АҚШнинг Chancellorsville ракета крейсери Жанубий-Хитой денгизидаги Нанша (Спратли) оролларига яқин сув ҳудудга бостириб кирди, дея маълум қилди Хитой халқ озодлик армиясининг жанубий жанговар қўмондонлиги матбуот котиби Тян Цзюнли. Хитой ҳарбийлари Америка крейсерини кузатиб борган, шундан сўнг у Нанша ороллари яқинидаги сувларни тарк этган.
Цзюнли ушбу ҳодиса айнан қачон содир бўлганига аниқлик киритмади.
«АҚШ ҳарбийларининг ҳаракатлари Хитой суверенитети ва хавфсизлигини жиддий равишда бузди, бу АҚШнинг навигация гегемонлиги ва Жанубий-Хитой денгизини ҳарбийлаштириш истагининг яна бир инкор этиб бўлмас исботи», — деди у.
Ўз навбатида, АҚШ еттинчи флоти Chancellorsville крейсери Хитой сувларига ноқонуний киргани ҳақидаги айбловларни ёлғон деб атади.
Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар АҚШ Конгресси спикери Нэнси Пелоси 2 август куни Тайванга ташриф буюрганидан сўнг кескинлашди. Пекин Тайванни ўз ҳудуди деб билади ва унга ҳар қандай алоҳида расмий ташрифларни қоралайди. Ноябрь ойида Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиб, Тайван масаласи икки давлат муносабатларидаги қизил чизиқ экани ҳақида огоҳлантирган. ХХР Мудофаа вазирлиги Хитой армиясининг мамлакат бирлигини ҳимоя қилишга тайёрлиги ҳақида гапирган.
Изоҳ (0)