• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +19°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Даҳонинг меросхўрлари: Apple асосчиси ва буюк ихтирочи Стив Жобснинг фарзандлари ҳозирда нима билан шуғулланади?

    Apple асосчиси ва ихтирочи Стив Жобс ўзининг муваффақиятли карьерасини қуриш учун ишга шўнғиб кетганига қарамай, ҳеч қачон ёлғиз яшамаган — у кўп болали ота эди. Қуйида унинг учта қизи ва ўғли нимага эришганлиги ҳақида маълумот берамиз.

    Лиза Бреннан-Жобс

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Стив Жобснинг биринчи фарзанди ва муносабатларида қийинчилик бўлган қизи. Тадбиркор узоқ вақт давомида қиз уники эмаслигини рад этиб, бепушт эканлигини ва собиқ севгилиси унинг бойлигига эга чиқмоқчи эканлигини айтган.

    Кейинчалик Лизани ўз қизи сифатида қабул қилган Стив Жобс туфайли қиз отасидан яхшигина молиявий ёрдам олади. Бир неча йил давомида Лиза отасининг уйида яшайди, унинг ҳисобидан Гарвард университетида ўқийди. Худди шу таълим муассасасида у журналистикага қизиқиб қолади ва шун кунгача мазкур соҳада фаолият олиб боради. Лиза Лондон Қироллик коллежида ҳам бир йил ўқийди.

    Бреннан-Жобс ўзининг ёзувчилик қобилиятини юзага чиқара олди: у ўз ҳикояларини Vogue, Los Angeles Times, The Southwest Review, О: The Oprah Magazine каби Американинг машҳур оммавий ахборот воситаларида нашр эттирган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2018 йилда Vanity Fair журнали унинг «Кичик балиқ: Ҳаётим ҳикояси» деб номланган китобидан парча бергандан кейин Лиза машҳур бўлиб кетди. Китобда миллиардернинг қизи отаси билан илиқ муносабатлар ўрнатиш учун қандай қийинчиликларга дуч келгани, унинг оиладаги ғалати хатти-ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Лиза отаси берган пулларни ўзини ривожлантириш учун моҳирлик билан ишлатган, шунинг учун у нафақат Стив Жобснинг қизи, балки ёзувчи ва журналист сифатида ҳам танилган.

    Бугунги кунда 44 ёшли Бреннан-Жобс Бруклинда турмуш ўртоғи Билл ва эрининг олдинги турмушидан бўлган ўғли ва икки қизи билан яшайди.

    Рид Жобс

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Apple асосчисининг ягона ўғли ва фарзандлари ичида унинг энг севимлиси бўлган, Жобс буни бошқа болаларидан яширмаган ҳам ҳатто.

    Стив Жобс ҳар доим қизларига эмас, балки ўғлига ёрдам беришни афзал кўрган, бу Риднинг онкологияга қарши кураш масаласини ўрганиш истагида акс этган. Унинг отаси ошқозон ости бези саратонидан вафот этади. Жобсга қаттиқ боғланган Рид отасининг соғайиб кетишига ҳисса қўшишни хоҳларди, аммо улгурмади. Бироқ бугунги кунда у саратон касаллигининг олдини олиш бўйича тадқиқотлар билан шуғулланади.

    Рид тиббиёт соҳасига ўрта мактабдан қизиқа бошлаган, у ҳатто Стенфорд университетидаги битирув нутқини онкология бўйича қилган. 2015 йилдан кейин у Калифорния соғлиқни сақлаш ташкилоти Эмерсон Cоллеcтиведа ишлай бошлайди. Рид ҳозирда у ерда саратон тадқиқотлари ва даволаш бўйича директор лавозимида ишлайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Кичик Жобс рус мураббийи Георгий Погосов раҳбарлигида таҳсил олиб, қиличбозлик бўйича ҳам муваффақиятга эришган. У бу соҳада профессионал даражада танилмади, гарчи Погосовнинг сўзларига кўра, унинг бунга имконияти бор эди.

    2022 йилнинг февралида 30 ёшли Рид Жобс тез орада лавозимини тарк этиши керак бўлган Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси ўрнига номзодини қўйишга қарор қилгани маълум бўлди.

    Шахсий ҳаёти ҳақида гапиришни хоҳламайдиган Рид журналистлар билан мулоқот қилмасликни афзал кўради.

    Эрин Сиэнна Жобс

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Стив Жобснинг учинчи фарзанди ва оммага яхши таниш бўлмаган қизи.

    Болалигидан ота-онаси томонидан эътибор ва меҳр кўрмаган Эрин худди отасининг ёшлигидек одамови ва шахсий муносабатларга қизиқмайдиган бўлиб ўсган.

    Оилавий муносабатлардаги масофа ва жамоатчиликдан узоқроқ туриши туфайли Эрин ҳақида маълумотлар жуда кам. Акаси сингари у ҳам Стенфорд университетини тамомлаган, ўқиш даврида архитектура ва дизайнга қизиқиб қолган. У ҳали ҳам бу соҳаларга қизиқади.

    Эрин ижтимоий тармоқларда фаол эмас. Аммо унинг аккаунти сақланиб қолган, шундан маълум бўлишича, ҳозирда 27 ёшли қиз Ню-Орлеанда яшайди.

    Ева Жобс

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Ева Жобс — миллиардернинг бугунги кунда машҳурликда катта қизи Лизани ортда қолдирадиган кенжа қизи.

    Оиланинг бошқа аъзолари сингари Ева ҳам Стенфорд университетида таҳсил олган, аммо ўқиши ва ноодатий ҳаёти уни ҳеч қачон ҳайратда қолдирмаган. Қиз от спортида ўзини синаб кўришга қарор қилиши биланоқ ўзининг феъл-атворини кўрсатади. Айтганча, бу соҳада у катта муваффақиятларга эришган: 2017 йилда Ева «Ойнинг энг яхши чавандози» номинациясида ғолиб бўлади. Унинг онаси Лорен ҳатто Евага машқ қилиш учун ранчо сотиб олган.

    Ака-опаларидан фарқли ўлароқ, Ева нафақат ҳаётда, балки интернетда ҳам жуда фаол. Унинг ижтимоий тармоқларда 200 000 дан ортиқ обуначиси бор.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Моделлик Ева Жобс учун ўзини ўзи англаш соҳасига айланди. 23 йил давомида у кўплаб муваффақиятли шоу ва тадбирларда иштирок этди. Франциянинг Copeрни мода брендининг мода кўргазмасидаги дебюти, Louis Vuitton аёллар кийимлари намойиши, Глоссиэр гўзаллик брендининг байрам акциясида иштирок этиш шулар жумласидан.

    Яқинда Ева DNA Model Management номли моделлаштириш агентлиги билан шартнома имзолади, бу унинг келажаги профессионал қўлларда эканлигини англатади. Ахир, компания Ева Герсигова, Наталя Водянова, Линда Евангелиста, Аня Рубик каби машҳурларни дунёга танитган.

    Бир пайтлар Стив Жобс ҳазиллашибми ёки йўқми, кенжа қизига алоҳида умид боғлаб, у қачондир Apple’ни бошқаришини айтганди.

    Мавзуга доир: 

    • Гаражда бошланган бизнесдан дунёни ўзгартирган технологияларгача: Стив Жобснинг муваффақият йўли
    • Фото: Олий маълумотга эга бўлмай ҳам улкан муваффақиятга эришган машҳурлар
    • Стив Жобс, Моника Беллуччи ва бошқа машҳурларнинг модель сифатида карьера бошлаган фарзандлари (фото)

    18.11.2022, 18:56   Изоҳ (0)   21250
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бипаша Басу: 43 ёшида она бўлган Болливуд актрисасининг ҳаёти ва кинодаги фаолияти ҳақида (фото)

    18.11.2022, 16:54

    Disney «Маликанинг кундалиги-3» фильми устида иш бошлади

    18.11.2022, 13:51

    Беҳзод Муҳаммадкаримов «Ўткан кунлар»даги роли учун 15 кунда 20 килога озгани, «Қодирхон»даги образи муваффақиятига ишонмагани ҳақида (видео)

    18.11.2022, 11:41

    «Ўзимни тамоман йўқотиб қўйганман». Эркин Комилов энг таъсирли роли, марҳум рафиқалари ва қандай инсонлардан нафратланиши ҳақида

    17.11.2022, 18:15

    Бен Кингсли, Брайан Кренстон, Гленн Клоуз: 70 ёшдан сўнг машҳур бўлган Голливуд актёрлари

    17.11.2022, 15:45

    Уч минг долларлик костюм ва 700 минг долларлик зирак: Ўзбекистонлик машҳурлар гардеробидаги энг қиммат буюмлар (видео)

    17.11.2022, 14:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.