Оролбўйи муаммолари ҳақидаги «Шўрхок» фильми АҚШдаги кинофестивалда энг яхши операторлик иши бўйича совринни қўлга киритди.
«Шўрхок» фильми ҳар ой эълон қилиб борилувчи Environmental Film Screenplay Festival’да энг яхши операторлик иши деб топилди.
Қисқа метражли ушбу бадиий фильм Aral Dream ҳамда Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан яратилган бўлиб, Орол денгизи муаммосига бағишланган.
Фильмнинг вазифаси жаҳон ҳамжамияти эътиборини Оролбўйи муаммоларига қаратишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, «araldream.com» веб-сайтида тест режимида мавжуд онлайн платформа Оролбўйи ва Қорақалпоғистонни ривожлантиришга қаратилган ижодий лойиҳаларни бирлаштирувчи хабга айланиши керак. Платформа ёрдамида сайёрамизнинг ҳар қандай фуқароси ўзи ёқтирган лойиҳани молиявий қўллаб-қувватлаши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)