Акбар Тошқулов номзоди адлия вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Маълумот учун, ҳукуматнинг 2021 йил 10 декабрдаги қарори билан Акбар Тошқулов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланганди.
Акбар Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист» фахрий унвони соҳиби.
Меҳнат фаолиятини 1994—1995 йилларда Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган Акбар Тошқулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Ректорлик тайинловига қадар 2017 йил апрелдан буён адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган бўлган.
Аввалроқ адлия вазири лавозимида ишлаб келган Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси бўлгани ва шу муносабат билан адлия вазири лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)