• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ўзимни тамоман йўқотиб қўйганман». Эркин Комилов энг таъсирли роли, марҳум рафиқалари ва қандай инсонлардан нафратланиши ҳақида

    Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов халқ ардоғидаги марҳум актёр Шукур Бурҳоновнинг шогирди бўлгани, театр институтига кириши, марҳум рафиқалари, ўзи таъсирланиб ўйнаган роли қайси экани, қандай инсонлардан нафратланиши ҳақида гапирди.

    Эркин Комилов театр олийгоҳига киришдаги қийинчиликлари ҳақида 

    1964 йили Тошкент театр ва рассомчилик институтига келганимда, 244 киши ҳужжат топширган эди, кейин эса драма маҳорати йўналишига 11 кишини олишини эшитганман. Юрагим шув этган, бир қарасам сочлари тақимини ўпган Гулчеҳра Жамилова, Гуля Муҳаммедова, Каромат, Лола бор бўлган, болаларнинг ҳаммаси бақувват. Мен эса қишлоқдан келганман, шайтон «ҳужжатингни олиб кет», раҳмон эса «тўхта», деган. Кейин кириб ижрони топшириб чиқдим, иккита имтиҳон бўларди, икки марта «эланарди».

    Биринчи имтиҳондан кейин 33 киши қолдик, қарасам фамилиям турибди, хурсанд бўлдим. Иккинчи марта яна кирдим, шундан сўнг 11 кишининг орасидан 7-бўлиб турибман. Шундай қилиб имтиҳондан ўтиб кетганман. Институтда ўқиб юрган пайтларимиз, 1966 йили ер қимирлади, шунда  Ўзбекистон халқ артисти Тошхўжа Хўжаев мени, Гулчеҳра Жамилова, Ҳожиакбар Нурматов, учаламизни ишга олган. Ўша пайт биз учинчи курсда ўқир эдик.

    Фото: Instagram /@erkinkomilov_official

    Фото: Instagram /@erkinkomilov_official

    «Шукур Бурҳоновнинг нигоҳига тушдим, уйига борганимда фақат санъат ва театр ҳақида гаплашар эдик»

    Қандайдир Шукур Бурҳоновнинг нигоҳига тушган эканман, нима бўлса отинг нима, дердилар, Эркин десам, машинага ўтир, дердилар. Уйга борардик, ўзи билан яқин олиб юрарди. «Ҳамза» театрида ўқиб юрган пайтларимда борганимда «Мирзо Улуғбек» театрини кўрганман. Шу пайт биринчи театрга тушишим эди.

    Шукур аканинг истеъдодига ҳайратомуз боққанман, кейин шу инсон ҳаётда қанақа экан, деб театр катта дарвозасининг олдида кутиб турганман. Ёмғир савалаб ёғиб турган эди, «Москвич» машинасида, грузинча бош кийимни кийиб чиқиб келган. Салом берганман, алик олиб кетган, шу билан кўринмай кетгунча орқасидан қараб турганман.

    Кейин шу инсоннинг нигоҳига тушдим, уйига борганимда фақат санъат ва театр ҳақида гаплашар эдик. Тўғри, ўша пайтда мен қишлоқ фарзанди бўлганим учун ерларни чопиб, нима иш бўлса, йўқ демасдан шуни қилар эдим. Тоза иш қилганим учун ҳам Шукур ака мени ёқтириб қолган. Уларнинг ёнида юриб, саҳнадаги одоб-қоидаларни ўрганардик. Суратга олиш ишларининг тайёргарлик жараёнларига вақтида келишни, саҳнада қандай юришни, каттага ҳурмат, кичикка иззат қилишни, гарчи бизга айтмаган бўлишса ҳам, шуларни кўриб ўрнак олганмиз.

    Фото: Instagram /@erkinkomilov_official

    Фото: Instagram /@erkinkomilov_official

     «Ҳозирги аёлим Маҳбубанинг баҳоси йўқ, менга қарайди, врачим ҳам, ошпазим ҳам Маҳбуба»

    Фотима ва Зуҳра қизларимнинг онаси юрак хуружи билан 24 ёшида вафот этган. Болалар менда қолиб кетди, у кунлар ўтди. Кейин устозим Шукур Бурҳоновнинг ёрдами билан болалар театрида ишлайдиган Мўътабар исмли бир қизга уйландим. Аллоҳ фарзандлар берди, 44 ёшида у ҳам вафот этди. Беш қизимни ўзим узатдим, ўғилларимни тўй қилдим.

    Ундан кейин бари бир эркак киши уйланмаса бўлмас экан, уйнинг ишлари, ўзим кўчада юрсам, овқат, дазмол қилиш дегандек, аёл киши эркакни орқасида қолгани яхши экан. Ўзимдан ўтганини ўзим биламан, мана ҳозир ҳеч нарсани кўрмагандек бўлиб кетдим. Ҳозирги аёлим Маҳбубанинг баҳоси йўқ, менга қарайди, врачим ҳам, ошпазим ҳам Маҳбуба.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    «Шифокорларни чақиришган, укол қилгандан кейин ўзимга келганман, тамоман ўзимдан чиқиб кетган эканман»

    «Гирдоб» спектакли қўйилган вақтда бир саҳнаси бор эди, Муҳаммад чатоқ Азиз Қосимовнинг олдига келади. Мен сизни ақлли бола деб юрсам, сизнинг ақлингиз йўқ экан-ку, дейди. У эса нимагалигини сўрайди, Муҳаммад эса келинимни хафа қилиб, нимага уйдан чиқиб кетдингиз, деб айтади. Азиз ичига олади, сўраманг, Муҳаммад ака, дейди. Чунки унга Салтанат Йўлдош билан бирга хиёнат қилганини айтганда, костюмини елкасига олади ва ётоқхонадан чиқиб кетади.

    Азиз Қосимов қаерга кетаётганини билмайди. У шунинг учун айтмайди, бировга айтмайман деб қасам ичганман, бу бировга айтадиган гап эмас, дейди. Шу пайт ичимдан бир нарса келди, суратга олиш жараёнлари бўляпти, ўзимни билмай қолганман. Шифокорларни чақиришган, укол қилгандан кейин ўзимга келганман, тамоман ўзимдан чиқиб кетган эканман. Шундай нарса бўлган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    «Тамагир инсонларни ёқтирмайман, бировга яхши кўриниш учун ҳамма нарсани ичига ютиш ҳам яхши эмас»

    Шундай нарсалар бўладики, кечириб бўлмайди. Кечирдим деганингизда ҳам, виждонингиз қийнаб туради. Эркак киши аёл кишига қўл кўтариши яхши иш эмас, қўлимни уриб қўлтиғимга урдим, дейилади. Риёкор, товламачи, бировни ҳаққидан қўрқмайдиган инсонлар бор, шундай дориламон замонда нолийдиган одамлар бор, шулардан нафратланаман. Шуларни ёмон кўраман.

    Тамагир инсонларни ёқтирмайман, бировга яхши кўриниш учун ҳамма нарсани ичига ютиб кетиш ҳам яхши эмас. Кўплаб инсонларни кўрдик, кўряпмиз. Ота-она, устознинг дуосини олганини ҳам, олмаганини ҳам кўряпман. Кимда ғам йўқ, ҳаммада ташвиш бор.

    Мавзуга доир:

    • Instagram: Қимматбаҳо машина харид қилган Зиёда, 61 ёшида ўғилли бўлган Эркин Комилов, журналист туғилган кунида жам бўлган юлдузлар.
    • «Ким қилганини Ёдгор билади, мен ҳам биламан». Эркин Комилов «Шайтанат»нинг нима учун «запрет»га тушгани ҳақида гапирди (видео).
    • Эркин Комилов Ислом Каримов ҳақидаги хотиралари билан бўлишди (видео).
    • Эркин Комилов: Онам йигирма икки фарзандни дунёга келтирган, мен ўн тўққизинчисиман.

    17.11.2022, 18:15   Изоҳ (0)   28231
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бен Кингсли, Брайан Кренстон, Гленн Клоуз: 70 ёшдан сўнг машҳур бўлган Голливуд актёрлари

    17.11.2022, 15:45

    Уч минг долларлик костюм ва 700 минг долларлик зирак: Ўзбекистонлик машҳурлар гардеробидаги энг қиммат буюмлар (видео)

    17.11.2022, 14:03

    Гаражда бошланган бизнесдан дунёни ўзгартирган технологияларгача: Стив Жобснинг муваффақият йўли

    17.11.2022, 11:53

    Instagram: Gender party ўтказган Хонзода, мухлисидан мақтов эшитган Зоҳиршоҳ, Болливуд юлдузининг шогирдига айланган Райҳон Асадова

    16.11.2022, 22:56

    Болалар ва катталар севиб томоша қиладиган энг яхши мультфильмлар (видео)

    16.11.2022, 20:59

    Мода борасида Кейт Миддлтон билан бемалол рақобатлашадиган Испания қироличаси Летисиянинг замонавий образлари (фото)

    16.11.2022, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.