• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    СССРдан самолётда қочишга уринган грузин ёшлари, гугурт туфайли юз берган Лондон метросидаги ёнғин ва ХХ асрнинг энг йирик ўз жонига қасд қилиш ҳолати. Кун хронологиясида 18 ноябрь

    18 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан СССРдан самолётни олиб қочишга уринган грузин ёшлари, ўчирилмасдан ташланган гугурт сабаб Лондон метросида юз берган ёнғин ҳамда ХХ асрнинг энг йирик ўз жонига қасд қилиш ҳолатига оид фактлар ўрин олган.

    СССРдан қочиш: грузиялик «олтин авлод» вакиллари нима сабабдан самолётни олиб қочмоқчи эди?

    Бундан 39 йил олдин 18 ноябрь куни Грузиядаги обрўли оилаларнинг вакиллари — «олтин авлод» Тбилиси—Ленинград йўналиши бўйича рейсни амалга оширувчи Ту-134 самолётини миниб қочишга уринганди. Совет матбуоти томонидан террорчилик дея топилган мазкур ҳаракати орқали улар хорижга чиқиб кетишни мақсад қилганди. Ижодкор инсонларнинг фарзандлари бўлган ёшларнинг аксарияти хорижда бўлиб қайтган ва ўз режаларини амалга ошириш учун бошқа йўлдан ҳам фойдаланишлари мумкин эди. Бироқ терговда аниқланишича, қизиққон ёшларни машҳур бўлиш илинжи ўз домига чорлаган.

    Фото: «РИА Новости»

    Улар ўз режаларини амалга оширишда 1970 йили Ан-24 самолётини Туркияга олиб қочган литвалик Бразинскаслардан илҳомланган. СССРда бундай акциялар олдин ҳам бўлиб турган, аммо барчаси омадсизлик билан якунланган. Хусусан, 1954 йилда экипаж аъзолари Ленинград—Таллин йўналишида учаётган Ли-2 нинг олиб қочилишига тўсқинлик қилган. 1958 йилда Эстонияга тегишли самолёт ҳужумга учраган. Ўша йили таъқибдан қочган икки босқинчи Ёқутистондаги аэродромга кириб бориб, Ан-2 ни АҚШга миниб қочмоқчи бўлган.

    1961 йилда уч нафар ёш арман — актёр, чилангар ва чайқовчи — Як-12М да Туркияга қочмоқчи бўлади. Улар Совет тузумига қарши бўлиб, репрессиялар ҳақида бутун дунёга гапириб беришни режалаштирган. Ҳодиса ҳаво кемасининг ҳалокати билан якунланган. Босқинчилардан бири ҳалок бўлган, қолган иккисига тегишли маълумотлар махфийлаштирилган — улар отиб ташланган ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    1964 йилдан 1983 йилга қадар Совет Иттифоқида Бразинскаслардан ташқари самолётни олиб қочишга боғлиқ 43 та ҳолат қайд этилган. Бундай ҳолатлар шу қадар кўпайганидан 1973 йилдан уларни жиноятнинг мустақил тури сифатида таснифлай бошлашган.

    Батумида тўхтаб ўтадиган самолётни олиб қочиш ниятидаги грузинлар Финляндия ёки Туркияга боришни режа қилган. Ушбу курорт шаҳарга яқиндагина оила қурган, таниқли кинорежиссёр Михаил Кобахидзенинг 21 ёшли ўғли Герман ва Москвада таниқли физикнинг қизи, архитектура факультетининг талабаси 19 ёшли Тинатин Петвиашвили тўй сафарига жўнаши баҳонасида йўл олган.

    Жиноий режага «Грузия-фильм» киностудияси рассоми Иосиф Серетели бошчилик қилган. Гуруҳдан, шунингдек, Тбилиси тиббиёт институти Госпитал жарроҳлик кафедраси ординатори Каха Ивериели, укаси Паата, талаба Давид Микаберидзе ва жиноятчиларнинг энг каттаси — 32 ёшли ишсиз, гиёҳванд моддаларга ружу қўйган Григорий Табидзе ўрин олган. Ҳужумга тайёргарлик вақтида жиноятчилар 1983 йилда самолётни эгаллашда қандай ҳаракат қилиш кераклиги бўйича экипаж ва йўловчилар йўриқномаси учун тасвирга олинган «Набат» ўқув фильмидан фойдаланган.

    Фото: «РИА Новости»

    Кейинроқ тергов давомида аниқланишича, «олтин авлод»га самолётни ўғирлаш ғоясини роҳиб Теймурз Чихладзе сингдирган бўлиб, у қуролни жуббаси ичига яшириб олиб ўтмоқчи бўлган, бироқ охирги дақиқаларда шериклари билан учмаган. Шунга қарамай, жиноятчилар Тбилиси аэропорти ходимаси Анна Варсимашвилини ўзларига оғдириб олишга муваффақ бўлади, у аэропортдан ўтаётган дўстларининг юкларини текширмаган — террорчилар шу йўл билан иккита пистолет, иккита револвер ва қўл гранаталарини олиб ўтишга эришган.

    18 ноябрь куни соат 15:43 да Ту-134 самолёти Грузия ССР пойтахтидан ҳавога кўтарилган. Аввалига жиноятчилар Як-40 ни эгаллашни режалаштирган, аммо Тбилиси—Батуми рейсининг йўловчилари кам бўлгани боис улар Ленинградгача бўлган рейсга миндириб юборилган. Ўша вақтда ҳужум уюштирилган Ту-134 самолётидан «Аэрофлот» 10,5 йилдан бери фойдаланиб келаётганди.

    Фото: «РИА Новости»

    Босқинчилар ҳужумни соат 16:13 да бошлаган, уларнинг ҳисоб-китоби бўйича самолёт Туркияга яқинлашган эди. Аслида эса экипаж кучли шамол сабаб аэропортга қайтаётган бўлган. Стюардесса Валентина Крутиковани асирга олган босқинчилар учувчилар кабинасига киришга эришган. Отишма бошланган ва оқибатда бортмеханик Анзор Чедия ҳалок бўлган, назоратчи Завен Шарбатян оғир жароҳат олган (кейинчалик бунинг оқибатида вафот этган). Жавоб ўқини 29 ёшли штурман Владимир Гасоян очган. Экипажнинг ушбу аъзоси Табиджени отиб ўлдирган, Серетелини оғир яралаган. Ҳаво кемасининг капитани Ахматгер Гардапхадзе ҳам қуролли қаршилик кўрсатиб, ака-ука Ивериелини нишонга олган. Йигитлар бундай қаршиликни кутмаган ва шериклари яраланганидан кейин саросимага тушиб қолган. Штурман ва командир ҳужумни қайтариб, зирҳли эшикни ёпишга муваффақ бўлган.

    Кабинада бундай воқеалар содир бўлган бир пайтда ҳужумнинг қолган иштирокчилари ҳуқуқ-тартибот органи ходими бўлиши мумкин бўлган йўловчиларни аниқлаш билан шуғулланган. Экипаж устидан назоратни қўлдан чиқарган босқинчилар тартибсиз ўқ узишга киришиб, бир неча кишини яралаган. Соат 17:20 да Гардапхадзе ва Гасоян ҳаво кемасини Тбилисига қўндирган. Аэропортда «Набат» тезкор режаси амалга оширилган. Самолётни ҳарбийлар қуршовга олган. Асирларни озод этиш, операцияни назорат қилиш учун фавқулодда ҳолат жойига Грузия Коммунистик партияси Марказий қўмитаси биринчи котиби Эдуард Шеварднадзе ва республиканинг бошқа етакчилари етиб келган.

    Вазият кескинлашган. Йўловчилардан бири самолётдан қочиб чиққан: у учиш-қўниш йўлаги орқали қўлларини силкитганча югургани боис террорчи дея қабул қилинган. Ҳарбийлар унга қарата ўқ узган. Жиноятчиларни таслим бўлишга кўндириш учун аэропортга уларнинг ота-оналари олиб келинган. Бироқ музокаралар амалга ошмаган. Босқинчилар ёнилғи қуйилишини ва Туркияга парвозни талаб қилган, акс ҳолда ҳар беш дақиқада биттадан асирни отиш ёки бутун самолётни портлатиш билан таҳдид қилган. 14 соат давомида йўловчиларга овқатланиш, сув ичиш ва ҳожатхонадан фойдаланиш тақиқланган. Шу билан бирга, гуруҳ аъзоларининг айримлари асабий ҳолатга тушиб қолган. Улар вазиятдан чиқиб кета олмасликлари ва қўлга тушишларини англаб етган, Микаберидзе ўз жонига қасд қилган.

    Кечқурун Москвадан «Алфа» махсус хизмати ходимлари генерал Геннадий Зайцэв бошчилигида етиб келган. Шеварднадзе штрум уюштириш таклифини илгари сурган, гуруҳлардан бирини майор Михаил Головатов, иккинчисини генералнинг шахсан ўзи бошқаришига қарор қилинган.

    Фото: «РИА Новости»

    Жиноятчиларни чалғитиш мақсадида штурм аввалида прожекторлар ўчирилган, кейин ёруғлик-шовқинли гранаталар отилган. Террорчиларга ҳужум қилиш буйруғи 19 ноябрь куни соат 06:55 да келиб тушган. Зайцэвнинг гуруҳига эшикни тўсиб қўйган террорчининг жасади халақит берган, улар учинчи уринишдагина эшикни очган. Қолган ҳарбийлар самолёт ичига кирган. Петвиашвили гранаталар солинган пакетни кўкрагига босиб, самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. «Алфа» ходимлари талабани зудлик билан зарарсизлантириб, унинг қўлларига кишан таққан. Яна бир босқинчи яраланган бўйнини ушлаганча сал нарида ўтирган. Учинчиси эса ўзини ўликка солган ҳолда ерда ётган, аммо фонарда пирпираган кўзлари уни сотиб қўйган. Қолган икки нафари чамадонидан гранаталарни олишга уринганида ушланган.

    Штурм умумий ҳисобда 4—8 дақиқа давом этган. «Алфа» ходимларидан ҳеч кимга жароҳат етмаган. Террорчилар ҳужуми оқибатида беш киши — икки учувчи, стюардесса ва икки йўловчи ҳалок бўлган. Яна 10 киши турли даражада жароҳатланган.

    Гугурт сабаб келиб чиққан катта ёнғин

    1987 йил 18 ноябрь куни соат 19:30 ларда Лондон метрополитенининг «Кингс-Кросс Сент-Панкрасс» станциясида юзага келган ёнғин 31 кишининг умрига зомин бўлганди.

    Фото: Pikabu

    Кўнгилсиз ҳодиса йўловчилардан бири эҳтиётсизлик оқибатида ёқилган гугуртни эскалаторга ташлаши, шунингдек, ушбу эскалаторнинг қониқарсиз аҳволи сабаб келиб чиққан. Ёнғин сабаб Лондон метрополитени раҳбарияти ва «Лондон минтақавий транспорти» ташкилоти ишдан бўшатилган, бундан ташқари, хавфсизлик талаблари кучайтирилган.

    «Кингс-Кросс Сент-Панкрасс» станцияси Лондон метрополитенининг энг йирик тугунларидан биридир. Метро станцияси мажмуаси ўзида олтита йўналишни бирлаштирган. Кечки вақт бу ерда доимгидек йўловчилар оқими кўп бўлган. Ёнғин Пикадилли йўналиши туннелидаги эскалаторда келиб чиққан. У анча олдин эски стандартлар асосида қурилган эди. Унинг зиналари ва ён қисми ёғочдан ишланган бўлиб, ёнғин тезда тарқалишига хизмат қилган.

    Соат 19:30 да зиналар орасида юзага келган ёнғин ҳақида хабар келиб тушган. Метрополитен ва полиция ходимлари Пикадилли йўналишини қуршаб олиб, ўт ўчирувчиларни чақирган. Соат 19:39 да станциядаги барча йўловчиларнинг Виктория йўналишидаги эскалатор орқали эвакуацияси эълон қилинган. Соат 19:42 да тўртта ўт ўчириш ҳисоби станцияга етиб келган.

    Фото: Pikabu

    Ўт ўчирувчилар етиб келганида эскалатордаги олов кичик гулхан ўлчамида ёнган. Бироқ кутилмаганда олов шиддат билан тарқалиб, одамлар билан тўла касса залини эгаллаган. Гувоҳларнинг эслашича, бу худди секинлаштирилган портлашни кутишдек бўлган. Соат 19:45 да станция вестибюли олов билан тўлиқ эгаллаб олинган. Ўнлаб одам тузоқда қолиб кетган. Юзага келган ёнғин оқибатида 31 киши, жумладан, бир нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган. 100 киши шифохонага жойлаштирилган бўлиб, улардан 19 нафарининг аҳволи оғир эди.

    Метрополитеннинг ерости қисмида сигарет чекиш 1985 йил февралидан бошлаб тақиқланган бўлса-да, «Кингс-Кросс Снет-Панкерасс» станциясидаги ёнғин йўловчилардан бири томонидан ташланган гурурт туфайли юзага келган дея ҳисобланган.

    Британия парламенти аъзоси Фрэнк Добсон Жамоатчилик палатасига кунига 200 минг кишига хизмат кўрсатган станция ходимлари 16 кишидан 10 нафаргача қисқартирилгани, шунингдек, 14 нафар фаррошдан фақат 2 киши қолгани тўғрисида маълумот берган. Шундай қилиб, ёнғиндан аввал станция ходимлари 18 кишига қисқартирилган эди.

    Фото: Pikabu

    Ҳолатни тергов қилган комиссиянинг асосий вазифаси олов қандай қилиб бунчалик тез тарқалганини аниқлаш бўлган. Комиссия тезда ишга киришган. Экспертлар ёниб кетган эскалатордан олдинроқ пайқалмай қолган 18 та кичик ёнғин изларини топган. Мутахассисларнинг аниқлашича, ёнғин эскалатор двигателининг мойли қатламига тушган ўчирилмаган гугурт сабаб келиб чиққан.

    ХХ асрнинг энг йирик ўз жонига қасд қилиш ҳолати

    1978 йил 18 ноябрь куни Гаянада Жим Жонсон бошчилик қилувчи «Халқлар ибодатхонаси» сектасининг аъзолари оммавий ўз жонига қасд қилишни амалга ошириши оқибатида 911 киши вафот этган. Шунча инсонни ўз хоҳиши билан сианид ичишга нима мажбур қилганди?

    Америка ОАВлари «Жонстаун»даги фожиани ХХ асрнинг энг кенг кўламли ўз жонига қасд қилиш ҳолати деб атаган: ўша куни Гаяна шимоли-ғарбида АҚШнинг 900 дан ортиқ фуқароси ҳалок бўлганди

    Америка ОАВлари «Жонстаун»даги фожиани ХХ асрнинг энг кенг кўламли ўз жонига қасд қилиш ҳолати деб атаган: ўша куни Гаяна шимоли-ғарбида АҚШнинг 900 дан ортиқ фуқароси ҳалок бўлганди
    Фото: AP Photo

    Гаяна жунглиларидаги «Жонстаун» овулига 1974 йилда АҚШда оммавий танқид ва қувғинларга сабаб бўлган «Халқлар ибодатхонаси» ташкилоти аъзолари томонидан асос солинган. Бир неча йилдан кейин овулга секта асосчиси Жим Жонс ва унинг 900 нафардан ортиқ издошлари кўчиб келган.

    Овул аҳолиси кўп ишлаган, ҳудудни ободонлаштирган, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган, кечалари эса йиғинлар ўтказган ёки таълим олган. «Жонстаун»да бўлган инсонларнинг фикри асосан ижобий бўлган, аммо у ерда яшаб, қочишга муваффақ бўлган айрим одамлар секта раҳбарияти томонидан зўравонлик, қийноқлар қўлланиши, гиёҳванд моддаларга қарамлик ҳақида гапириб берган.

    1978 йил 18 ноябрь куни конгрессмен Лео Райан билан боғлиқ фожиадан кейин 900 дан ортиқ одам (улар орасида болалар ва гўдаклар ҳам бор) ўз жонига қасд қилган — улар сианид ичган. «Халқлар ибодатхонаси» раҳбари Жим Жонс кейинроқ бошидан ўқ еган ҳолда ўлик топилган. Версиялардан бирига кўра, «Жонстаун»даги ҳодиса ўз жонига қасд қилиш эмас, балки МРБнинг қасоси бўлган.

    «Халқлар ибодатхонаси» диний ташкилотига америкалик руҳоний Жим Жонсон томонидан 1950 йилда Индианаполисда асос солинган. «Апостол социализми»ни тарғиб қилган ҳаракат АҚШда фаол танқидларга учраган

    «Халқлар ибодатхонаси» диний ташкилотига америкалик руҳоний Жим Жонсон томонидан 1950 йилда Индианаполисда асос солинган. «Апостол социализми»ни тарғиб қилган ҳаракат АҚШда фаол танқидларга учраган
    Фото: AP Photo

    Секта асосчиси Жейм Уоррен 1960 йилда руҳоний мартабасини қўлга киритган бўлиб, бир неча бор ўзида Исо, Будда ва Ленин сиймосини «мужассам этиши»ни айтган

    Секта асосчиси Жейм Уоррен 1960 йилда руҳоний мартабасини қўлга киритган бўлиб, бир неча бор ўзида Исо, Будда ва Ленин сиймосини «мужассам этиши»ни айтган
    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    1974 йилда «Халқлар ибодатхонаси»нинг бир неча аъзоси Гаяна жунглиларидаги майдонни ижарага олиб, у ерда «Жонстаун» овулига асос солган

    1974 йилда «Халқлар ибодатхонаси»нинг бир неча аъзоси Гаяна жунглиларидаги майдонни ижарага олиб, у ерда «Жонстаун» овулига асос солган
    Фото: AP Photo

    1977 йилда овулга Жим Жонснинг ўзи ҳам кўчиб келган

    1977 йилда овулга Жим Жонснинг ўзи ҳам кўчиб келган
    Фото: AP Photo

    Фожиадан бир кун олдин конгрессмен Лео Райан «Жонстаун»га келган ва бу ердаги ҳолатни ўзи кўздан кечирган. Маълум бўлишича, бу ерда яшайдиган 10 дан ортиқ одам овулни тарк этиб, АҚШга кетишни истаган. Хоҳловчиларни қайтариш мақсадида Райан кичик самолёт чақирган, бироқ уни қўндириш вақтида ҳаракат аъзолари отишма уюштирган. Оқибатда конгрессмен ва у билан келган журналистлар ҳалок бўлган.

    Фожиадан бир кун олдин конгрессмен Лео Райан «Жонстаун»га келган ва бу ердаги ҳолатни ўзи кўздан кечирган. Маълум бўлишича, бу ерда яшайдиган 10 дан ортиқ одам овулни тарк этиб, АҚШга кетишни истаган. Хоҳловчиларни қайтариш мақсадида Райан кичик самолёт чақирган, бироқ уни қўндириш вақтида ҳаракат аъзолари отишма уюштирган. Оқибатда конгрессмен ва у билан келган журналистлар ҳалок бўлган.
    Фото: AP Photo

    Ўша куни кечқурун Жим Жонс йиғилиш ўтказиб, конгрессменнинг ўлимидан кейин ҳаракатнинг ҳаёти аввалгидай бўлмаслигини айтиб, вазиятдан чиқишнинг биргина йўли борлигини маълум қилган — «ўз жонига қасд қилиш орқали инқилобий акт». Жонснинг таклифини издошларининг аксарияти қўллаб-қувватлаган. Унинг буйруғи билан узум шарбати тайёрланиб, ичига сианид ва валиум қўшилган. Ичимликни дастлаб болалар ичган. Жонснинг ўзи кейинроқ бошидан ўқ еган ҳолда топилган. У ўз жонига қасд қилганми ёки отиб ўлдирилганми, ҳозирга қадар номаълум.

    Ўша куни кечқурун Жим Жонс йиғилиш ўтказиб, конгрессменнинг ўлимидан кейин ҳаракатнинг ҳаёти аввалгидай бўлмаслигини айтиб, вазиятдан чиқишнинг биргина йўли борлигини маълум қилган — «ўз жонига қасд қилиш орқали инқилобий акт». Жонснинг таклифини издошларининг аксарияти қўллаб-қувватлаган. Унинг буйруғи билан узум шарбати тайёрланиб, ичига сианид ва валиум қўшилган. Ичимликни дастлаб болалар ичган. Жонснинг ўзи кейинроқ бошидан ўқ еган ҳолда топилган. У ўз жонига қасд қилганми ёки отиб ўлдирилганми, ҳозирга қадар номаълум.
    Фото: AP Photo

    «Жонстаун»даги ҳолат бўйича фақат бир киши — конгрессмен ва журнатлисларга ўқ узган Лерри Лейтон жавобгарликка тортилган. У 2002 йилда муддатидан олдин озод этилган.

    «Жонстаун»даги ҳолат бўйича фақат бир киши — конгрессмен ва журнатлисларга ўқ узган Лерри Лейтон жавобгарликка тортилган. У 2002 йилда муддатидан олдин озод этилган.
    Фото: AP Photo

    Ҳодиса жойига етиб келган АҚШ ҳарбий хизматчилари бир неча кун давомида «Жонстаун»га Гаяна раҳбариятини яқинлаштирмаган. Кейинроқ мурдалар Пенсильванияга кўчирилиб, юқори махфийлик ҳолатида ёқиб юборилган

    Ҳодиса жойига етиб келган АҚШ ҳарбий хизматчилари бир неча кун давомида «Жонстаун»га Гаяна раҳбариятини яқинлаштирмаган. Кейинроқ мурдалар Пенсильванияга кўчирилиб, юқори махфийлик ҳолатида ёқиб юборилган
    Фото: AP Photo

    «Жонстаун» аҳолиси ўлимидан кейин ҳудуд арвоҳ-шаҳарга айланган, 1980 йиллар ўрталарида у ёнғин оқибатида деярли йўқ бўлиб кетган. «Халқлар ибодатхонаси» ташкилоти АҚШда расман тақиқланган

    «Жонстаун» аҳолиси ўлимидан кейин ҳудуд арвоҳ-шаҳарга айланган, 1980 йиллар ўрталарида у ёнғин оқибатида деярли йўқ бўлиб кетган. «Халқлар ибодатхонаси» ташкилоти АҚШда расман тақиқланган
    Фото: AP Photo

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Чехословакияда «бахмал инқилоби», салла ичига яширилган бомба ёрдамида Афғонистон собиқ президентининг ўлдирилиши ва расман очилган Сувайш канали. Кун хронологиясида 17 ноябрь

    18.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   37270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    КХДР яна ракета учирди, у Япониянинг Хоккайдо ороли яқинига келиб тушди

    18.11.2022, 09:28

    Афғонистонда 2023 йил мисли кўрилмаган қурғоқчилик авж олиши прогноз қилинди

    18.11.2022, 08:09

    Афғонистон собиқ ҳукумати қулашига сабаб бўлган омиллар саналди

    18.11.2022, 07:21

    Лукашенко беларуслик журналистларга бир қопдан картошка совға қилди

    17.11.2022, 23:33

    Исроил АҚШ босими остида Украинага қурол етказишни молиялаштиргани маълум бўлди

    17.11.2022, 22:23

    Қозоғистонда президентлик сайловларида тартибсизликлар уюштиришни режалаштирган гуруҳ аъзолари қўлга олинди

    17.11.2022, 21:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.