Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак. Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг нутқига таяниб, Anadolu хабар берди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, мамлакат ўзгарувчан глобал сиёсий ва иқтисодий архитектуранинг барча имкониятларидан фойдаланиши керак. У Туркия аввалгидек давлат эмаслигини қўшимча қилган.

«Оммавий ахборот воситаларидаги манипуляция ва бир-икки террорчининг ҳаракатлари, Туркия мухолифлари мамлакатимиз тараққиётини тўхтата олмайди.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси қисқа муддатли иқтисодий таназзулга сабаб бўлган, бироқ Туркия туризм соҳасидаги мақсадларини ўзгартирмайди ва бу соҳадаги даромадларни максимал даражада оширишга ҳаракат қилади.

«2021 йил охирида Туркия сайёҳлар сони бўйича дунёда тўртинчи ўринда эди, туризм даромади бўйича эса 8-ўринда бўлган. 2022 йил учун прогнозлар анча қувонарли», — дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Россиянинг Украинада бошлаган уруши қандай якунланишини айтганди. Дипломат фронтда ғалаба бўлмаслиги ва томонлар музокарага столига ўтиришини таъкидлаган.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон аввалроқ 70 йил ичида дунё тартибидаги энг кескин инқироз ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, инсониятнинг тинчлик ва барқарорликка бўлган умидлари амалга ошмади, зиддиятлар эса кўпайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов