кема Хитой шимоли-ғарбидаги Гансу провинциясидаги Цзюцюань космодромидан 29 ноябрь куни Пекин вақти билан 23:08 да учирилган. Учиришдан тахминан ўн дақиқа ўтгач, «Шенчжоу-15» кемаси «Чанчждн-2Ф» ракета ташувчисидан ажралган ва мўлжалланган орбитага чиққан. Бошқариладиган кемалар бўйича Хитой космик агентлиги (CМСА) экипаж аъзолари яхши ҳолатда экани ва учириш муваффақиятли ўтганини айтди.

«Шенчжоу-15» экипажи таркиби уч нафар космонавтдан иборат: 57 ёшли Фей Цзюнлун — командир, 56 ёшли Денг Синмин ва 46 ёшли Чжан Лу. Бу Фей Цзюнлуннинг коинотга иккинчи парвози: 2005 йилда у «Шенчжоу-6» бошқариладиган космик кеманинг командири бўлган ва деярли 5 кун орбитада бўлиб қайтган, экипажнинг қолган аъзолари биринчи марта коинотга учмоқда.

Фото: CGTN

Фото: CGTN

Космонавтлар Тянгунга етиб боргач, шу йилнинг июнь ойидан буён у ерда ишлаётган «Шенчжоу-14» миссияси экипажи ортга қайтади. Шундай қилиб, Хитой орбитал станцияси тарихида экипажнинг биринчи ротацияси амалга оширилади. Янги келган космонавтлар станцияда келаси йилнинг май ойигача қолади.

Хабар қилинишича, бу миссия тўртинчи Тянгун экспедицияси бўлади. Экипаж 40 дан ортиқ илмий-техник тажриба ва синовларни ўтказиши, шунингдек, станциядан ташқарида монтаж ишларини бажариш учун уч-тўрт марта очиқ фазога чиқиши керак бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов