• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ёлланма ишчи бўлганимдан уялмайман» — ўзбекистонлик машҳур ижодкорлар танилмасидан аввал қандай қийинчиликларни бошидан ўтказган?

    Ҳеч бир инсон осонликча муваффақиятга эришмайди. Санъат вакиллари орасида ҳам карьерасини қийинчилик билан бошлаган, муҳтожликдан ёлланма ишчи бўлишга ҳам мажбур бўлганлар бисёр. Улар ўтган кунидан уялмайди, аксинча бугунги натижаларда у кунларда ҳиссаси катта деб ҳисоблашади.

    Раҳмонали Суропов: «Оҳакдан оёғим куйган»

    «Қалпоқ» ҳажвий кўрсатуви билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Раҳмонали Суропов бир неча йил ёлланма ишчи бўлиб ишлашга мажбур бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Мардикор бўлганимдан ҳеч қачон уялмайман. Молиявий қийинчиликлар сабаб, эркак киши билиши керак бўлган жуда кўп ҳунарларни ёлланма ишчи бўлганимдан ўрганганман. Онам касалхонада фаррош бўлиб ишлаб, икки фарзандни ёлғиз улғайтирган. Болаликдан баҳор фаслини ёмон кўрардим. Чунки уйимизнинг томидан кўп чакки ўтарди. Саҳаргача тўлган идишларни бўшатиш билан тонг орттирардик. Хуллас, уч йил деганда санъат олийгоҳига ўқишга қабул қилинганман. Аммо пойтахтда яшаб, ўқиш осон эмасди. Шу боис, бошқа талабалар қатори ёлланма ишларга чиққанман. У пайтлари «Чор-су» бозорининг ёнида ёлланма ишчилар қаторлашиб туришарди. Аммо уларнинг кўпчилиги оғир ишларни қилишни исташмасди. Болаликдан оғир меҳнат қилиб ўрганганим учун иш танламасдим. Бир куни «Пастдан оҳак олиб берасиз», дейишди. Оёғимга узун этикларни кийдириб пастда туширишди. У ерда оҳак қайнаб турарди. Уни челаклаб олиб беришим кераклигини айтишди. Суюқ оҳакнинг бир томчиси ҳам терига тушса, реакцияга киришиб, танага жароҳат етказар экан. Иш пайтида оёғимга оҳак текканини билмай қолибман, оёғимнинг суягигача жароҳат етказибди. Энг қизиғи, тери куйган аммо бир томчи ҳам қон чиқмаган. Институтни тамомлагунга қадар дарсдан кейин мардикорлик қилишимга тўғри келган, — дейди комик актёр Раҳмонали Суропов.

    Меҳриддин Раҳматов: «Ишлаган ҳақимни ололмаган пайтлар ҳам бўлган»

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов талабалик йилларида курсдошлари билан ёлланма ишчи бўлишга мажбур бўлгани ва пул топиш илинжида новвойчиликни ҳам ўрганганини гапириб берди.

    Фото: Instagram / @mehriddinrahmatov

    Фото: Instagram / @mehriddinrahmatov

    — Вилоятлик инсонларнинг Тошкентда ўқиши осон эмас. Ота-онамга юк бўлишни истамаганим учун ишлашга қарор қилганман. Менга 2-3 та курсдошларим ҳам шерик бўлишган. Аслида талабаларнинг мардикорчиликка чиқиши янгилик эмас. Ер чопиш, ахлат ташиш, ўра тўлдириш, гилос териш каби ишларга чақиришарди. Ишга чиққан кунимиз қорнимиз ҳам тўярди, бир-икки сўм пул ҳам ишлардик. Аммо келишилган ҳақимизни бермаган ёки ярмини бериб, хайр-ҳўш қилганлар жуда кўп. Мана шундай воқеалардан кейин новвойчиликни ўрганганман. Санъат институтини тамомлагандан кейин ҳам бир неча ой новвойчилик билан шуғулланганман, — дейди актёр Меҳриддин Раҳматов.

    Гулнора Толипова: «Мени уй тозалашга чақиришарди»

    «Журналист» ва «Шукрона» сериали билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Гулнора Толипова ҳам бир пайтлар уй-жой олиш учун ёлланма хизматчи бўлгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Гулнора Толипованинг шахсий архивидан

    Фото: Гулнора Толипованинг шахсий архивидан

    — Собиқ турмуш ўртоғимнинг хиёнати ва зўравонликларига чидолмай, ота уйимга қайтиб келдим. Ота ҳовлим ҳам камтарона эди. Ҳеч қаерда ўқитмай мактабни тамомлашим билан турмушга беришгани учун иш топишга қийналганман. Ўғлим Шоҳруҳ Мирзо ҳали жуда кичкина эди. Шунда танишларимдан бири ёлланма ишчи бўлишни ва хонадонларни тозалашга боришни маслаҳат берган. Фақат бир иш билан чекланиб қолмасдим. Бозорда писта-қурт, овқат сотардим, уй-тозалашга чақиришга у ерга ҳам бориб келардим. Хуллас, уй-жой қиламан, машина оламан деб ўзимни аямаганман. 50 минг сўм пул эвазига хонанда Лола Йўлдошеванинг уйини тозалаш учун борган кунларим ҳам эсимда, — дейди актриса Гулнора Толипова.

    Жалолиддин Аҳмадалиев: «Сантехниклик бўйича малакам бор»

    «Ёр биздан кетди» ва «Менда қолмади дил» қўшиқлари билан омма эътиборига тушган ва яшин тезлигида танилаётган ижодкор Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам бир пайтлар ёлланма ишчи бўлиб ишлаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мактабни тамомлаб, акаларим билан Россияга ишлашга кетганман. Ўшанда 18 ёшда эдим. У ерда қурилиш, машина ювиш шохобчасида ишладим. Ундан кейин Ўзбекистонга қайтиб, яна шу иш билан шуғулландим. Кейин дадамнинг талаби сабаб косибга шогирдликка тушдим. Икки йил косибчилик қилдим. Аммо заҳарли елим сабаб ошқозоним қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Бир муддат Тошкентга бориб, сантехник ҳам бўлиб ишлаганман. Бу бўйича яхшигина малакам бор, — дейди Жалолиддин Аҳмадалиев.

    Осмон Наврўзов: «Россияда ёлланма ишчи бўлганман»

    Ўзбекистондаги интернет юлдузи Осмон Наврўзов ҳам фаолиятини ёлланма ишчиликдан бошлаган. У оиласидаги етишмовчилик сабаб, мактабни тамомлаши билан муҳожирлик сафарига отланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Дадам ҳақиқий қурувчи 10 йил Россияда ишлаган. Мактабни битирганимдан кейин дадам шифокорлик бўйича ўқишимни истаганди. Санъатга бўлган қизиқишим юқорилиги сабаб, пул ишлаш учун «Россияга кетаман», деб туриб олганман. Аммо бу ишда ҳеч қандай тажрибам йўқ эди. Шу боис, бир муддат ёлланма ишчи бўлиб ишлаганман. Усталар бетон қуйишни ёки сувоқчиликни ўргатмоқчи бўлишган, аммо ҳаёлим санъатга бўлгани учун уддасидан чиқолмаганман. Бир муддат ишлаганимдан сўнг, Қорақалпоғистонга қайтиб келганман. Аммо қурилиш соҳасидан озми-кўпми хабарим бор. Шу боис, карантин вақтида дўстим билан Сардобадаги янги уйларнинг қурилишида ишлаганмиз, — дейди хонанда Осман Наврўзов.

    Шаҳбоз Сатторов: «Мардикор бозоридан съёмка майдончасига қатнардим»

    Ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари билан халқимизга яхши таниш бўлган вайнер Шаҳбоз Сатторов пойтахтда келганида, фаолиятини ёлланма ишчиликдан бошлаган.

    Фото: Instagram / @shahboz_sattorov1

    Фото: Instagram / @shahboz_sattorov1

    — 2019 йилнинг апрель ойида Тошкентга келганман. Аслида Тошкентда бирор танишим ёки тайинли ишим йўқ эди. Аммо уйдагиларни «Ишга чақиришаяпти» деб алдаб келгандим. Хуллас, вокзалдан тушгандан кейин дуч келган автобусга ўтириб, шаҳар айлангандим. Кейин Зангиотага бориб қолиб, машина ювиш шохобчасига кирганман. Синов асосида ишга олиниб, 15 кун машина ювганман. Кунига 25-30 минг сўм пул топардим, аммо кун бўйи захда ишлаганим учун кечаси билан оёғим оғриб чиқарди. Ундан кейин икки ярим ой «Паркент» бозорида ёлланма ишчи бўлиб ишлаганман. Одамлар роса устамон эканини ўшанда билганман. «Икки арава қурилиш ахлати бор, шуни ташқарига олиб чиқиш керак», деб уйларига олиб боришарди-да, кечгача бир Камаз ахлатни ташитишарди. Ўша пайтларда «Zo‘r TV» каналидаги «Stend up» кўрсатувида иштирок этардим. Ҳазилларимнинг деярли ярми мардикор бозорида ёзиларди, — дейди комик Шаҳбоз Сатторов.

    Мавзуга доир:

    • McDonald’sда идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда. Мусофирликни бошдан кечирган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)
    • Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    23.11.2022, 17:30   Изоҳ (0)   16188
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кал бўлиш, сочларини бўяш ва озиш: режиссёрлар талабларини бажаришдан бош тортган актёр ва актрисалар

    23.11.2022, 15:59

    «Форсаж-10» фильмини суратга олиш учун қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди

    23.11.2022, 12:54

    «Келажакка қайтиб» фильми юлдузи Майкл Жей Фокс Паркинсон касаллигига қарши курашгани учун «Оскар» мукофотини қўлга киритди (видео)

    23.11.2022, 11:50

    Instagram: Liil Xurramov неча ёшда? Дилноза Кубаевага Миллий театр жамоасининг сюрпризи, Ҳалима Ибрагимованинг блогерларга муносабати

    22.11.2022, 23:08

    Азим Муллахонов мудҳиш аварияга учрагани ҳамда яқинларининг кетма-кет ўлимидан эсанкираб қолгани ҳақида (видео)

    22.11.2022, 18:44

    Дунёни яхшилик қутқаради: Суратга тушиш билан бирга хайрия ишларини амалга оширадиган турк киноси юлдузлари (фото)

    22.11.2022, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.