• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +21°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Деми Мур 60 ёшда: Тақдир синовларини мардонавор енгган Голливуд юлдузининг машаққатли ҳаёт йўли

    Деми Мур — Голливуднинг 1990 йиллардаги машҳур актрисаларидан бири ҳисобланади. Актриса 11 ноябрь куни 60 ёшни қарши олди. У 60 ёшда бўлишига қарамай чиройли кўринишга эга. Деми Мур ҳозирги машҳурлик даражасига эришгунига қадар кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирган. Кўплаб мухлислар унинг шахсий ҳаёти, ижоди билан боғлиқ янгиликларни кузатиб боради. «Lisa.ru» нашри дунёга машҳур актрисанинг болалиги, қийинчиликлари, муваффақияти ва шахсий ҳаёти ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Голливуд юлдузи Деми Мурнинг болалиги ва ўсмирлик йиллари

    Деми Мур Ню-Мексико штатининг Розуэлл шаҳрида туғилган. Унга туғилганда Деметрия Жан Ҳармон исмини қўйишган. Бўлажак актриса отаси ҳақидаги ҳақиқатни 13 ёшида билган. Маълум бўлишича, унинг отаси Деми туғилишидан олдин онасини ташлаб кетган ва кўп ўтмай қамоққа олинган.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Актрисанинг онаси Виржиния Кинг реклама менежери бўлган, алкоголь истеъмол қилувчи, қиморбоз инсон билан турмуш қуради ва ундан Морган исмли ўғли дунёга келади. Укаси туғилгандан сўнг, Демига оиладаги ҳаёти чидаб бўлмас бўлиб қолди ва у тез-тез уйдан қочиб кетади, маст ота-оналарининг уруши ва жанжалларига гувоҳ бўлади. Орадан кўп ўтмай, Голливуд юлдузи Мур 15 ёшида зўравонликни бошдан кечирганини ҳақида гапириб берди.

    Қизни онасининг таниши томонидан зўравонликка учраган, чунки унинг спиртли ичимликдан 500 доллар қарзи бўлган. Демининг ўгай отаси бу ишни актрисанинг онаси Виржиниянинг розилиги билан қилганини айтган. Бироқ, Деметрия ҳали ҳам онасини оқлашга ҳаракат қилади.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    «Юрагимнинг туб-тубида мен бундай бўлган деб ўйламайман. Бироқ бари бир онам унга рухсат берди ва менга зарар етказди», — дейди актриса.

    Актриса 16 ёшида мактабни ташлаб, уйдан қочиб, машҳур Элите Модель Management модель агентлигига ишга жойлашди. Мур у ерда «Хавфли алоқалар» фильмининг бўлажак юлдузи Настася Кински билан танишиб қолади. У Мурга драма мактабига киришни маслаҳат беради.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Деми Мур ёшлигида — 17 ёшида онасининг васийлигидан халос бўлиш учун турмушга чиқди. У ўзидан 12 ёш катта бўлган турмуш ўртоғи, рок хонандаси Фредди Мур билан кўп ўтмай ажрашди ва унинг фамилиясини ўзида қолдирди.

    Бироқ, 1980-1981 — йилларда актриса Фредди Мурнинг учта қўшиғини ёзади ва The Ну Кац гуруҳи томонидан ижро этилган Итъс Нот а Румор қўшиғининг клипида рол ўйнайди. Бугунги кунга қадар Деми ўзининг узоқ йиллик мусиқий ҳиссаси учун кичик маблағ олишни давом эттирмоқда.

    Фильмография

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Хорижий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бўлажак Голливуд юлдузи актёрлик фаолиятини бошлашдан олдин туғма ғилайлигини операция қилдирган ва ринопластикани бошдан кечирган. Деми Мур пластик жарроҳликдан сўнг чиройли кўринишга эга бўлиб режиссёрларнинг эътиборига тушди.

    Актрисанинг кино оламдаги дебюти 1981 йилда намойиш этилган «Танлов» драмасидаги кичик роли бўлган. Орадан бир йил ўтиб Деми Чарльз Бенднинг «Зараркунанда» фантастик даҳшатли фильмида суратга тушди. Ушбу картина 3D форматидаги йиртқич ҳайвонлар ҳақидаги биринчи фильм бўлган.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Актриса 1980 йилнинг ўрталарида «Ҳаммасига Рио айбдор» эротик комедиясида суратга тушгандан кейин карьераси юқорилади. Тахминан ўша йилларда Мур гиёҳванд моддаларга қарам бўлиб қолди, бироқ режиссёр Жоэл Шумахер туфайли актриса улардан воз кечди. Режиссёр актрисанинг гиёҳванд моддалар истеъмол қилишни тўхтатиш шарти билан унга ўзининг «Авлиё Элмо олови» фильмида рол таклиф қилди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Деми ёш режиссёрнинг бу оғир шартига рози бўлди, чунки унинг фильмида рол ўйнаши муҳим аҳамиятга эга эди. Актриса реабилитацияга борди ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишни тўхтатди. «Авлиё Элмо олови» фильми асосан салбий баҳоланган бўлишига қарамай, у кассабоп картиналар сафига кирди ва ёш актрисанинг янада машҳур бўлишига хизмат қилди.

    Голливуд юлдузи фильмографиясида ўттиз йилдан кўпроқ вақт давомида энг муваффақиятли фильм режиссёр Жерри Сукернинг «Арвоҳ» мелодрамаси бўлди. Деми Мур иштирокидаги 1990 йилда намойиш этилган картина энг юқори даромад келтирган фильмга айланди. Фильм беш маротаба «Оскар» мукофотига, Мур эса »Олтин глобус»га номзод бўлган.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Актриса 1993 йилда Адриан Линнинг «Номақбул таклиф» эротик драмасида суратга тушди. Мур турмуш ўртоғининг рухсати билан миллиардер билан яқин муносабатларга киришадиган турмуш қурган аёл ролини ижро этди. Ушбу эротик триллер ва кейинроқ чиққан «Ҳакамлар ҳайъати» ва «Қизил мактуб» фильмлари актрисанинг эротик ролларни яхшироқ ижро этишини кўрсатиб берди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Натижада, 1995 йилда Мур Голливуддаги энг кўп маош олувчи актрисага айланди ва биринчи бўлиб лойиҳалардаги иштироки учун 12 миллион доллар талаб қилди. Актриса бу миқдордаги маблағни «Стриптиз» фильмида суратга тушиш учун сўраган.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Актриса бир нечта пластик операцияларни бошдан кечирган, у парҳезга ўтди, ёгага қизиқди, клубларга борди ва раққосалар билан суҳбатлашди. Актриса рақс техникасини ўрганиш учун ўзига шахсий мураббийларни ёллаган.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    «Стриптиз» фильмининг муваффақиятсизлиги Мурнинг карьерасига таъсир қилмади. Фильм директорлар уни ўз лойиҳаларига чақирди. «Аскар Жейн» жанговар фильмида актриса махсус кучлар аскари ролини ўйнади, бунинг учун у сочини қирқишга қарор қилди. Кейин Вуди Алленнинг «Таҳлилчи Гарри» фильмида психиатр ролини ўйнаб, қизларининг тарбияси билан шуғулланди ва ижодий фаолиятида танаффус эълон қилди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Актриса 2003 йилда «Чарли фаришталари: Тўлиқ олдинга» фильмида «ёмон фаришта» ролини ўйнаб, экранларга қайтди. Фильмнинг суратга олиш ишларидан олдин, уч нафар фарзандни дунёга келтирган Деми ўз қоматини тўғрилаш учун операцияни бошдан кечирди.

    Актриса иштирокидаги 2015 йилда намойиш этилган «Жуда яхши қизлар» драмасидан кейин томошабинлар уни «Ташлаб кетилган» фильмида кўришди. Деми 2018 йилда ҳинд криминал драмаси «Севги билан, Sonyа»да рол ижро этди. Фильмнинг мақсади одам савдоси муаммосига эътибор қаратиш эди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Шахсий ҳаёт

    Актриса 1985 йилда биринчи турмуш ўртоғи Фредди Мур билан ажрашгач, актёр Эмилио Эстевес билан унаштирилди. Жуфтлик тўйини 1986 йилнинг декабрь ойига режалаштиришган эди, бироқ актриса кутилмаганда никоҳни бекор қилган.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Деми Мур 1987 йилнинг ноябрь ойида 13 йил бирга яшаган актёр Брюс Уиллис билан турмуш қуради. Бу вақт ичида Деми Мур ва Брюс Уиллиснинг уч нафар қизи: Румер, Скаут ва Таллула дунёга келади. Деми барча болаларни ўз уйида дунёга келтирган ва ҳар сафар турмуш ўртоғи уни қўллаб-қувватлаган. Кўпчилик уларнинг оиласини мустаҳкам деб ҳисоблашган,  бироқ 1998 йилнинг ёзида улар ажрашишини эълон қилди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Жуфтлик расман 2000 йилда ажрашди. Деми турмуш ўртоғи билан ажрашганига қарамай дўстлик муносабатларини сақлаб қолган. «Мен доим ундан миннатдорман. У мени ўзимдан кўра яхшироқ тушунди», — дейди актриса Брюс ҳақида.

    Брюс Уиллис Эмма Ҳемингга уйланганидан кейин уларнинг муносабатлари ўзгармади. Мур, унинг қизлари Брюс ва Эмманинг олдига тез-тез боришади. Улар 2019 йилда Брюс ва Эмма турмуш қурганининг 10 йиллиги шарафига уюштирган қайта тўйнинг иштирокчиси бўлди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Деми 1999 йилдан 2002 йилгача жанг санъати бўйича ўқитувчи Оливер Уиткомб билан учрашди ва 2003 йилда у ўзидан 15 ёш кичик актёр Эштон Кутчер билан ишқий муносабатда эканини маълум қилди. Актриса 2005 йилнинг сентябрь ойида Эштон билан турмуш қурди, тўйда актрисанинг собиқ турмуш ўртоғи Брюс Уиллис ҳам иштирок этди. Актриса ҳатто фамилиясини Кутчерга ўзгартирди. Бироқ уларнинг турмуши тинч ва бахтли эмас эди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Деми ҳомиладорликнинг олтинчи ойида фарзандидан айрилди. Бу воқеа актриса учун осон бўлмади: у яна спиртли ичимликлар ва оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилди, бу эса жуфтлик ўртасидаги муносабатларни ёмонлаштирди.

    «Қандай адашганимни, бўшаб ва умидсиз бўлганимни сўз билан тўлиқ тушунтира олмайман. Мен атрофдаги ҳеч нарсани сезмадим», — дейди актриса. 2011- йилда Эштон Кутчернинг 22 ёшли Сара Лил билан тасодифий муносабатлари туфайли актрисанинг бу турмуши ҳам бузилди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Деми Мур 2011- йилнинг кузида турмуш ўртоғи билан ажрашганини эълон қилди. Актриса ажрашганидан кейин тушкунликка тушиб қолган ва ҳатто касалхонага ётқизилган. Суд жараёнлари 2013 - йилнинг охирида тугади ва Мур ва Кутчер ўртасидаги муносабатларга нуқта қўйилди.

    Деми Мур ҳозирда қизлари билан вақт ўтказмоқда ва актёрлик фаолиятини якунлаган собиқ турмуш ўртоғи Брюсни қўллаб-қувватламоқда. Пандемия пайтида улар дам олишдан завқ олиш учун яна йиғилишди.

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Деми Мур 2021 йилда Fendi шоусидаги чиқишида ёноқларининг ўзгаргани ва лабининг тортилиб қолгани билан томошабинларни ҳайратлантирди. Эҳтимол, бунинг сабаби, ёғ тўқималарининг етишмаслиги туфайли унинг ёшида тавсия этилмайдиган Биш бўлакларини олиб ташлаш эди. Деми Мур ҳозир суратда чиройли кўринади, мухлислар эса ўзига хослигини сақлаб қолиш учун унга пластик жарроҳлик билан қилдирмасликни маслаҳат беради.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Актриса 2022 - йилда Деми Мур фильмларда рол ўйнашда, қизил гиламларда ва подиумларга чиқишда давом этмоқда. У 60 ёшида ўзини ёшлигига қараганда анча бахтли ва ўзига бўлган ишончини яхшироқ ҳис қилади.

    Фото: «Yandeks.ru»

    Фото: «Yandeks.ru»

    Мавзуга доир: 

    • Виктория Бекҳэм, Деми Мур ва пластик операциялар сабаб кўриниши сезиларли даражада ўзгарган бошқа юлдузлар.
    • Брюс Уиллисга Деми Мур томонидан совға қилинган Dodge Charger автомобили сотувга қўйилади.

    12.11.2022, 20:25   Изоҳ (0)   17771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузи Кейт Уинслет қизи билан бирга суратга тушган «Мен борман» сериалининг илк кадри ҳақида сўзлаб берди

    12.11.2022, 16:30

    «Етарлича идеал эмас»: ташқи кўриниши туфайли кастингдан ўтолмаган машҳурлар (фото)

    12.11.2022, 14:50

    Фильмдаги қаҳрамон кийимларини турли сабабларга кўра кийишни хоҳламаган актёр ва актрисалар (фото)

    12.11.2022, 12:58

    Ташқи кўриниши туфайли мактабда масхара бўлган аэрокосмик муҳандислик факультети талабаси «Англия гўзали»га айланди

    12.11.2022, 10:33

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг қимматбаҳо гардеробига саёҳат, Мадинада ўғрилик қурбони бўлган Феруза Норматова, чироқсиз қолган Юлдуз Турдиева

    11.11.2022, 22:57

    Кинотавсия: 2022 йилнинг ўтказиб юбормаслик керак бўлган ажойиб сюжетга бой фильмлари

    11.11.2022, 21:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.