• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Машҳурликда фильмнинг бош қаҳрамонидан ҳам ўтиб кетган иккинчи даражали образлар (фото)

    Режиссёрлар деярли ҳеч қачон иккинчи даражали қаҳрамонларсиз фильм ва сериаллар яратмайди. Улар сюжетни олдинга силжитиш ва асосий воқеани тўлдириш учун ҳам керак. Аммо баъзи ёрдамчи қаҳрамонлар шунчалик зўр бўлиб чиқадики, машҳурликда улар фильмнинг бош қаҳрамонларидан ҳам ўтиб кетишади.

    Семуайз Гемжи — «Узуклар ҳукмдори»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бутун трилогиянинг асосий қаҳрамони, узуклар ҳукмдори Фродо Беггинс бўлса-да, кўплаб томошабинлар содиқ боғбон Семнинг ёрдамисиз у ҳеч қачон бундай ғалабага эриша олмаслигини таъкидлашади. Ўрта Ерни қутқарган аслида меҳрибон, содиқ ва жасур Сем эди. У ҳар доим Фродони қийин вазиятларда қўллаб-қувватлаш учун керакли сўзларни топиб айтади.

    Элис Каллен – «Сумерки»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Сумерки» сериалида асосий сюжет оддий қиз Белла ва вампир Эдварднинг ишқий муносабатлари атрофида қурилган. Бироқ «Сумерки»нинг иккинчи даражали эпизодлари орасида ажойиб қаҳрамонлар етарли эди. Масалан, Элис Каллен Эдварднинг синглиси. Бу образ Беллага қараганда анча қизиқ. Элис самимийлик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган сирлиликни ўзида намоён этади, бундан ташқари, у келажакни кўриш қобилиятига ҳам эга эди.

    Ракета ва Грут — «Галактика қўриқчилари»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Галактика қўриқчилари» ҳақидаги биринчи фильмда генетик муҳандислик асосида яратилган енот Ракета ва дарахтга ўхшаш гуманоид Грут бир-бирини узоқ вақтдан бери билиши аён бўлади. Уларнинг ҳамкорлиги кўплаб саргузаштлар билан синовдан ўтади. Ракета ўтмишдаги жуда қизиқарли эпизодларни эслайди: лабораториядан қочиш, жиноятчи бўлиш, қамоққа олиш ва кейинчалик озод қилиш. Албатта, буни экранларда кўриш ажойиб бўлади.

    Пинтел ва Ражетти — «Кариб денгизи қароқчилари»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Кариб денгизи қароқчилари» туркумидаги фильмларни томоша қилган кўплаб томошабинлар икки қароқчи — Пинтел ва Ражеттини эслашса керак. Улар бир оз аҳмоқ, лекин кулгили ва қароқчилар қасамига содиқ эди.

    Гантер — «Дўстлар»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Дўстлар» сериалида бош қаҳрамонлардан ташқари бошқа қизиқарли қаҳрамонлар ҳам бор. Мисол учун, 10 мавсум давомида Рейчелга ошиқ бўлган бариста Гантер. Унинг ҳаёти аслида бош қаҳрамонларникидан қолишмайди. Гантернинг актёр бўлгани, аввал ҳам телекўрсатувларда суратга тушгани, катта ролни кутиб қаҳвахонада ишлай бошлагани таъкидланган.

    Манн — «Interstellar»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Interstellar» фильмда Мэтт Деймон узоқ сайёрага инсоният унда яшай оладими ёки йўқлигини билиш учун юборилган астронавт-олим Манн ролини ўйнайди. Аммо ўзга сайёрада ёлғиз қолиш осон эмасди, бу сайёра иккинчи уйга айланишга қодир эмаслигини билган Манн бошқаларни ҳам ёнига чақириб, кейин уларнинг кемасида қочишга қарор қилади.

    Моззи — «Оқсуяк изқувар»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Моззи — келишган жиноятчи Нил Каффрининг энг яқин дўсти. Сериалда у содиқ ёрдамчи ролини ўйнайди. Лекин у ҳам ажойиб жиноятчи. Балки, унинг саргузаштлари ҳам Нилники каби ажойиб ва ​​ақл бовар қилмасдир. У ҳақида ҳам сериал қилишса яхши бўларди.

    Драко Малфой — «Гарри Поттер»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Сеҳргар бола Гарри Поттер ҳақидаги фильм бутун дунёда жуда машҳур бўлди. Миллионлаб томошабинлар унинг улғайганини ва ёвузлик билан курашаётганини ҳайрат билан томоша қилишди. Эҳтимол Драко Малфой ажойиб бош қаҳрамон бўларди.

    Биз соф қонли сеҳргарлар дунёси, қаҳрамоннинг ёвузликка хизмат қилиш мотивацияси, унинг улғайиши, Волдемортга қўшилиши ва уни ҳалигача тўғри танловга олиб келган ахлоқий изтироблар ҳақида ҳикоя охирида кўпроқ билиб олишимиз мумкин эди.

    Рипичип — «Нарния йилномалари»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Нарния йилномалари» сериалининг иккинчи ва учинчи фильмларида кўплаб қаҳрамонлар жангчи ва сичқонлар хўжайини Рипичипга нафрат билан қарашган. Аммо бу у ўзини кўрсатмагунча давом этди. Бу қаҳрамон қилични моҳирлик билан тутган, ўз фуқароларининг чексиз садоқатига сазовор бўлган, ҳазил қилишни, дўстларни қўллаб-қувватлашни ва ўз идеалларига хиёнат қилмасликни биларди.

    Демон Мейзикин — «Люцифер»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Люцифер» сериалида иблис Мейзнинг роли унчалик катта эмас: бу қаҳрамон Люцифернинг ёрдамчиси. Аммо Мейзина шу қадар ақлли, истеҳзоли, бир оз иқтидорли - у, албатта, ўзи ҳақидаги сериалнинг бош қаҳрамони бўлиш шарафига лойиқдир.

    Анафема Гажет — «Яхши аломат»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Яхши аломат» сериали кўплаб томошабинларнинг қалбидан жой олди, чунки ундаги бош қаҳрамонлар жуда маҳоратли. Бироқ иккинчи даражалилар ҳам улардан қолишмайди. Мисол учун, Анафема Гажет — фолбиннинг авлоди. У бутун ҳаётини асосий вазифа — келажакда нималарни бошдан кечириш кераклиги ҳақидаги билимлардан фойдаланиб, апокалипсиснинг олдини олиш учун ўтказади.

    Мавзуга доир: 

    • Саҳна ортидаги сирлар: суратга олиш майдончасидаги кутилмаган воқеаларни акс эттирган кадрлар (фото)
    • «Муҳташам юз йил» сериалидаги тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳолатлар
    • Афсонавий эртак қаҳрамонлари турли мамлакатлар кинофильмларида қандай тасвирланган?

    20.11.2022, 13:50   Изоҳ (0)   32537
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саҳна ортидаги сирлар: суратга олиш майдончасидаги кутилмаган воқеаларни акс эттирган кадрлар (фото)

    19.11.2022, 19:37

    Суратга олиш майдончасида вафот этишига бир бахя қолган актёр ва актрисалар (фото)

    19.11.2022, 15:38

    Фото: Илк бор Ўзбекистоннинг бой меросига бағишланган кўргазмага мезбонлик қилувчи Лувр нафаси

    19.11.2022, 08:00

    Instagram: 50 минг долларлик машина харид қилган хонанда, Tesla’сини уриб олган Холиқжон вайнер, саёҳатдаги машҳурлар

    18.11.2022, 22:53

    «Муҳташам юз йил» сериалидаги тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳолатлар

    18.11.2022, 20:58

    Даҳонинг меросхўрлари: Apple асосчиси ва буюк ихтирочи Стив Жобснинг фарзандлари ҳозирда нима билан шуғулланади?

    18.11.2022, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.