Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нукус шаҳридаги тартибсизликлар оқибатида 6 миллиард 681 миллион сўм моддий зарар етказилган. Бу ҳақда ҳудудда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бухоро вилоят судида 1—2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлисининг 1-иш куни якунланди. Унда комиссия аъзолари ҳам иштирок этди ва оммавий тартибсизликлар бўйича барча суд жараёнларида қатнашишини маълум қилди.

Айблов хулосасига кўра Нукус шаҳридаги тартибсизликлар натижасида 6 миллиард 681 миллион 247 минг 508 сўм моддий зарар етказилгани билдирилди. Очиқ суд мажлисида журналист ва блогерлар ва жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этмоқда. Қолаверса, суд процессидан лавҳалар ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали ёритиб борилди.

Суд кузатувчи сифатида иштирок этган Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзоларининг маълум қилишича, судланувчилар томонидан келтирилган илтимосномаларнинг аксарияти суд томонидан қаноатлантирилди. Айбланувчиларнинг ҳимояланиш ҳуқуқи таъминланган. Жараён тўлиқ қорақалпоқ тилида олиб борилмоқда. Суд жараёнлари қонунчиликда белгиланган нормаларга мувофиқ ўтказилди.

Маълумот учун, 107 нафари айбланувчи инсонпарварлик сиёсати ҳамда комиссия саъй-ҳаракатлари натижасида ўз оиласига қайтарилган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Ўрта Чирчиқда 400 нафар ўқувчи мактаб биноси олиб қўйилгани сабаб дарсга боролмаётгани хабар берилди. Зоир Мирзаев ҳолатга эътибор қаратди
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)