Бишкек туманларининг русча номларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор Қирғизистонда рус тилидан воз кечиш йўлидаги биринчи қадам бўлиши мумкин. Бу ҳақда Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмита раиси ўринбосари Светлана Журова «Говорит Москва»га хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бундай қарор Қирғизистонда русийзабон аҳоли ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади.
«Бу шунчаки амалга оширилаётгани йўқ. Бу охир-оқибатда рус тилини сиқиб чиқариш учун қаратилган дастлабки кичик қадамдир», — дейди Журова.
Расмий Россиядан бундай қилмаслик тўғрисида илтимослар келиб чиқиши мумкинлиги, чунки бу Қирғизистонда яшовчи россияликларнинг ҳуқуқларини поймол қилишини айтди. Бу орқали уларнинг Россия билан алоқаси йўқолишини қўшимча қилинди.
«Кейинги босқич Қирғизистонда мактабларга қаратилади, вазият Грузиядаги каби, яъни ёшлар деярли рус тилини билмайдиган бўлади. Украинада ҳам шундан бошланганини биламиз», — дея огоҳлантирди Журова.
Сиёсатчи бу ҳолат ҳақида Владимир Путинга хабар қилинишини ва у «Қирғизистон президентига қандайдир изоҳ беришини» прогноз қилди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)