Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британия қироличаси Елизавета II ҳаётининг сўнгги йилларида саратон касаллиги билан курашди. Бу ҳақда қироллик биографи, шаҳзода Филиппнинг яқин дўсти Жайилс Брандретга таяниб, Independent хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Елизавета II нинг ўлими сабаби «кексалик» сифатида кўрсатилганига қарамай, Брандрет аслида монархнинг ҳаётига суяк илиги саратонининг кам учрайдиган шакли сабаб бўлганини айтди.

«Бу ташхис унинг тез чарчаши, вазн йўқотиши ва ҳаётининг сўнгги йилида ҳаракатланиши билан боғлиқ муаммолардан дарак беради», — дейди биограф.

Брандретнинг таъкидлашича, касалликнинг энг кўп учрайдиган аломати айниқса тос ва белда юзага келадиган суяк оғриғи ҳисобланади. Симптомларнинг оғир кечишини камайтирадиган ва ҳаётни 2-3 йилга узайтирадиган махсус терапия мавжудлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Британия қироличаси Елизавета II 2022 йил 8 сентябрь куни 96 ёшида Шотландиядаги Балморал қасридаги қароргоҳида вафот этди. Қиролича вафотидан кейин унинг тўнғич ўғли Чарльз қонун бўйича янги монарх бўлди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж