Россиянинг «Росгеология» холдинги геология-қидирув ишлари натижаларига кўра Ўзбекистон ҳудудида нефть ва газ таркибидаги қатламларни аниқлади. Бу ҳақда холдинг раҳбари Сергей Горков «ТАСС»га маълум қилди.
Ҳа, бизда натижалар бор. Нефть ва газ конларини топдик. Келгуси йилда батафсил ўрганишни давом эттирамиз, — дейди у.
Горковнинг тушунтиришича, «Росгеология» Ўзбекистон ҳудудида газ иншоотларини аниқлаган.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда геологик қидирув ишларининг жорий босқичи 2023 йилда якунланади.
Бундан ташқари, холдинг келгуси йилнинг апрель-октябр ойларида ишни давом эттириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Ўзбекистонга келсак, Совет даврида Орол денгизида ҳеч ким қидирув ишлари олиб бормаган. Биз буни қилдик. Энг муҳими, бу борада анча муваффақиятли натижалар бор, — дея хулоса қилди Горков.
Аввалроқ Ўзбекистондаги энг йирик нефть ва битум кони топилгани ҳақида хабар берилган эди.