• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонлик тадбиркор ҳокимликдан пулини ололмаётганини айтди, ҳокимлик эса ҳозир пул йўқ демоқда

    Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани «Ҳайрабод» маҳалласида яшовчи тадбиркор Абдурашид Зокиров «Дарё»га мурожаат қилиб, уч йил аввал туман ҳокими топшириғига кўра қурилиш ишларини бажариб, маблағини ололмаётганини айтмоқда. «Дарё» мухбири мурожаатини ўрганиш мақсадида Пахтаобод туманида бўлди.

    Тадбиркор Абдурашид Зокировнинг айтишича, у 2019 йилда туманнинг собиқ ҳокими Маҳмуджон Бозоровнинг илтимосига кўра, ҳокимлик ва жамият ўртасида шартнома тузиб, бир нечта қурилиш ишларини амалга оширган. Бироқ орадан уч йил ўтган бўлса-да, собиқ ва амалдаги ҳокимлар томонидан шартнома шартлари бажарилмай, қилинган ишлар учун маблағ тўланмаган.

    Абдурашид Зокиров.

    Абдурашид Зокиров.
    Фото: «Дарё»
    Ушбу МЧЖ бошлиғининг дадаси ва таъсисчиси бўламан. Шу сабабли доимий бирга иш юритамиз. 2019 йилда туман ҳокими Маҳмуд Бозоров олдига чақириб «Ҳожи ака, шу Пахтаободимизнинг кириш қисмида, дарё бўйида стелла қуриб, чиройли қилиб берасиз. Пулингизни тўлаб бераман», деди. Ҳокимга ишониб, ишни бошладик. Кейинчалик бевосита илтимосларга биноан стелладан ташқари қолган бошқа монтаж ишларини ҳам бажардик. Аммо уч йилдан бери шу қилган қурилиш ишларимизнинг пулини ололмаяпмиз.

    Бир неча маротаба туман ҳокимига, молия бошлиғига, ким қилинган ишларга жавобгар бўлган бўлса шуларга учрашиб чиқдик. Лекин пул тўлаш бўйича ҳеч қандай силжиш бўлмаяпти. Мана шунинг натижасида уйимизда тинч ўтиролмаяпмиз. Ҳар куни шунинг ортидан ўғлим билан келишмовчиликлар келиб чиқяпти. Ваҳоланки, бу ишлар ўз-ўзидан бўлмайди. Қурилишларга жуда кўп материал сарфлаганмиз. Шу қурилиш материаллари олган дўкон эгалари, яъни биздан ҳақдор бўлган тадбиркорлар ҳам қарзни беришимизни тинимсиз талаб қилишмоқда. На кўчада, на уйда тинчлик бор. Ҳаттоки жума намозига чиққанимизда ҳам тўхтатиб, қарзимизни сўраяпти, — дейди мурожаатчи тадбиркор.

    Тадбиркор Абдурашид Зокировнинг айтишича, туман ҳокимлигида жами 758 миллион сўм маблағи бор.

    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Зафарбек Фозиловнинг таъкидлашича, қурилиш ва монтаж ишлари қонун доирасида сифатли ва лойиҳа ҳужжатлари асосида қилинган. Бу бўйича шартнома ҳам қилинган. Бироқ Фозилов тўлов масаласида аниқ маълумотга эга эмаслигини билдирган.

    Ҳоким ўринбосари сифатидаги иш фаолиятимни 2022 йил март ойидан бошлаганман. Ушбу қурилиш фирмасини яхши танийман. 2019—2020 йилларда туман ҳокимлиги топшириғи билан ижтимоий соҳа объектлари, бош вазир қабулхонаси ва туманга киришдаги жойларда стеллалар қурилишини қилганидан хабарим бор. Лекин қўлимда шу кунга қадар қайси объектларда қанча маблағ, молиявий ишларда қанча қарздорлиги борлиги бўйича аниқ маълумот йўқ. Аммо ҳокимликка ушбу масала бўйича мурожаат қилганидан хабарим бор.

    Қурилиш йўналиши бўйича шахсан ўзимга берилган саволга жавоб берадиган бўлсам, қилинган ишларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ҳаммаси қонун доирасида сифатли ва лойиҳа ҳужжатлари асосида қилинган. Туман ҳокимлиги билан шартнома ҳам қилинган. Ҳақиқатда маблағ тўланиш масаласи шахсий фикримча, туман ҳокимлиги томонидан орттирилган бюджет маблағи ҳисобидан бажарилади. Тўлов масаласига келадиган бўлсак, ҳозирда бюджет қандай ҳолатда эканлиги бўйича аниқ маълумотга эга эмасман, — дейди Зафарбек Фозилов.

    Зафарбек Фозилов.

    Зафарбек Фозилов.
    Фото: «Дарё»

    Туман ҳокимлигининг молия бўлими бошлиғи Жавлонбек Фахриддиновнинг айтишича, тадбиркорга орттирилган маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан тўланиши белгиланган. Бироқ маблағ турли дафтарлар ва очиқ бюджет лойиҳалари учун ажратилаётганлиги сабабли шартномада белгиланган вақтда тўланмасдан келинган.

    Тадбиркор қурган бино.

    Тадбиркор қурган бино.
    Фото: «Дарё»
    Молия бўлимига раҳбар бўлиб ўтганимдан кейин «Пахтаобод қурилиш сифат» МЧЖнинг раҳбари бир маротаба хат билан мурожаат қилган. Уларнинг ҳокимликдан ҳақдорликларидан хабарим бор. Бу бўйича туман ҳокимлиги орқали юборилган хатга ҳам, ўзига ҳам жавоб ёзиб берганман. Маблағнинг нега ҳозирги кунга қадар тўланмай келаётганлиги сабабига келадиган бўлсак, ушбу қарздорлик туман маҳаллий бюджетининг даромадлари режасидан ортиғи билан бажарилиши ҳисобидан тўланиши белгиланган.

    Ҳозирги кунда даромадларни ортиғи билан бажарилган қисми президент қарорига асосан «аёллар», «ёшлар» ва «темир дафтар»ларга 15 фоиздан, бундан ташқари очиқ бюджет лойиҳалари учун 30 фоиз тақсимот қилинаётганлиги сабабли ортиқча маблағ қолмаяпти. Яъни белгиланган режадан катта миқдорда маблағ орттириш имкони бўлмаяпти. Агарда тўртинчи чоракда даромадлар режаси орттирилиб бажарилса, ушбу қисмдан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорига асосан маблағ ажратиб беришимиз мумкин. Агарда режа бажарилмаса, кейинги йилга ҳам ўтиши мумкин, — дейди Жавлонбек Фахриддинов.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    25.11.2022, 20:58   Изоҳ (0)   28229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда банк ходимлари банкоматлардан қайтган 400 млн сўмдан ортиқ пулни талон-торож қилди

    25.11.2022, 20:27

    БАА компаниялари билан «Навоий» ЭИЗ ва Навоий халқаро аэропорти юк терминалини бошқариш бўйича ҳужжатлар имзоланди (фото)

    25.11.2022, 20:05

    «Ҳозир одамларда маҳалла раиси бўлиш орзуси пайдо бўляпти» — Зафарбек Солижонов

    25.11.2022, 19:47

    «Қуйи Чотқол» ГЭС: халқ фаровонлиги йўлидаги яна бир йирик лойиҳа

    25.11.2022, 19:32

    Шавкат Мирзиёев 250 млн долларлик лойиҳа — «Зарафшон ойна» корхонасини ишга туширди (фото)

    25.11.2022, 19:16

    Қонун кучга кирди: тартибга бўйсунмаганлар билан хайрлашилади. «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунга шарҳ (видео)

    25.11.2022, 18:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.