Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, «Бешқўтон» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият олиб борган А.Т. бир гуруҳ тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, давлат дастурлари асосида фуқароларга ажратилган кредит маблағларини ўзлаштирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дастлабки тергов давомида А.Т.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга доир: Хоразмда ҳоким ўринбосари 6 йилга қамалди
Изоҳ (0)