• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Ҳиндча 9/11» — Мумбайдаги терактлар серияси, Қозонга қулаган вертолёт ва Биринчи чечен урушининг бошланиши. Кун хронологиясида 26 ноябрь

    26 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан «Ҳиндча 9/11» — Мумбайдаги терактлар серияси, Қозондаги майдонга қулаган вертолёт ҳамда Биринчи чечен урушининг бошланишига оид фактлар ўрин олган.

    «Ҳиндча 9/11». Мумбайдаги терактлар серияси

    2008 йил 26 ноябрь куни Ҳиндистоннинг молиявий пойтахти ва йирик шаҳри Мумбай террорчиларнинг кенг кўламли ҳужумига учраганди. Портлаш ва отишмалар оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ҳинд ОАВлари содир бўлган воқеани «ҳиндча 11 сентябрь» деб номлаган ва бу асоссиз эмасди.

    Фото: Мумбаи Ливе

    Фото: Мумбаи Ливе

    Ҳужумларнинг аксарияти Мумбай жанубида амалга оширилган. Террорчилар меҳмонхоналар, кафе, шунингдек, полиция бошқармалари ва шифохонага ҳужум уюштирган.

    Ҳужумнинг биринчи объекти шаҳарнинг туристик зонасидаги «Леополд» кафеси бўлган. Маҳаллий вақт билан соат 21:30—21:50 ларда икки нафар террорчи бинога бостириб кириб, ташриф буюрувчиларга қарата «АК-47»дан ўқ уза бошлаган. Соат 22:00—22:30 да бир нечта босқинчи Чҳатрапати Шиважи Терминус термирйўл станциясига ҳужум уюштирган. У мамлакатдаги энг кўп йўловчи тўхтайдиган станция бўлибгина қолмай, Ҳиндистондаги энг йирик ташувларни амалга ошириш маъмурияти — «Марказий темир йўл»да жойлашган. Террорчилар автоматдан станциядаги одамларни ўққа тутган, кейин эса кўчага йўналган. Икки нафар террорчи Метро Cinema кинотеатри томон йўл олган.

    Шу вақтда беш юлдузли «Оберой» меҳмонхонаси олдидан отишма овозлари эшитилган. Бир неча дақиқа фарқ билан меҳмонхона биносида иккита кучли портлаш рўй берган. Соат 22:15 да террорчилар «Тожмаҳал» меҳмонхонаси олдидаги одамларга ўт очишни бошлаган. Меҳмонхонада 6 та бомба портлатилган, ёнғин юзага келган: кейинроқ «Тожмаҳал» ёнидаги ресторандан 8 килограмм гексоген топилган.

    Фото: Мумбаи Ливе

    Фото: Мумбаи Ливе

    Соат 22:30 да порт яқинида кучли портлаш рўй бергани тўғрисида хабарлар пайдо бўлган — такси ичига яширилган портловчи қурилма ишлаб кетганди. Ҳужум «Нариман Хаус» турар жой биносига ҳам уюштирилган — икки террорчи бино олдидаги ёнилғи қуйиш шохобчасига граната ташлаган. Граната уйга кириб кетиб, унинг фасадини бузиб юборган. Шундан кейин қуролланган жангарилар ичкарига бостириб кирган ва икки кишини отиб ташлаган. Бу вақтда террорчилар «Оберой» ва «Тожмаҳал» меҳмонхоналарини эгаллаб олганди. Шунингдек, Виле Парледа ҳам (шаҳар шимолида рўй берган ягона теракт) портлашлар содир бўлган, босқинчилар полициячиларни отиб ташлаган (шаҳар аксилтеррорчилик бошқармаси бошлиғи ва махсус кучлар раҳбари ўлдирилган), Кама шифохонасидагилар асирга олинган. Икки соатдан камроқ вақт ичида шаҳардаги ўнлаб объектлар ўққа тутилиб, эгаллаб олинганди.

    Мумбайдаги отишмалар ва портлашлар кечаси билан давом этган. 27 ноябрь куни «Оберой»да бешта портлаш юз берган, «Тожмаҳал» ёнида ҳам битта портловчи қурилма ишга тушган.

    Шаҳарга уюштирилган ҳужумларни қайтариш учун Мумбайга Ҳиндистон армиясининг 800 га яқин аскари ва махсус кучларнинг кўплаб ходимлари йўналтирилган. Вақти-вақти билан айрим биноларга штурм уюштирилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Асирларнинг аниқ сони ҳақида ҳам маълумот йўқ эди: террорчилар томонидан эгаллаб олинган меҳмонхоналарда юзлаб одамлар бўлиши мумкин эди, бироқ туристлар сонини ҳеч ким билмасди. «Тожмаҳал» ва «Оберой»да умумий ҳисобда 65 киши асирда ушланган.

    27 ноябрь кундузи полиция «Тожмаҳал»даги барча асирлар озод этилганини маълум қилган. Шу билан бирга, бинони мустақил тарк этган туристларнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот органлари шаҳарни назорат қила олмаган. Хусусан, CNN’га интервью берган австралиялик турист ҳужум вақтида 250 нафар хорижлик билан концерт залига беркинганини, бу вақтида полициячилар сиреналари эшитилмаганини маълум қилган. Туристлар портлашдан зарар кўрган бино ёнаётганини англаб етгач, улар меҳмонхонани дераза орқали мустақил тарк этган.

    Фото: Мумбаи Ливе

    Фото: Мумбаи Ливе

    Полициячиларнинг таъкидлашича, кўп ўтмай «Оберой»да ҳам асирлар қолмаган. Кун давомида меҳмонхонага штурм уюштирилган. Махсус кучлар деярли ҳар бир қаватни куч билан эгаллаган — террорчиларнинг таслим бўлиш нияти йўқ эди. Эгаллаб олинган меҳмонхоналарда яна қанча портловчи моддалар борлиги номаълумлиги вазиятни янада чигаллаштирган.

    Ҳужумлар учун масъулиятни «Деккан мужоҳидин» номли олдин ҳеч қаерда танилмаган гуруҳ ўз зиммасига олган — ушбу ташкилот номидан маҳаллий ОАВларга хатлар юборилган. Ҳинд полицияси ҳужум уюштирганлар орасида покистонликлар ҳам бўлганини билдирган.

    Фото: Мумбаи Ливе

    Фото: Мумбаи Ливе

    Омон қолган гувоҳларнинг журналистларга айтишича, террорчиларни асосан хорижликлар, биринчи навбатда — британ ва америкаликлар қизиқтирган. Қатор манбаларнинг тасдиқлашича, террорчилар асирларни озод қилиш учун товон сўраган, шунингдек, қамоқдаги ҳамтовоқларини озод этишни талаб қилган. Бироқ воқеалар ривожи давомида ҳужум уюштирганлар пул ёки кимнингдир озодлигини хоҳлагани эҳтимолдан узоқлигича қолган.

     

    Қозонга қулаган «Ка-27» вертолёти

    1980 йил 26 ноябрь куни учта «Ка-27» вертолёти Кумертау шаҳрида Североморскдаги белгиланган жойига учган. Номаълум сабабларга кўра, иккита учиш аппаратининг бакидаги ёнилғи захираси кам бўлган. Биринчи вертолёт Қозондаги майдонга, иккинчиси стадионга авариявий қўнишни амалга оширган. Бахтли тасодиф туфайли ҳеч кимга жароҳат етмаган.

    Фото: Wikimedia Commons

    Фото: Wikimedia Commons

    Ҳарбий-денгиз флоти кемаларида қўниш учун мўлжалланган вертолётлар СССРда бош конструктор Николай Камов раҳбарлиги остида ишлаб чиқарилган. Айнан у 1940 йилда «вертолёт» сўзидан фойдаланишни таклиф қилганди. «Ка-27» вертолётлари қарама-қарши айланувчи учталик иккита парракдан иборат бўлган. У фюзеляж, асосий тизим, бошқарув тизими, учиш-қўниш қурилмаси, двигателдан таркиб топганди.

    «Ка-27» замонавий сувости кемаларини қидириш, топиш, кузатиш ва йўқ қилишга мўлжалланган. Вертолёт 500 метргача чуқурликда соатига 75 километр тезликда ҳаракатланаётган нишонларга зарбаларни амалга ошира олган. Мазкур вертолёт якка ҳолатда ҳам, флот кемалари билан гуруҳ таркибида ҳам ҳаракатлана олган. Ундан қидирув операцияларида ҳам фойдаланилган. Вертолётнинг ўзига хос «подвеска» тизими одамлар ва юкларни таший олган.

    Биринчи тажриба нусхаси 1973 йил 8 августда синовдан ўтказилган. Кейинроқ қўшимчалар қўшилгач, машина қуролланишга қабул қилинган. Ушбу модель оммавий ишлаб чиқарилмаган, бироқ Ҳарбий-денгиз флотида у муҳим жанговар техника ҳисобланган. «Ка-27»лар базалаштириш жойига одатда мустақил учган. 1980 йил 26 ноябрь куни Кумертаудаги аэродром заводида учта янги «Ка-27» вертолёти парвозга тайёрланган. Улар Мурманск вилоятидаги Североморск шаҳрига етказилиши керак эди. Йўл давомида биринчи қўниладиган манзил Қозон вертолёт заводидаги вертодром эди. Парвоз узоқлиги 550 километрни ташкил этган. Заводдаги синовлардан кейин иккита вертолёт бакида озгина ёнилғи қолган. Биринчи вертолётгина ёнилғини тўлдириб олганди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Парвоз давомида Қозонга яқинлашиш вақтида вертолётлардан бирининг ёнилғи кам қолганига оид авариявий сигнализацияси ишлаб кетган. Ушбу «Ка-27»ни майор Олховик бошқараётганди. Кейин нималар содир бўлгани ҳақида бир нечта версия мавжуд. Улардан бирига кўра, учувчилар гуруҳи командири «Қозон-2» аэропортига фавқулодда қўниш учун рухсат сўраган. Рад жавобини олгач, парвозни давом эттиришга мажбур бўлган. Бошқа бир версияга кўра, гуруҳ етакчиси «Қозон-2» аэродромига қўниш учун рухсат сўрамаган. Командир бир неча километр қолган завод аэродромига етиб олишга кўзи етган.

    Ёнилғи тўлиқ ёқилиб бўлгач, майор Олховик вертолётининг иккала двигатели ҳам ўчиб қолган. Соатига 180 километр тезликда у 200 метр баландликда Қозондаги «Декабристлар» ва «Vossтания» кўчалари кесишмасига қулаган. Қулаш вақтида «Ка-27» алоқа кабеллари ва электр тармоқлар ҳамда коммуникация симларини узиб юборган.

    Бу вақтга келиб учувчи Малинко ҳам худди шундай муаммони бошдан ўтказаётганди: унинг ҳам кутилмаганда ёнилғиси тугаб қолган. У яна шаҳарнинг иккита даҳаси бўйлаб учиб ўтган ва «Уриский» боғидаги стадионга қўнган. Асосий «Ка-27» эса аэродром заводига қадар етиб борган. Шу билан бирга, бошқарув вақтида унинг двигателлари ўчиб қолган. Бахтли тасодиф билан ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

    Ҳалокат жойига зудлик билан милиция ходимлари етиб келган, атроф ўраб олинган. Фавқулодда хизмат ходимлари кўнгилсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган. Шикаст етган вертолёт Қозон заводига олиб кетилган.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Тергов давомида фалокатнинг учта сабаби аниқланган: гуруҳ етакчисини интизомсизлиги ва масъулиятсизлиги, муҳандис-техник хизматлар томонидан парвозга тайёргарлик кўришнинг ёмон ташкиллаштирилиши, фавқулодда вазиятда издошларнинг ташаббускорлиги йўқлиги. Қурбонлар йўқлиги боис Кумертау заводи ходимлари ва учувчилар жавобгарликка тортилмаган.

    Биринчи чечен урушининг бошланиши

    1994 йил 26 ноябрь куни биринчи Чечен уруши бошланган эди: ўша куни россиялик танкчилар Грознийни қўлга киритишда омадсизликка учраган. Уч кундан кейин Россия президенти Борис Ельцин Чеченистонда конституциявий тартибни қайта тиклаш бўйича қарорни имзолаган ва 11 декабрь куни рус қўшинлари республикага бостириб кирганди. Биринчи уруш қарийб икки йил — 1996 йилда Хасавюрт битимини имзолангунга қадар давом этган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Битим барибир одамлар ўғирланиши ва қон тўкилишларини тўхтата олмаган ва Шамил Басаев бўлинмаси 1999 йилда Доғистонга бостириб киргач, Иккинчи Чечен уруши бошланган. 2001 йилда Владимир Путин Чеченистондан қўшинларини олиб чиқиш бўйича қарорни имзолаган, аксилтеррорчилик операциялари эса расман 2009 йилда якунланган.

    1994 йил 26 ноябрь куни Грознийни эгаллаш бўйича учинчи штурм уюштирилган. Унда 1,2 мингга яқин одам, хусусан, ФХХ томонидан оғдириб олинган россиялик ҳарбий хизматчилар, Шимолий Кавказ ҳарбий округи томонидан берилган 40 га яқин танк ва бир нечта «БТР-80» техникалари қатнашган. Ҳужум оқибатида 500 га яқин одам ҳалок бўлган.

    Россия раҳбарияти штурмда иштирок этмаган, мамлакат мудофаа вазири Павел Грачев Чеченистонда ҳақиқий россиялик десантчилар жанг қилганида барча муаммолар икки соатда ҳал этилган бўлишини айтган. «Дудаев рақибларининг кучсизлигини тан олган Россия раҳбарияти ё республика ишларига очиқ ҳарбий аралашувга бориши ёки Чеченистонга мустақиллик бериб, бу уринишлардан бутунлай воз кечиши керак», — деб ёзганди ўшанда «Коммерсантъ» газетаси.

    Биринчи вариант танланган — 30 ноябрь куни Борис Ельцин Чеченистонда ҳудудида конституциявий қонунийлик ва тартибни қайта тиклаш тўғрисидаги қарорни имзолаган, 11 декабрь куни федерал қўшинларни киритиш бошланган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Дудаев бир неча бор Ельцин билан учрашиб, музокаралар олиб бориш учун турли хил вариантларга тайёр эканини маълум қилган. Аммо Ельцин бу одам билан принципиал равишда музокаралар олиб боришни истамаган, чунки Дудаев уни масхара қилганди: 1993 йил октябрь воқеаларидан сўнг, Москвада парламент биноси бостириб кирилганида, Дудаев Ельцинга табрик йўллаган: «Мухолифатни бостириб ажаб иш қилдингиз». Бу табрикдек кўрингани билан аслида ҳақорат эди, чунки Дудаев ўз вақтида ҳокимият тепасига шундай келган ва бу орқали Ельцинга «биз бир-биримиздан яхшироқ эмасмиз» деяётганди.

    Бироқ Ельцин администрациясининг собиқ раҳбари Сергей Филатовнинг айтишича, Кремль аксинча, Грозний билан музокаралар ўтказишни истаган. 1994 йил давомида Елдин Дудаев билан учрашишни истаган, бироқ унинг ортида турган инсонлар бунга йўл қўймаган.

    1990 йили армия сафидан генерал майор ҳарбий унвонида бўшаган Дудаев Умуммиллий Чечен халқи конгресси раҳбари этиб тайинланиш таклифини қабул қилган. Конгресс таркибидан турли расмий Чеченистон-Ингушетия ҳукуматига қарши бўлган турли мухолифат гуруҳлари тўпланганди. Уларнинг аъзолари орасида бўлажак Чечен жангарилари командирлари Зелимхан Яндарбиев ва Мовлади Удугов ҳам бўлган. 1991 йил августдаги норозилик намойишларидан фойдаланган Дудаев ҳамда унинг тарафдорлари маҳаллий ҳукуматга қарши чиқа бошлайди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    1994 йилнинг ноябрь охирларида Грознийда аксилтеррорчилик операциясини бошлаш бўйича қарор қабул қилинган. Грачев Грознийни «битта десант полка» билан олишга уринган, бироқ буни амалга ошира олмаган, жангариларнинг аксарият командирлари, жумладан, Аслан Масхадов Совет армиясида хизмат қилган бўлиб, рақиблар ҳаракатини тушунган. Генерал Лех Рохлин охир-оқибат Грачев томонидан Грознийни қўлга олиш режасини «жиноий авантюра» деб атаган.

    Биринчи Чечен урушида умумий ҳисобда федерал кучларнинг 5 минг ҳарбийси ҳалок бўлган, 16 мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, қурбонлар сони аслида бундан беш баробарга кўпни ташкил этади.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Динамитни патентлаган Нобель, Рязанни бўлиб олиш учун уюштирилган қирғин ва коммунистларга қарши тузилган битим — Антикоминтерн пакти. Кун хронологиясида 25 ноябрь

    26.11.2022, 09:31   Изоҳ (0)   28626
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гана нефтни доллар ўрнига олтин билан сотиб олишни режалаштирмоқда

    26.11.2022, 08:27

    Украинада асирликдаги рус ҳарбийлари ўлдирилгани акс этган видеонинг ҳақиқийлик эҳтимоли юқори — БМТ

    26.11.2022, 08:06

    Россия Давлат думасида Қирғизистондаги туманларнинг рус тилидаги номини ўзгартириш оқибати айтилди

    25.11.2022, 23:46

    Қирғизистонда халқаро наркогуруҳ аъзолари қўлга олинди. Улар орасида Ўзбекистон фуқароси бор (фото)

    25.11.2022, 23:34

    Кремль Зеленскийнинг Қримни қайтариш ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди

    25.11.2022, 23:22

    АҚШ Хитой илтимосига биноан Украинага совет қирувчи самолётларини бермасликка қарор қилди — ОАВ

    25.11.2022, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.