• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия уруш билан боғлиқ ишчи кучи танқислигини тўлдириш учун ўзбекистонлик муҳожирларни жалб қилмоқчи

    Россияда сафарбарлик билан боғлиқ ҳолда юзага келаётган ишчи кучи танқислиги сабаб Москва муҳим соҳаларда ишлаётган ўзбек муҳожирлари учун квотани бекор қилди.

    Фото: Eurasianet

    Фото: Eurasianet

    2021 йилдан бери амалда бўлган квота Ўзбекистондан фақат 11 минг ишчига уюшган миграция схемалари доирасида қурилиш ва агросаноат соҳаларида ишлаш имконини берарди. 10 ноябрь куни Россия ҳукумати уни бекор қилди.

    Квоталар бир марталик асосда ёлланган миллионлаб оддий ишчиларга тааллуқли эмас. Россияда икки миллионга яқин ўзбекистонлик ишлаётгани тахмин қилинади.

    2021 йил октябрь ойида белгиланган қоидаларга кўра, ташкиллаштирилган дастурлар бўйича Россия қурилиш объектларида бир вақтнинг ўзида 10 000 нафар ўзбекистонлик қурувчиларга квота белгиланган. Декабрь ойида Москва ушбу лойиҳа доирасида агросаноат комплексига 1108 нафар ўзбекистонлик ишчини олиб келишга қарор қилган.

    Энди эса Россия президенти Владимир Путиннинг Украинадаги урушга эркакларни сафарбар қилиш ҳақидаги буйруғи билан юзага келган ишчи кучи танқислигини бартараф этиш мақсадида ўзбек муҳожирларини жалб қилиш учун ушбу квоталар олиб ташланмоқда.

    «Россия саноат корхоналарининг учдан бир қисми рекорд даражадаги ишчи кучи етишмаслигига дуч келиши мумкин», — деб ёзади «Коммерсантъ» нашри Гайдар номидаги Иқтисодий сиёсат институти экспертларига таяниб. Ҳисоботда айтилишича, Россия меҳнат бозори 1993 йилдан бери энг катта танқисликни бошдан кечирмоқда.

    Москва, шунингдек, ишчилардан Covid-19 га қарши эмланганлик сертификати ёки манфий тест натижасини тақдим этиш талабини бекор қилди.

    Путиннинг сафарбарлик ҳақидаги буйруғидан олдин ҳам ўзбекистонлик қурувчилар учун ажратилган квотанинг ярмидан камроғи бажарилган эди. 13,5 минг малакали ишчига квота ажратилган бўлса-да, сентябрь ойининг бошларида Россияда фақат 4,5 минг киши ишлаган.

    Россия марказий осиёлик муҳожирларни Украина билан урушга жалб қилишга уринаётгани ҳақидаги хабарлар ҳам уларни Россияга бориш масаласида ўйлантирмоқда.

    «Росстат» маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар Россияда қолишга аввалгига қараганда камроқ қизиқиш билдирмоқда. 2021 йилнинг саккиз ойида Ўзбекистоннинг 35,7 минг фуқароси Россияга кирган, 19,9 минг киши эса чиқиб кетган. Жорий йилнинг худди шу даврида 33,9 минг  киши мамлакатга кўчиб ўтган бўлса, ундан анча кўпроқ — 47,6 киши чиқиб кетган.

    Уруш оқибатида Жаҳон банки бу йил муҳожирларнинг пул ўтказмалари кескин камайишини прогноз қилмоқда. Марказий Осиёдаги оилаларнинг кўпчилиги бу ўтказмаларга қарам.

    Май ойида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари 21 фоизга, Тожикистонга 22 фоизга ва Қирғизистонга 32 фоизга қисқариши тахмин қилинганди. Ўтган йили Ўзбекистонга пул ўтказмалари ялпи ички маҳсулотнинг 13 фоиздан ортиғини ташкил этди; Жаҳон банки маълумотларига кўра, Тожикистон ва Қирғизистон учун бу кўрсаткич ЯИМнинг тахминан учдан бир қисмини ташкил қилган.

    Марказий осиёлик муҳожирлар Россиядан бошқа давлатларда ҳам омадини синаб кўрмоқда, айримлар Brexit билан боғлиқ ишчи кучи танқислигини тўлдириш учун бу ёзда Буюк Британияда мева-сабзавотлар йиғиш билан шуғулланган.

    17.11.2022, 18:30   Изоҳ (0)   12136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    G20 саммитида Лавров билан фақат битта дипломат расман учрашган — Bloomberg

    17.11.2022, 18:07

    «Бу сафар нима бўлганини билмаймиз» — Зеленский Польша ҳудудига тушган ракеталар ҳақида

    17.11.2022, 17:43

    Шенген ҳудудига яна 3 та давлат қўшилади

    17.11.2022, 17:35

    «Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинда» — Садир Жапаров

    17.11.2022, 17:16

    Европа Иттифоқи Африкага иқлим ўзгаришига мослашиши учун 1 млрд евродан ортиқ маблағ ажратмоқда

    17.11.2022, 17:07

    Эрдўғон Россия ва АҚШ разведкалари раҳбарлари Анқарада ядро қуролидан фойдаланмасликка келишиб олганини маълум қилди

    17.11.2022, 16:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Асаларининг митти мияси келажак нейротармоқларини яратишга асос бўлади — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 11:35

    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 

    Реклама | 26 август, 10:30

    Ўзбекистонда судларда сунъий интеллектдан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 26 август, 11:24

    “Реал” футболчиси фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради

    Спорт | 26 август, 11:20

    Садир Жапаров Иссиқкўлда чиқинди тозалаган экофаолга автомобиль совға қилди (фото)

    Қирғизистон | 26 август, 11:12

    Instagram: Концерт беришга қарор қилган Райҳон, қизалоғини туғруқхонадан олиб чиққан Диёра Келдиёрова, автоҳалокатга учраган Комила Хўжаева

    Маданият | 26 август, 10:58

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Австралия Эрон элчисини мамлакатдан чиқариб юборади

    Дунё | 26 август, 10:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.