• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Гаражда бошланган бизнесдан дунёни ўзгартирган технологияларгача: Стив Жобснинг муваффақият йўли

    Apple асосчиси Стив Жобс Американинг энг муваффақиятли тадбиркорларидан бири эди. Бироқ муваффақиятга эришиш учун у жуда кўп меҳнат қилган.

    Асранди ўғил

    Фото: Legion-Media

    Стив Жобс 1955 йилда Сан-Францискода икки аспирант оиласида туғилган. Фарзанд кўришни режалаштирмаган ёш оила чақалоқни бериб юборишга қарор қилишади. Бўлажак тадбиркорнинг онаси ўғлининг зиёлилар оиласида улғайишини жуда хоҳларди. Аммо Стивни олий маълумотга эга бўлмаган меҳрибон эр-хотин — Пол ва Клара Жобс асраб олишади.

    Жобснинг асраб олган отаси автомеханик бўлган, Стив ундан кўп нарсани ўрганган. Ота ўғлига столининг бир четидан жой бериб, уни жуда қизиқтирган электроника билан таништиришга эринмайди. Жобс асраб олган ота-онасини жуда яхши кўрган. Жобс даҳо бўлиб туғилмаган. У ташаббускор ва қизиқувчан оддийгина бола эди.

    Стив ўрта мактабда ўқиб юрганида Hewlett Packard компанияси президенти Билл Хьюлетт билан боғланиб, ундан мактабдан топшириқ қилиб берилган ўз лойиҳаси учун баъзи нарсаларини сўрайди. Хьюлетт Жобснинг ташаббусидан шунчалик таъсирланганки, у Стивга ўз компаниясида амалиёт ўташни таклиф қилган.

    Қийин кечган ўсмирлик

    Фото: Legion-Media

    Кейинчалик йигит ноқонуний моддаларга қизиқиб қолади, ҳиппиларга эргашиб, севган қизи билан уйдан чиқиб кетади, бир сўз билан айтганда, у ота-онасини жуда кўп ташвишга қўяди.

    Жобс мактабда ўқиб юрганидаёқ ўзидан катта бўлган Стив Возняк билан танишади. Йигитларнинг умумий қизиқиши — технология эди, шунинг учун улар Жобснинг гаражида йиғилиб, у ерда ўзларининг ихтиролари устида ишлашади.

    Ўрта мактабдан сўнг Жобс Орегондаги коллежга ҳужжат топширади, лекин у тезда ўқишдан зерикиб, коллежни ташлайди. Ота-онаси кўп йиллар давомида ўғлининг ўқиши учун пул жамғарган, Жобс коллежни ўзи танлаган бўлса-да Стив коллеждаги таълимни бефойда ва пулни беҳуда сарфлаш деган фикрга келади.

    Талабалар ётоқхонасида ўзимнинг хонам йўқ эди, шунинг учун дўстларимнинг хонасида полда ётардим, егулик сотиб олиш учун Coca-Cola шишаларини йиғиб беш сентга топширардим. Ҳафтада бир марта тўйиб овқатланиш учун ҳар якшанба куни етти мил юриб кришнаизм ибодатхонасига борардим, — деб эслайди тадбиркор.
    Apple

    Фото: Legion-Media

    Кейинчалик ота-онасининг ёнига қайтган Жобс видеоўйинлар ишлаб чиқарувчи Altari компаниясига ишга жойлашади. У ерда қисқа муддат ишлаб, руҳий ҳотиржамлик излаб Ҳиндистонга боради. У энди гиёҳвандликни ташлаганди. Унинг ўрнини буддизм ва вегетарианизм эгаллайди.

    Саёҳатдан сўнг Жобс ва Возняк 1976 йил 1 апрелда Apple компаниясига асос солишади, бу тарихий воқеа Жобснинг гаражида содир бўлади.

    Иккала Стив шахсий компьютер яратиш ғоясини ўйлаб топишганда, баъзи буюмларини (Volkswagen автомобили ва Hewlett Packard калкулятори) сотишади ва тушган маблағни лойиҳани молиялаштириш учун ишлатишади. Компаниянинг биринчи маҳсулоти Apple I электрон ёзув машинкаси шундай дунёга келади.

    Фото: Legion-Media

    Икки тадбиркор ишлаб чиқарилган 200 та моделнинг тахминан 88 фоизини сотишга муваффақ бўлади. Бироқ яна бир неча инвестор топиб, Apple II деб атаган янги ва такомиллаштирилган компьютерни ишга туширгандан сўнг, Жобс ва Возняк ўзларининг «тўнғич»ларини ишлаб чиқаришдан воз кечишади.

    Apple II компаниянинг энг муваффақиятли маҳсулотларидан бирига, шунингдек, дунёдаги биринчи шахсий компьютерга айланади.

    Шундан кейин уларнинг бизнеси ривожлана бошлайди. Улар IBM каби гигант компания билан рақобатлаша бошлайди. Apple III, Apple Lisa ва Macintosh пайдо бўлади. 1978 йилда Стив Жобснинг бойлиги бир миллион долларга баҳоланган бўлса, икки йилдан сўнг у 250 миллион долларга етади. Бироқ 1985 йилда IBM ўзининг шахсий компьютерини чиқаргандан сўнг Apple’да муаммолар пайдо бўла бошлайди. Жобс ўша пайтдаги бош директор Жон Скалли билан жуда кўп зиддиятларга боради — улар Apple’нинг ривожланиши борасида турлича қарашларга эга эди.

    Уларнинг орасидаги тафовутлар шу қадар катта эдики, Жобс ва Возняк охир-оқибат компанияни тарк этишади.

    Зафарли қайтиш

    Фото: Legion-Media

    Бироқ бу муваффақиятсизлик Жобсни синдира олмайди — у Next Inc. деб номланган яна бир компанияга асос солади. У инвесторларгамаъқул келадиган, бозорда талабгир бўлган маҳсулотларни яратади. Бундан ташқари, тадбиркор кейинчалик Disney’нинг Pixar анимация студиясига сармоя киритади. Жобс ўзининг асосий ғоясига, яъни «дунёни технология ёрдамида ўзгартириш»га қатъий амал қилади.

    Бир неча йил ичида Next шу қадар муваффақиятли бўладики, Apple охир-оқибат уни сотиб олишни хоҳлайди ва бунга эришади ҳам. 1997 йилда Стив Жобс Apple компаниясига маслаҳатчи сифатида қайтади, кейинчалик компаниянинг бош директори бўлади.

    Жобс ишига қайтганида, Apple компаниясига янги ҳаёт олиб келади. Аввалги бош директор даврида корпорация йиллар давомида катта йўқотишларга учраган бўлса-да, Жобс компанияни деярли бир ўзи ўзгартиради. Унинг стратегияси технология саноатининг стереотипларини бузиш эди.

    2001 йилда компания биринчи iPad’ни чиқаради, 2007 йилда биринчи iPhone дунё юзини кўради, бир йилдан кейин MacBook Air тақдим этилади.

    Шахсий ҳаёт

    Крис-Энн Бреннан

    Биринчи севгилиси Крис-Энн Бреннан (Стив билан бирга уйдан чиқиб кетган қиз) билан Жобс бир неча йил яшайди. 1978 йилда уларнинг қиз туғилади, унга Лиза деб исм беришади. Шунга қарамай Жобс болани тан олмайди. Бироқ ДНК тести қизнинг отаси Apple компанияси асосчиси эканлигига ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди. Охир-оқибат Жобс Крис билан ажрашади, лекин молиявий ёрдам бериб, кейинчалик қизи Лиза билан муносабатларини тиклайди.

    Стив Жобс рафиқаси Лорен Пауэлл ва фарзандлари билан

    1991 йилда Жобс Лорен Пауэлл билан турмуш қуради, улар Рид исмли ўғилнинг ота-онаси бўлишади. Кейинчалик жуфтликнинг икки қизи дунёга келади: Эрин ва Ив. Бизнесменнинг кенжа қизи ҳозирда моделлик карьерасини муваффақиятли қурмоқда.

    Ив Жобс

    Ив Жобс
    Фото: Legion-Media

    2003 йилда Стив Жобсга ошқозон ости бези саратони ташхиси қўйилади. 2011 йил 24 августда у ниҳоят Apple раҳбари лавозимини тарк этиб, бошқарувни Тим Кукка топширади. 5 октябрь куни эса Стив ўз уйида оиласи ва дўстлари қуршовида вафот этади.

    Фото: Legion-Media

    «Биз борлиқда ўзимиздан нимадир қолдириш учун ҳам дунёга келганмиз. Акс ҳолда, нега биз бу ердамиз?», — деб ҳисоблаган Жобс. Ва у бу вазифани уддалади ва тарихда ўз изини қолдирди.

    Мавзуга доир: 

    • Ҳар бир муваффақиятли эркак ортида буюк аёл туради: Даҳоларни вояга етказган оналар
    • Керакли нарсаларнигина харид қилинг, кино ўрнига китобни танланг: Дунёдаги энг бадавлат инсонларнинг сизни ҳайратда қолдирадиган одатлари
    • Фото: Олий маълумотга эга бўлмай ҳам улкан муваффақиятга эришган машҳурлар

    17.11.2022, 11:53   Изоҳ (0)   27522
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Gender party ўтказган Хонзода, мухлисидан мақтов эшитган Зоҳиршоҳ, Болливуд юлдузининг шогирдига айланган Райҳон Асадова

    16.11.2022, 22:56

    Болалар ва катталар севиб томоша қиладиган энг яхши мультфильмлар (видео)

    16.11.2022, 20:59

    Мода борасида Кейт Миддлтон билан бемалол рақобатлашадиган Испания қироличаси Летисиянинг замонавий образлари (фото)

    16.11.2022, 18:40

    Германияда ўтган болалик, турк киносидаги оламшумул муваффақият: Актриса Фаҳрие Эвжен ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

    16.11.2022, 14:46

    Осман Наврўзов тўйда муштлашиб, иши судгача боргани ҳамда «Любимая» клипидан 50 минг доллар даромад топгани ҳақида (видео)

    16.11.2022, 13:48

    «Абадий Ваканда» фильми намойишининг биринчи ҳафтасида 330 миллион доллар тўплади

    16.11.2022, 12:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.