Дастурхонга кўрк бағишлайдиган «Қуш уяси» салатини тайёрлаймиз
Дудланган товуқ гўшти, тухум ва бодринг қўшиб тайёрланадиган салат мазали таъмга эга. Унга сомон шаклида тўғралган чипсларни қўшсангиз иштаҳани очувчи ҳидга эга бўлади.
Керакли масаллиқлар:
- картошка — 4 дона
- тухум — 4-5 дона
- бедана тухуми — 3 дона
- дудланган товуқ гўшти — 350 гр
- тузланган бодринг — 3-4 дона
- пиёз — яримта
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- майонез — таъбга кўра
- сомон шаклидаги картошка чипслари — таъбга кўра
- укроп — таъбга кўра
- Картошкани 20-30 дақиқа, товуқ тухумини 10 дақиқа, бедана тухумини 5 дақиқа қайнатинг. Салқин жойга қўйинг ва тозалаб олинг.
- Товуқ гўшти, тухум, картошка ва бодрингни ўртача, пиёзни эса майда қилиб тўғраб олинг.
- Ҳамма маҳсулотларни идишга солинг ва туз, мурч, майонез қўшиб аралаштиринг.
- Салатни тарелкага солиб думалоқ шаклга келтиринг, ўртасида кичик чуқурча қилинг.
- Шакл уяга ўхшаш бўлиши учун уни чипслар билан безанг. Ўртасига укроп новдаларини, устига бедана тухумларини қўйинг.
Мавзуга доир:
- 30 дақиқа кифоя: олма, шоколад ҳамда мураббо қўшиб тайёрланадиган мазали пирог рецепти.
- Банан, печенье ва қуюлтирилган сутли крем қўшиб мазали трайфл ширинлигини тайёрлаймиз
- Бутун дунёда оммалашаётган Жанубий Корея десерти — Бенто тортини тайёрлаймиз
- Творогли мазали эклер ширинлигини тайёрлаймиз
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар