Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолкер Турк украиналик ҳарбийлар томонидан асирликдаги рус аскарлари «ўлдирилгани» акс видеолар ҳақиқий бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Женевада 25 ноябрь куни эълон қилинган баёнотда БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мониторинг миссияси шундай хулосага келган.
«Кадрлар ҳақиқий бўлиши эҳтимоли катта. БМТ воқеани аниқлашга ёрдам бериш учун мустақил ва батафсил суд-тиббий экспертиза зарурлигини таъкидлайди. Украина расмийлари мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатганидан хабардормиз», — дейди Фолкер Турк.
У томонларни «ҳарбийларга қасос олмаслик, асирга олганларни қатағон қилмаслик ва бу кўрсатмалар тўлиқ бажарилишини таъминлаш кераклиги ҳақида аниқ кўрсатмалар беришга» чақирди. Олий комиссар маҳбусларга инсонпарвар муносабатда бўлиш талаби Женева конвенцияларида белгилаб қўйилганини эслатди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)