Ўзбекистонда йил бошидан бери божхона тўловлари бўйича тушумлар қандай ўзгаргани таҳлил қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Таҳлил қилинаётган даврда божхона тўловлари бўйича тушумлар 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 39,8 фоизга ошди.
Божхона тушумларининг энг катта ўсиши Андижон (63,1 фоиз), Жиззах (51 фоиз), Сирдарё (48,1 фоиз), Фарғона (40,2 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон (55,9 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (44,3 фоиз) кузатилди.
Ҳисобот даврида божхона қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган 7 та қонун ва 30 та қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, улардан 24 таси Вазирлар Маҳкамасига киритилган бўлса, бугунги кунда 9 таси қабул қилинган.
Божхона тўловларидан тушадиган даромадларнинг ошишига 2022 йил январь—сентябр ойларида импортнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,3 фоизга ўсиши таъсир кўрсатган асосий омиллар бўлди.
Бундан ташқари, декларантлар томонидан ҳужжатларни қайта топшириш амалиёти бекор қилинди ва ушбу ҳужжатларни электрон йиғишга қаратилган «э-Архив» ахборот тизими ҳамда «э -Навбат» интерактив хизмати давлат чегараси орқали мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи транспорт воситаларининг ўтишини ташкил этиш ва тезлаштиришга қаратилган.
Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йил бошидан 31 октябрга қадар товарлар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,7 фоизга ошган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 9 ой давомида ундирилган божхона тўловлари миқдори маълум қилинганди.
Изоҳ (0)