• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу ер сизга парк эмас, кимдир мушук ўйнатяптими?» — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова қонунга зид топшириқ берган, бинони расмга олишни тақиқлаган

    «Дарё» мухбири Ўзбекистон оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасидан тизимга оид маълумот олиш мақсадида қўмитага бориб, бир нечта ноқонуний тўсиқларга дуч келди.

    Ўзбекистон оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биноси

    Ўзбекистон оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биноси
    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов
    Қўмита биносининг кириш қисмида турган Миллий гвардия ходимларидан ахборот хизматида ишим борлигини, масъуллардан бирортасини чақириб беришларини сўрадим. Улар Нилуфар Жумаева ҳозир семинарда эканлиги, тез орада чиқиб қолишини айтишди.

    Пайтдан фойдаланиб, қўмита биносини материал учун расмга олмоқчи бўлиб турганимда қўриқлашда турган Миллий гвардия ходимларидан бири бинони расмга олиш мумкин эмаслигини айтиб, мени тўхтатишга уринди. Шунда ходимдан аввало ўзини таништиришини ва расмга олиш нима учун мумкин эмаслигини сўрадим.

    «Расмга олишга рухсатнома борми? Расмга олишга рухсат йўқ, мумкин эмас. Бизга шундай топшириқ бўлган. Тўғри тушунинг, менга дакки беришади. Бу ер сизга парк эмас, кимдир мушук ўйнатмаяпти», — деди Миллий гвардия ходими Зиёджон Туропов.

    Ундан қайси тартибга кўра расмга олиш мумкин эмаслигини сўраганимда Миллий гвардия зобити жавоб беролмади ва «мумкин эмас» деб тураверди.

    Шу орада яна бир Миллий гвардия ходими келиб, нима мақсадда расмга олаётганимни ва бу мумкин эмаслигини айтди. Ундан ҳам аввал ўзини таништиришини, нимага асосланиб менга тақиқ қўяётганини сўрадим.

    «Бизга раҳбарият томонидан расмга олиш мумкин эмаслиги айтилган. Қонунни билмадим. Биз раҳбарларнинг буйруғига бўйцунамиз. Зулайҳо Маҳкамова биздан аввалги йигитларга шундай топшириқ берган, биз шуни бажариб келяпмиз», — дея жавоб берди ҳарбий соқчи Муҳаммад Умрзоқов.

    Орадан чамаси 10 дақиқа вақт ўтгандан сўнг қўриқлашда турган ходимлар мени чақириб, кимдир телефонда сўраётганини айтди. Гўшакни олсам, қўмита ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева экан. У қўмитада эмаслиги, ўқишда эканлигини айтиб, нима мақсадда келганимни сўради. Унга ўзимни таништириб, саволларимни бердим. У сўраётган маълумотларимни хат орқали юборишимни айтди.

    Нилуфар Жумаева

    Нилуфар Жумаева
    Фото: АОКА

    «Саволларингизни хат орқали юборинг. Опа шундай топшириқ берган. Бир-икки марта оғзаки жавоб берганимизда турлича талқин бўлиб кетган. Гап эшитиб қолганман. Бу опанинг шахсан топшириғи, ўзимга қолса, журналистларни яхши тушунаман. Лекин опа айтяптиларки, хат билан мурожаат қилишсин. Сиз сўраётган нарсалар рақамлар билан боғлиқ, шунинг учун хат билан мурожаат қилаверинг», — деди ахборот хизмати раҳбари.

    Унга бу тартиб қонунга зид эканлигини, оғзаки мурожаат ҳам ёзма мурожаатдек бир хил эканлигини айтдим. Нилуфар Жумаева тартиб шундай эканлиги, бошқа вазирлик ва идоралар ҳам фақат хат орқали мурожаатларни қабул қилишини қўшимча қилди.

    Миллий гвардия ходимлари бинонинг ташқи қисмини расмга олишга тўсқинлик қилишаётганини ва буни қўмита раисининг топшириғи, деб тушунтиришганини айтдим.

    «Шундай, бизга то хат билан мурожаат қилмагунингизча, рухсат йўқ. Энди сиз лайк йиғиш учун видеога олиб, ахборот хизмати бу қонунга кўра оғзаки мурожаатга жавоб бермади, деб ёзиб чиқмоқчисиз. Биз сизни нима мақсадда расмга олаётганингизни билмаймиз-ку», — дея охирги саволимга жавоб берди у.

    Ўзбекистон  оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биноси раҳбарларининг қабул кунлари

    Ўзбекистон  оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биноси раҳбарларининг қабул кунлари
    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов
    Ушбу масалалар юзасидан қўмита раиси Зулайҳо Маҳкамова билан учрашмоқчи бўлдим. Айнан шу куни раиснинг фуқароларни қабул қилиш куни экан. Лекин Зулайҳо Маҳкамова топшириқ билан Жиззах вилоятига кетганлиги маълум қилинди.
    Маълумот учун, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига кўра, мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкинлиги қайд этиб ўтилган.

    Қонуннинг 2-моддасида давлат бошқаруви органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлаши ва ушбу қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлаши кўрсатилган.

    Яна бир маълумот, Ўзбекистон оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси биноси тоифаланган, яъни тасвирга олишга чеклов қўйилган иншоот сирасига кирмайди.

    18.11.2022, 10:28   Изоҳ (0)   15169
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энергетика вазирлиги соҳага ажратиладиган кредитлар бўйича маълумот берди

    18.11.2022, 10:15

    Ўзбекистонда энг оғир ва тезкор операцияга муҳтож ёшларнинг 2,6 млрд сўмлик даволаниш харажати қоплаб берилди

    18.11.2022, 10:05

    Марказий ҳарбий клиник госпиталида ўтказилган жарроҳлик амалиётлари бўйича маълумот берилди

    18.11.2022, 09:41

    Фарғонадаги икки боғчада болалар заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

    18.11.2022, 09:18

    Йил давомида Ўзбекистондан 4 мингдан ортиқ маданий бойлик олиб чиқиб кетилиши олди олинди

    18.11.2022, 08:54

    Ўзбекистон 10 ойда қанча телефон импорт қилгани маълум бўлди

    18.11.2022, 08:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Унчалик машҳур бўлмаган, аммо томоша қилишга арзийдиган турк фильмлари

    Кино | 24 июн, 12:16

    American University of Technology (AUT) 28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

    Реклама | 24 июн, 12:14

    MSI “Ўйинчоқлар тарихи” мультфильмининг 30 йиллигига бағишлаб тематик компьютерларни тақдим этди

    Гаджетлар | 24 июн, 11:56

    Россияда мигрантлар учун рус тили имтиҳони мураккаблаштирилади 

    Дунё | 24 июн, 11:39

    Элдор Шомуродовга А Сериянинг бошқа клубидан таклиф чиқди

    Спорт | 24 июн, 11:25

    Трамп Эрон ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш кучга кирганини айтди

    Дунё | 24 июн, 11:24

    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

    Реклама | 24 июн, 10:30

    Смартфон танлаш: қайси функциялар чиндан ҳам керакли, қайсилари ортиқча?

    Технологиялар | 24 июн, 11:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.