Футбол бўйича ЖЧ—2022 очилиш ўйинида Қатар ва Эквадор терма жамоалари 20 ноябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ эквадорликлар ҳисобни очганди, бироқ Эннар Валенсиянинг голи офсайд сабаб инобатга олинмади. 16-дақиқада Жанубий Америка вакиллари пенальти ишлаб олди ва уни Валенсия голга айлантирди.
31-дақиқада Эннар дублни расмийлаштириб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Иккинчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди.
Шу тариқа Эквадор ЖЧ—2022 нинг дастлабки ўйинида ғалаба қозониб, уч очкога эга бўлди. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Нидерландия ва Сенегал терма жамоалари ўртасида кечади. Учрашув 21 ноябрь куни бўлиб ўтади.
ЖЧ—2022
1-тур баҳси
20 ноябрь, якшанба
Қатар — Эквадор 0:2
Голлар: 0:1 – 16, пенальти Валенсия, 0:2 – 31 Валенсия.Қатар: Аш-Шеб, Ро-Ро, Хухи, Ҳассан, ар-Рови, Аҳмед, Ҳатем, Будиаф, ал-Ҳайдос (Абдулваҳоб, 71), Али (Мунтари, 72), Афиф.
Эквадор: Галиндес, Пресиадо, Торрес, Инкапиэ, Эступиньян, Плата, Ибарра (Сармиенто, 68), Мендес, Кайседо (Франко, 90), Валенсия (Сифуэнтес, 77), Эстрада (Родригес, 90).
Огоҳлантиришлар: Аш-Шеб (15), Али (22), Кайседо (29), Будиаф (36), Мендес (56), Афиф (78).
Изоҳ (0)