• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Иркит ўрдакчадан гўзал оққушга: фильм аввалида хунук бўлса-да, якунида соҳибжамолга айланган қизлар ҳақидаги фильмлар

    Унчалик жозибали бўлмаган қизлар ҳақидаги фильмларда актрисалар визажистлар ва стилистларнинг саъй-ҳаракатлари билан атайлаб хунук кўрсатилади. Бироқ бундай манипуляциялар ҳар доим мўъжизавий ўзгаришлар билан тугайди.

    «Йулдуз туғилди»

    Леди Гага — «Юлдуз туғилди» фильмидан кадр

    Леди Гага — «Юлдуз туғилди» фильмидан кадр

    Ушбу фильмни йил мелодрамаси (картина 2018 йилда чиққан) ва якуни қайғули бўлган эртак деб аташ мумкин. Машҳур қўшиқчи (Бредли Купер ўйнаган) барда тасодифан чиройли қўшиқ айтадиган, лекин ўзига унчалик ишонмайдиган иқтидорли хонандани учратиб қолади. Элли (Леди Гага ижро этган) у басталаган қўшиқлар ҳеч кимга керак эмас, шунингдек, жуда катта ва хунук бурнидан уялади. Жексон Эллини ажойиб эканлигига ишонтиради ва буни исботлаш учун уни қўлидан ушлаб биргаликда саҳнага олиб чиқади.

    Шу ондан бошлаб ажойиб ҳикоя бошланади. Қаҳрамон Жексоннинг қўллаб-қувватлаши ва ўзаро севгисини қозониб, ҳақиқатан ҳам юлдузга айланади. Аммо Элли шон-шуҳрат чўққисига кўтарилиши билан унинг севимли Жексони сўна бошлайди. Энди у ўзига бўлган ишончини йўқотади, ҳар куни ички инқироз ва муаммоларга ботади. Фильмнинг якунини кўз ёшларсиз томоша қилиб бўлмайди, лекин фильм ўз маъносини йўқотмайди, чунки янги юлдуз туғилади.

    Фильмдаги барча қўшиқлар суратга олиш пайтида қаҳрамонлар томонидан жонли ижро этилган. Айнан композициялари учун фильм 2019 йилда «Энг яхши қўшиқ» номинациясида «Оскар» ва «Олтин глобус»ни қўлга киритади.

    «Дўмбоқ»

    Даниэлл МакДональд, Женнифер Энистон — «Дўмбоқ» фильмидан кадр

    Даниэлл МакДональд, Женнифер Энистон — «Дўмбоқ» фильмидан кадр

    Агар фигурангиз 90-60-90 стандартига тўғри келмаса, гўзаллик маликасининг қизи бўлишга арзийсизми? Бош қаҳрамон — Уилоудин вазни туфайли комплексларга эга, лекин ҳаётдаги энг азиз одами — онаси унинг мавжудлигини деярли унутган ва унга бегоналардек муносабатда бўлади

    Уилоудин меҳр ва эътиборига лойиқ эканлигини исботлаш учун онаси томонидан ташкил этилган гўзаллик танловида қатнашишга қарор қилади. Бу қадам Рози (Женнифер Энистон ўйнаган) учун ҳақиқий зарба бўлади, аммо у қизи бўлса ҳам, иштирокчини рад эта олмайди.

    Маълум бўлишича, Уилоудиннинг энг яқин одами унинг холаси бўлган, аммо у вафот этган. Улар икки томчи сувдек бир-бирига ўхшаган, битта хонанданинг қўшиқларини ёқтиришган ва бир-бирларини сўзсиз тушунишган. Хола ҳар томонлама қиз учун намуна бўлган.

    Уилоудиннинг гўзаллик танловидаги чиқиши ғалабага айланади, лекин у тадбир қоидаларидан бирини бузади ва танловдан четлаштирилади. Аммо қаҳрамон ғалаба учун келмаганди. Уилоудинни саҳнада кўриб, Рози унинг қандай гўзал қизи борлигини тушунади.

    «Бошдан оёқ соҳибжамол»

    Эми Шумер — « Бошдан оёқ гўзал» фильмидан

    Эми Шумер — « Бошдан оёқ гўзал» фильмидан

    Фильм қоматнинг вазни ва ўлчамидан қатъи назар, ўзини кимлиги учун қабул қилишни ва севишни ўрганиш қанчалик муҳимлиги ҳақида. Ушбу тушунча бош қаҳрамонга келиши учун тақдир бахтсиз ҳодиса уюштиради (қиз машғулот пайтида велосипеддан йиқилиб, ҳушини йўқотади).

    Рене ўзига келган пайтдан бошлаб унинг ҳаёти кескин ўзгаради. Ташқи томондан қаҳрамон ўзгармайди, лекин унинг ўзига бўлган муносабати 360 даражага ўзгаради. Энди Рене кўзгуга қараб, ўз аксини кўрганидан афсус билан юз ўгирмайди, балки ўзини севади ва атрофдагиларни ҳам ҳайратда қолдиради.

    Шундан сўнг қаҳрамоннинг ҳаётида бошқа ўзгаришлар рўй бера бошлайди. У орзу қилган ишига эга бўлади, келишган йигитни ақлдан оздиради ва гўзаллик танловида ғолиб чиқади.

    «Менинг гўзал хонимим»

    Одри Хепберн — «Менинг гўзал хонимим» фильмидан лавҳа

    Одри Хепберн — «Менинг гўзал хонимим» фильмидан лавҳа

    Бирданига саккизта «Оскар»ни қўлга киритган 1964 йилги мюзиклда икки зодагон ўртасидаги тортишувга айланган камбағал оила қизи ҳақида ҳикоя қилинади. Тўғри ва чиройли гапириш қобилияти фақат юқори жамият вакиллари учун мавжуд ва буни ўргатиб бўлмайди - профессор ва полковник шу масалада баҳслашиб қолади. Улар тилшунос профессор Элиза Дулитл (Одри Хепберн ўйнаган) исмли кўчада гул сотувчи қизга юқори жамият одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатиши мумкинлигига ва аристократик жамият уни ўзларидан бири сифатида қабул қилишига пул тикишади.

    Қаҳрамон шундоқ ҳам жозибали, аммо ҳақиқий хоним бўлиш учун у ўз устида кўп ишлаши керак. Элиза учун биринчи имтиҳон пойгаларга таклифнома эди. Аммо маълум бўлишича, тўғри нутқ етарли эмас, шунингдек, юқори жамиятда суҳбат олиб бориш ва давом эттириш қобилияти ҳам керак. Элизанинг элита қатламга илк бор чиқиши омадсиз бўлганидан хафа бўлган профессор унга буни ҳам ўргата бошлайди.

    Ва ниҳоят элчихона қабулхонасида Элиза меҳмонларни мафтун этишга муваффақ бўлади ва улар қизни аристократлардан деб билишади. Тез орада профессорнинг ўзи энди гўзал шогирдисиз яшай олмаслигини тушунади ва у учун ҳамма нарсага тайёр эканини англайди.

    «Йигитларга бу ёқади»

    Фото: kinopoisk.ru

    Фото: kinopoisk.ru

    Фильм жуда муваффақиятли модель, гўзал ва омманинг севимлиси Shellи Дарлингтоннинг ишдан ҳайдалиши билан бошланади. Раҳбарлар ўз қарорларини унинг ёши — 27 да экани билан асослашади. Мажозий маънода ҳеч нарсасиз, кўп вақтини суратга олиш майдончасида ўтказган одатдаги ҳашаматли ҳаётисиз қолган Shellи бироз ваҳимага тушади.

    Аммо қиз бу ҳолатда узоқ қолмайди: молиявий қийинчиликлар уни коллеж ётоқхонасининг аёллар бўлими бошлиғи лавозимига киришга мажбур қилади. Бу ерда қаҳрамон биринчи марта бутунлай бошқача муҳитга дуч келди. Агар илгари унинг мулоқоти ўғил моделлар, тор фикрли мавжудотлар ва ортиқча ақлдан азият чекмаган фотографлар билан чекланган бўлса, энди у жуда яхши ўқийдиган ва яхши тарбияли қизлар қаторида эди. Янги муҳит Shellини бироз ҳайратда қолдиради.

    Бироқ у вазиятга мослаша олади, тажрибаси ва олдинги кўникмаларини янги дўстларининг ташқи қиёфасини ўзгартиришга йўналтиради. Ахир, бундан олдин талабалар муайян психологик комплекслардан азият чеккан йигитлар билан муваффақият қозонишолмаган.

    Таъкидлаш жоизки, Анна Фарис кадрда ажойиб кўриниш учун фильм суратга олинишдан олдин спорт залида деярли бир ярим ой вақт ўтказади. Аммо натижа бунга арзийди. Актрисанинг қомати томошабинларни ҳайратда қолдиради.

    «Мулойим хоним»

    Сандра Буллок —«Мулойим хоним» фильмидан кадр

    Сандра Буллок —«Мулойим хоним» фильмидан кадр

    Гўзал Сандра Буллокни хунук қизга айлантириш учун жуда кўп куч сарфланган бўлса керак. Аммо барибир, визажистлар ва стилистларнинг саъй-ҳаракатлари билан «Мулойим хоним» комедиясида актриса иприсқи ва хунук ҳириқни бажара олмаган ФҚБ ходими олдида қийин вазифа турибди: гўзаллик танловида махфий агент бўлиш, бандитлар гуруҳини аниқлаш ва зарарсизлантириш. Қиз ўз раҳбарларининг кўз ўнгида ўзини кўрсатишга тайёр, шунинг учун у муҳим масалага масъулият билан ёндашади. Ва ҳатто гўзаллик салонига рўйхатдан ўтишга ва стилистларга мурожаат қилишга ҳам рози.

    Албатта, ўзгаришдан олдин Буллок кўримсиз эди, деб айтиш қийин. Аммо унинг подиумда янги қиёфада пайдо бўлиши томошабинларни таърифлаб бўлмайдиган завқ бағишлайди. Бундан ташқари, ўша пайтдаги мухлислари унга ҳақиқатда гўзаллик танловида қатнашишни маслаҳат беришган.

    Ажабланарлиси шундаки, «Мулойим хоним» уч йил давомида суратга олинган, шу вақт ичида лойиҳа режиссёри уч марта ўзгарган.

    «Гўзаллар»

    Жудит Годреш — «Гўзаллар» фильмидан лавҳа

    Жудит Годреш — «Гўзаллар» фильмидан лавҳа

    Франциянинг «Гўзаллар» комедияси ёш, лекин жозибали бўлмаган қиз Сесилнинг ҳаёти ҳақидаги фильм, унинг ҳаёти бир нарсага — антропологияни ўрганиш ва диссертациялар ёзишга бағишланган. Аммо унинг умуман тескариси — бой ва гўзал қиз Алекс билан танишуви бош қаҳрамоннинг ҳаётини таниб бўлмас даражада ўзгартиради.

    Фильм бир қарашда оддийдек кўринса-да, аслида унинг маъноси чуқур: ўз бахтингни топиш учун стандарт гўзалликка эга бўлиш шарт эмас, ҳамма гўзаллар ҳам ҳамма ўйлаганидек аҳмоқ эмас.

    Сесил ролининг ижрочиси актриса Жудит Годреш унинг қаҳрамони барча фильмларда бўлгани каби кўзойнак тақиб юради, лекин бу нарса уни умуман хунук қилиб кўрсатмайди. Шу сабабли Сесил биринчи марта омма олдида ўзининг гўзал қиёфаси ва узун нозик оёқлари, чиройли услубдаги сочлари ва кўзойнакциз либосда пайдо бўлганида, томошабинлар ҳайратда қолишади.

    «Тасқара Бетти»

    Америка Феррера — «Тасқара Бетти» фильмидан кадр

    Америка Феррера — «Тасқара Бетти» фильмидан кадр

    Сюжет марказида мода журналида ёрдамчи бўлиб ишлашга кетган оддийгина ёш қизнинг ҳаёти тасвирланган.

    Бош ролни жуда чиройли актриса Америка Феррера ўйнайди. Унинг қаҳрамони катта кўзойнакли ва тишларига брикет қўйилган қиз. Бундан ташқари, продюсерлар Американинг семиз қоматини таъкидлашга қарор қилишади — у ҳар доим кулгили ва ёрқин либослар кияди.

    Аммо ташқи камчиликларга қарамай, қаҳрамон ажойиб ақл эгаси ва меҳнатсеварлик. Бироқ барча фильмларда бўлгани каби томошабинлар охирида ажойиб ўзгариш кутади. Қопдек ноқулай либослар ўрнини қоматни таъкидлайдиган нафис либослар эгаллайди, брекетлар, кўзойнаклар ва беўхшов қошлар ўтмишда қолади.

    Америка Феррера ўз ролини қойилмақом тарзда ижро этади, шунинг учун у томошабинлар меҳридан ташқари, «Эмми» ва «Олтин глобус» ҳайкалчалари билан тақдирланади.

    Мавзуга доир: 

    • Кал бўлиш, сочларини бўяш ва озиш: режиссёрлар талабларини бажаришдан бош тортган актёр ва актрисалар
    • Ўзининг машҳур ролини кутилмаган вазиятларда қўлга киритган актёр ва актрисалар (фото)
    • Машҳурликда фильмнинг бош қаҳрамонидан ҳам ўтиб кетган иккинчи даражали образлар (фото)

    24.11.2022, 10:37   Изоҳ (0)   15352
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Умрадан қайтган санъаткорлар, Юлдуз Усмоновадан янги қўшиқ, Паризодадан рақс дарси

    23.11.2022, 22:41

    «Президентнинг бундай йирик маданий тадбирга шахсан ташриф буюриши бизни руҳлантирди» — Парижда ишлаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Гулираъно Абдуллажонова

    23.11.2022, 21:04

    Уй бекасидан моделгача: Тасодиф туфайли 50 ёшдан кейин ҳаёти ўзгариб кетган Керолайн Лабушер ҳикояси

    23.11.2022, 20:35

    «Қашқирлар макони», «Пул ва гул ишқи» ва бошқа машҳур турк сериалларининг битта қисмига қанча маблағ сарфланади?

    23.11.2022, 19:50

    «Ёлланма ишчи бўлганимдан уялмайман» — ўзбекистонлик машҳур ижодкорлар танилмасидан аввал қандай қийинчиликларни бошидан ўтказган?

    23.11.2022, 17:30

    Кал бўлиш, сочларини бўяш ва озиш: режиссёрлар талабларини бажаришдан бош тортган актёр ва актрисалар

    23.11.2022, 15:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.