• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Муҳташам юз йил» сериалидаги тарихий ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳолатлар

    Ҳозиргача миллионлаб аёллар султон Сулаймон ва унинг тенги йўқ рафиқаси Хуррам султоннинг афсонавий севги ҳикояси ҳақидаги «Муҳташам юз йил» сериалини томош қилишади. Бироқ сериал ижодкорлари томонидан қандай тарихий ноаниқликлар содир этилганлигини ҳамма ҳам билавермайди.

    Меҳримоҳ Султоннинг бахтсиз никоҳи

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    «Муҳташам юз йил» сериалида Сулаймон султоннинг суюкли қизи Меҳримоҳ бахтсиз аёл сифатида кўрсатилган. Аввалига Маликочўғли Балибей уни рад этади, кейин онаси уни Султонга яқинлаштириш мақсадида Рустам пошога узатади. Севмаган одами билан турмуш қурган Меҳримоҳ султон бутун умри давомида азоб чекади, эпизодларнинг бирида у ҳатто маҳаллий шифокорни севиб қолади.

    Аслида Меҳримоҳ ва Рустам пошо катта ёш фарқига (29 ёш) қарамай, бир-бирларини севишган ва биргаликда хайрия ишлари билан шуғулланган. 1561 йилда вазир Рустам пошо узоқ давом этган хасталик туфайли вафот этгач, султоннинг қизи ҳеч кимга кўнгил қўймаган — ўлимига қадар эрига содиқ қолган.

    Хуррам ва Сулаймоннинг 5 фарзанди

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Тарихий маълумотларга кўра, Сулаймон I ва унинг қонуний рафиқаси Хуррамнинг 6 нафар фарзанди бўлган. Бироқ «Муҳташам юз йил»да фақат 4 шаҳзода ва суюкли қизи Меҳримоҳ кўрсатилган. Султоннинг яна бир ўғли бўлган: Абдулла тўнғич фарзанд Меҳмеддан кейин туғилган, аммо 8 ойлигида касал бўлиб қолган бола атиги 3 йил яшайди. Чақалоқ 1526 йилда саройда тарқалган чечакдан вафот этади.

    Сериал мухлисларининг тахминларига кўра, сценарий муаллифи Абдулла ҳақидаги ҳикояни сюжетга киритмасликка қарор қилган, чунки ўша пайтда Хуррам ёлғиз ўзи бошдан кечириши керак бўлган фожиалар етарли эди. Бу воқеа ўрнига Хуррам Сулаймоннинг жазоси сифатида бир неча йилга сургунга жўнатилади.

    Лука ва Хуррам ўртасидаги муносабатлар

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Режиссёрлар режалаштирганидек, Хуррам учун яна бир хавф унинг кутилмаганда қайтиб келган собиқ севгилиси, рассом Лука бўлиши керак эди. Лука Сулаймон ва Хуррамнинг портретини чизган саҳна мутлақо бемаъни кўринади. Султоннинг севимли аёлига қарашга ҳеч қачон рухсат берилмаган, бунинг устига бу одам нотаниш  бўлса.

    Аслида эса Лука ҳатто мавжуд бўлмаган. Назарий жиҳатдан Хуррамнинг севгилиси бўлиши мумкин, аммо уларнинг эски муносабатлари тезда аниқланиб, яширин учрашувлар ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмасди.

    Аёлларнинг очиқ кийиниши

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Ушбу сериалнинг ўзига хос белгиларидан бири — Усмонли империясидаги аёлларнинг либослари. Томошабинлар Хуррамнинг ҳар бир образига қойил қолишади ва ўша даврда худди шу либосни кийиб кўришни орзу қилишади, лекин аслида улар бутунлай бошқача кўринишга эга бўлганини кўпчилик билмайди.

    Буюк Сулаймон ҳукмронлиги давридаги аёллар кийимлари эркакларникига ўхшаш бўлган. Кенг ўлчамдаги кафтан аёллар қоматини бегона кўзлардан яширган. Хуррамнинг ўзи ҳеч қачон узун кўйлак ва юзини ёпган шойи рўмолсиз саройдан чиқмаган.

    Хадиче султоннинг сеҳр-жодуси

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Иброҳим пошо қатл этилгандан сўнг, Хадиче Хуррамга қарши очиқчасига уруш очади — у вазирни султонга Хуррам ёмон қилиб кўрсатган деб ишонади. Бева аёл қўллаган ифлос ҳийлалардан бири бу — сеҳр-жодудир. Айнан у режиссёрларнинг фикрига кўра, қариганда тери саратонидан азият чека бошлаган Хуррамнинг танасини аста-секин заҳарлаши керак эди.

    Тарихда эса Хуррам ўз вақтида даволанмаган онкологик касалликдан ёки заҳарланишдан вафот этган. Унинг таржимаи ҳолини ўрганган баъзи тарихчилар ҳатто ангинанинг оғир шакли бўлган версияни ҳам кўриб чиқишади. Ҳар ҳолда Хадиче султон хуррамнинг ўлимига ҳеч қандай тарзда, айниқса, жоду орқали зарар етказолмасди. Хадиченинг ўлимидан сўнг, Хуррам унинг қизини ўз тарбиясига олади — Хоним ҳатто Хуррам қабри ёнига дафн қилинади.

    Хуррам ва Нурбонунинг бир-бирини ёқтирмаслиги

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Муҳташам юз йилда Хуррам ва унинг келини Нурбону ўртасидаги яхши муносабатлар узоқ давом этмайди. Нурбону Хуррамнинг ўғиллари Селим ва Боязид ўртасидаги жанжалдан манфаатдор эканини англаган заҳоти ўғлининг канизагини диққат билан кузата бошлайди. Нурбону ва Селим яқинлаша бошлагач, келинидан қандай қутулишни режалаштиради.

    Тарихчилар бу аёллар ўртасидаги муносабатларнинг бутунлай бошқача версиясини илгари сурадилар. Сесилия (бўлажак Нурбону) 12 ёшида ҳарамга келиб қолган, шунинг учун уни Хуррамнинг ўзи тарбиялаган. Хуррам шаҳзодалардан бирининг ёнида кучли ва қайсар қизни кўргач, унга таълим олишда ёрдам беришга ҳаракат қилади. Ўз мактубларида Нурбону ҳатто Султон хонимни «Хуррам она» деб атайди, бу улар ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқлигини тасдиқлайди.

    Моҳидаврон султоннинг ёлғиз фарзанди

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Томошабинлар Моҳидавронни султоннинг бир нафар меросхўрини дунёга келтирган аёл сифатида қабул қилишга одатланган ва саройда Хуррам пайдо бўлгандан сўнг, Сулаймон дарҳол уни унутган деб ҳисоблашади. Аслида эса ундай эмас.

    Тарихий маълумотларга кўра, Хуррам султоннинг севимлисига айланганидан кейин ҳам Моҳидаврон Сулаймоннинг ёнига ташриф буюриб турган. Унинг биринчи боласи шаҳзода Аҳмад гўдаклигидаёқ вафот этади, шунинг учун Мустафо Усмонлилар оиласи учун узоқ кутилган фарзанд эди.

    Сулаймоннинг Меҳримоҳдан ташқари яна бир қизи бўлгани ҳали ҳам очиқ қолмоқда. Меҳримоҳдан олдин Моҳидаврон Розия Султон исмли қиз фарзанд кўради, у қаригунга қадар узоқ яшайди — номаълум сабабларга кўра «Беғам» лақабини олади.

    Мавзуга доир:

    • Пелин Карахан — «Муҳташам юз йил» сериалидаги Меҳримоҳ ролини ижро этган актриса ҳақида 10 та қизиқарли факт
    • «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида ҳатто уни томоша қилганлар ҳам билмайдиган 9 та факт
    • Селим Bayraktar — Сумбул оға ролини ўйнаган «Муҳташам юз йил» юлдузи бугун нималар билан банд? (фото)
    • Марям Узерли «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмай туриб, Хуррам Султон ролига қандай тасдиқланган?

    18.11.2022, 20:58   Изоҳ (0)   44700
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Даҳонинг меросхўрлари: Apple асосчиси ва буюк ихтирочи Стив Жобснинг фарзандлари ҳозирда нима билан шуғулланади?

    18.11.2022, 18:56

    Бипаша Басу: 43 ёшида она бўлган Болливуд актрисасининг ҳаёти ва кинодаги фаолияти ҳақида (фото)

    18.11.2022, 16:54

    Disney «Маликанинг кундалиги-3» фильми устида иш бошлади

    18.11.2022, 13:51

    Беҳзод Муҳаммадкаримов «Ўткан кунлар»даги роли учун 15 кунда 20 килога озгани, «Қодирхон»даги образи муваффақиятига ишонмагани ҳақида (видео)

    18.11.2022, 11:41

    «Ўзимни тамоман йўқотиб қўйганман». Эркин Комилов энг таъсирли роли, марҳум рафиқалари ва қандай инсонлардан нафратланиши ҳақида

    17.11.2022, 18:15

    Бен Кингсли, Брайан Кренстон, Гленн Клоуз: 70 ёшдан сўнг машҳур бўлган Голливуд актёрлари

    17.11.2022, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.