• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Кал бўлиш, сочларини бўяш ва озиш: режиссёрлар талабларини бажаришдан бош тортган актёр ва актрисалар

    Кино оламига илк қадамларини қўйган ёш актёрлар одатда режиссёрлар ва суратга олиш гуруҳининг кўрсатмаларига сўзсиз амал қилади. Аммо томошабинлар эътирофига эришганидан сўнг кино юлдузлари қаҳрамон ва умуман фильм ҳақидаги тасаввурларини ҳимоя қилиб, қайсарлик қилиши ҳам мумкин.

    Питер Динклейж — «Тахтлар ўйини

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Машҳур телесериалда Тайвин Ланнистернинг кенжа ўғли Тирион узун соқолли одам сифатида тасвирланган. Аммо Питер Динклейж «Нарния йилномалари» фильмида худди шундай қиёфада суратга тушганди ва образлари ўхшаб қолишидан қўрқиб, ижодкорлардан қаҳрамони соқолсиз бўлишини сўрайди.

    Продюсерлар актёрнинг илтимосини қабул қилишади. Тирион Ланнистер эса сериалнинг энг ёрқин қаҳрамонларидан бирига айланади.

    Марго Робби — «Тарзан. Афсона»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    2016 йилда Марго Тарзаннинг Жейн исмли севгилиси қиёфасида пайдо бўлади. Рол учун актрисадан бир неча килограмм йўқотиш сўралган. Аммо у жуда озғин қаҳрамон ўша давр руҳига тўғри келмайди деб ҳисоблайди, чунки воқеа 19-асрда гўзалликнинг бошқа ме'ёрлари ҳукмронлик қилган пайтда содир бўлади.

    Кейинчалик Робби рад этишининг яна бир сабаби суратга олиш ишлари Британияда бўлиб ўтгани ва у ўзини маҳаллий гастрономик лаззатлардан бош торта олмаслигини тан олади.

    Даниэль Крейг — Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлар

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    2021 йилда Дэниэл Крейг Бонд роли билан расман хайрлашди, аммо агент 007 ўз ҳамон франшиза мухлислари орасида қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, актёрнинг соч ранги кўпчиликни чалғитади. Крейггача Бонд ролини ижро этган барча актёрлар қорасоч эди. Аммо Дэниэл сочларини бўяшдан бош тортади. Бунинг ўрнига, у сочларини янаям калталатишни таклиф қилади.

    Жин Хекман — «Supermen»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жин Хекман сочини калга олишни хоҳламайди. 1978 йилда суратга олинган «Supermen» фильмидаги антагонист Лекс Лютор роли учун актёрдан сочини олиш сўралган, бироқ Жин қатъий рад этади. Фильм муаллифлари Хекман қаҳрамони соч парик кияди, деган таассурот яратишга қарор қилади ва фильм давомида актёрнинг сочини турлича услубда турмаклашади. Хекман фақат битта саҳнада кал бўлиб бўлади, лекин шунда ҳам сочини олдирмаган: визажистлар томонидан грим қилинган.

    Кирстен Данст — «Ўргимчак одам» ва «Ўлим васвасаси»

    «Ўргимчак одам» продюсерларидан бири Кирстен Данст роли учун гўзал табассум кераклигини айтади. Аммо актриса номукаммал тишларини тузатиш ҳақида ўйламасди ҳам. Натижада фильм постерида табассум таҳрир қилинади, кадрда эса актриса ўзининг табиий кўринишида қолади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бу Кирстеннинг режиссёрларга қарши чиққан ягона қайсарлиги эмасди. «Ўлим васвасаси» драмасини суратга олишдан олдин фильм режиссёри ва Данстнинг яқин дўсти София Коппола ундан роли учун озишини сўрайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бунга жавобан актриса кескин рад жавобини беради. Кирстен машғулотни ёмон кўришини ва суратга олишдан олдин қовурилган товуқ истеъмол қилишни яхши кўришини тан олади.

    Сара Жессика Паркер – «Ҳурлар»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёрлар учун соч рангини ўзгартириш одатий ҳол ва улар одатда бунга рози бўлишади. Шундай бўлса-да, оддий кўринган илтимос сабаб Сара Жессика Паркерни карьерасидаги энг машҳур роллардан бирини қўлдан чиқаришига сал қолади. 18 ёшли актрисага «Ҳурлар» мусиқий фильмида ўйнаш таклиф қилинди, аммо бунинг учун унга сочларини маллага бўяш ва кесиш талаби қўйилади.

    Актриса сочларини шикастламаслик учун бу таклифни рад этади. Рол Трейси Нелсонга берилади, лекин у ўйнай олмайди. Натижада продюсерлар Паркернинг шартини қабул қилишга мажбур бўлишади. Ўрта мактаб ўқувчиси Расти роли Сара учун оламшумул машҳурлик олиб келади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзининг машҳур ролини кутилмаган вазиятларда қўлга киритган актёр ва актрисалар (фото)
    • Машҳурликда фильмнинг бош қаҳрамонидан ҳам ўтиб кетган иккинчи даражали образлар (фото)
    • Саҳна ортидаги сирлар: суратга олиш майдончасидаги кутилмаган воқеаларни акс эттирган кадрлар (фото)

    23.11.2022, 15:59   Изоҳ (0)   14877
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Форсаж-10» фильмини суратга олиш учун қанча маблағ сарфлангани маълум қилинди

    23.11.2022, 12:54

    «Келажакка қайтиб» фильми юлдузи Майкл Жей Фокс Паркинсон касаллигига қарши курашгани учун «Оскар» мукофотини қўлга киритди (видео)

    23.11.2022, 11:50

    Instagram: Liil Xurramov неча ёшда? Дилноза Кубаевага Миллий театр жамоасининг сюрпризи, Ҳалима Ибрагимованинг блогерларга муносабати

    22.11.2022, 23:08

    Азим Муллахонов мудҳиш аварияга учрагани ҳамда яқинларининг кетма-кет ўлимидан эсанкираб қолгани ҳақида (видео)

    22.11.2022, 18:44

    Дунёни яхшилик қутқаради: Суратга тушиш билан бирга хайрия ишларини амалга оширадиган турк киноси юлдузлари (фото)

    22.11.2022, 17:49

    «Қора пантера: Абадий Ваканда» фильми жаҳон прокатида 500 миллион доллардан кўпроқ пул ишлади

    22.11.2022, 15:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.