Тошкент шаҳри Миробод туманида банкоматлардан қайтган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан «Туронбанк» АТБнинг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда ушбу банк хизматлари маркази касса амалиётлари бўлими кассири Ж.Д. ва бошқа масъул шахслари банк хизматлари марказига қарашли 10 дона банкоматдан қайтган маблағларни тегишли тартибда кирим қилмасдан, сохта маълумотлар тузиш орқали жами 347,5 млн сўм ва 7 600 долларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: Тошкент вилоятида сохта ҳужжатлар орқали 2,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар ушланди
Изоҳ (0)