• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» аъзолари куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлди (фото)

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022—2023 йиллар куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиқиб «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарда узлуксиз иш олиб борилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» аъзолари жамиятнинг йирик корхонаси бўлган Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлиб, углеводородлар қазиб чиқариш ҳолатини ўрганди ҳамда табиий газ захираларини ошириш, геолого-техник тадбирлар ижроси юзасидан «Кўкдумалоқ» конида сайёр йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилишда Бошқарув раиси томонидан жамиятнинг барча бўғин корхоналарида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида, «тармоқда фавқулодда ҳолат» эълон қилингани таъкидланди.

    Хусусан, углеводородлар қазиб чиқариш объектларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини мониторинг қилиш, 24 соат давомида фаолият юритадиган диспетчерлик хизмати томонидан аниқланган кмчиликлар жойида тезкор бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

    Куз-қиш мавсумида содир бўлиши эҳтимоли бўлган авариявий тўхталишларни бартараф этиш бўйича таркибий тузилма ва ташкилотларда тезкор «Ишчи гуруҳ»лар тузиб, барча материал ҳамда техник ресурслар захирасини яратиш, газ қудуқлари, газ узатиш тизими қувурлари, технологик объектларнинг барақарор ишлашини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    Муборак бошқармасидаги мавжуд 16 та сиқув компрессор станцияларидаги 42 та агрегатнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун, Россиядаги «KMPO» АЖ, Украинанинг «Motor Sich» ва Германиянинг «СЕМ» компаниялари билан ҳамкорликда NK-16/18STD, АИ-336 ҳамда LM-2500 русумли газ турбинали двигателларини таъмирлаш ишларини жадаллаштириш бўйича бошқарма ҳамда департамент бошлиқларига зарур кўрсатмалар берилди.

    Илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда кичик конлардаги газ захираларини максимал ўзлаштириш билан келгусида газ қазиб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида қудуқ усти компрессорларини қўллаш бўйича техник ечимлар ишлаб чиқиш ҳамда «Гирсан», «Чўлқувар» ва «Шумак» конларига кичик компрессор қурилмалари ўрнатиш лойиҳаларини жадаллаштириш учун «Ишчи гуруҳ» тузган ҳолда лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказиб шартномалар тузиш ишларини тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.

    Шунингдек, йиғилиш давомида углеводородлар захирасини ўстириш ва конлардан газ қазиб чиқаришни кўпайтириш бўйича ишларга жалб қилинган илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини ошириш, захираларни ўстиришда мавжуд конларнинг чуқур терриген-юра қатламлари истиқболлилиги ва янги майдонларининг қӯшимча салоҳиятини ӯрганиш, жумладан 3D сейсмик маълумотларни комплекс қайта таҳлил қилиш, янги майдонларни бурғилашга киритиш бўйича ишларнинг ҳолати муҳокама қилинди.

    2022 йилнинг январь-октябр ойларида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бўйича углеводородлар қазиб чиқариш режаси бажарилиши ҳолати конлар кесимида танқидий кўриб чиқилди. Бошқармага қарашли кон бошлиқларининг ҳисоботлари тингланиб, конларда амалга оширилаётган геолого-техник тадбирларни янада жадаллаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

    Таъкидлаш керакки, ўткан даврда бошқармада геолого-техник тадбирлар доирасида 26 та янги ишлатиш қудуқлари бурғиланган, 281 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилган ва 8 та технологик объектлар ишга туширилиб қўшимча 1 065,7 млн куб метр газ ва 20,5 минг тонна газ конденсати қазиб олишга эришилди.

    Муборак бошқармасида куз-қиш мавсумида режалаштирилган 53 та геолого-техник тадбирлар, жумладан 18 та қудуқларни бурғилаш, 33 та қудуқларда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари ҳамда 2 та технологик объектларни ишга тушириш тадирлари ижроси ҳисоботи эшитилди, ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоли масалалар мухокама қилинди ва масъул департаментлар, бошқарма, пудратчи ташкилот раҳбарларига зарур вазифалар белгилаб берилди.

    Ўз навбатида, «Тегирмон» конидан «Сомонтепа» конидаги газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача 48 км газ қувури қурилиш ишлари ҳолати жойида ўрганилди. Жорий йилнинг 13-14-октябр кунларидаги ташрифда ушбу газ қувурини қурилиш ишларига «старт» берилган эди. Ўткан 25 кун давомида газ қувурини 1-босқичи, яъни 41 км узунликдаги қисми ишга туширилди.

    Натижада «Тегирмон» гуруҳи конларидаги ишлатиш қудуқлари ҳисобидан кунлик қўшимча 500 минг куб метр газ қазиб чиқаришга эришилди. Қувурнинг 2-босқичи бўйича 5,8 км қувурлар олиб чиқилиб 2,8 км қисмида пайвандлаш ишлари бажарилган, ўрганишлар бўйича 2- босқични 15 ноябргача ишга тушириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

    Шундан сўнг, «Олтинкўл» майдонидаги 1-сонли, «Тегирмон» ҳудудида бурғиланаётган «Янги Олот» 2-, 3-сонли, «Ғарбий Тегирмон» 8-, 11-, 12-сонли сонли, «Янги Тегирмон» 1-сонли, «Тегирмон» конидаги 6-, 15- ва 16-сонли қудуқлардаги бурғилаш ишларининг ҳолати ўрганилди.

    Бугунги кунда ушбу ҳудудда излов-қидирув қудуқларни бурғилашга 6 та, ишлатиш қудуқларини бурғилашга эса 4 та, жами 10 та бурғилаш дастгоҳлари жалб қилинган бўлиб, ҳозирда уларнинг барчасида бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда. 2022 йил якунига қадар ушбу тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш билан «Тегирмон» гуруҳи конларидан умумий 396 млн.куб метрдан ортиқ табиий газ қазиб чиқариш, аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларига етказиб бериш мақсад қилинган.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» ўрганиш давомида бурғилаш майдонларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг иш ва яшаш шароитлари ҳам ўрганилди. Улар учун барча шароит яратилган бўлсада, ушбу масала энг долзарб эканлиги таъкидланиб, масъулларга мунтазам назорат олиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    13.11.2022, 21:06   Изоҳ (0)   11865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ангрен ИЭС энергоблокида носозлик юзага келди

    13.11.2022, 20:46

    Андижонда мактаб стадиони «дом» қуриш учун сотиб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    13.11.2022, 19:53

    «Илгари вазирлар интервью беришга ҳам қўрқарди» — тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов

    13.11.2022, 19:20

    «Ўзбекнефтгаз»: «Ишчи гуруҳ» аъзолари ишлаб чиқариш ҳамда белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳолатини ўрганиш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бўл...

    13.11.2022, 19:00

    Фарғонада 15 ёшли боланинг ўлими ортидан яна бир ИИБ ходими ишдан олинди

    13.11.2022, 18:41

    Нақд пуллар абадий ишлатиладими ёки электрон валюта яратиладими – Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев билан суҳбат

    13.11.2022, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT фойдаланувчиларга жуфти билан ажрашишни маслаҳат беришни тўхтатди — OpenAI

    Дунё | 5 август, 20:35

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.