Uzbekistan Airports ахборот хизмати Қарши аэропортида юкларни қабул қилиш билан боғлиқ вазият бўйича расмий баёнот берди.
Ижтимоий тармоқларда Қарши аэропорти ходимлари томонидан йўловчилар багажларини юк машинасининг орқа қисмидан туриб перронда (аэропорт ички ҳудуди) тарқатилаётгани акс этган видео тарқалди. Йўловчилар ушбу ҳолат бўйича ўз норозиликларини билдирган.
Айни пайтда Қарши аэропортида учиб кетиш ва учиб келиш залларини кенгайтириш, халқаро ва маҳаллий авиақатновлар терминалларини алоҳида фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, шу сабабли терминалда қурилиш ишлари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин. Ҳозирда аэропорт, бошқарув компанияси билан биргаликда бундай ҳодисаларнинг олдини олиш чораларини кўрмоқда ва юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўралган.
Изоҳ (0)