Тошкентда иссиқлик тармоғи ходими хонадон эгасининг мавжуд бўлмаган қарздорлигини 1000 долларга йўқотиб бермоқчи бўлганди. Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК пойтахт аҳолисидан шу каби коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар беришни сўради.
Маълум қилинишича, компания Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини бошқаришга кириш вақтида, яъни 2022 йилнинг 1 июлидан «Тошиссиққуввати» ДУКнинг барча ходимларини давлат-хусусий шериклик битими доирасида шартнома мажбуриятларига мувофиқ иш билан таъминлади.
Октябрь ойининг ўрталарида Янгиҳаёт туманида иссиқлик тармоғи ходими пора билан қўлга тушганида, компания масъулиятнинг, ҳалоллик ва мижозларга йўналтиришнинг глобал стандартларини мустаҳкамлайдиган иш юритиш ва корпоратив этика тартибини ишлаб чиққани ҳақида хабар қилганди.
«Veolia Energy Tashkent коррупцияни қаттиқ қоралайди ва доимий равишда ходимларимизнинг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, корпоратив этикага риоя қилиш устида ишламоқда. Биз ходимларнинг иш ҳақини ўртача 20 фоизга оширдик, малака ошириш бўйича ички тренингни йўлга қўйдик ва бу билан чекланиб қолмасликни режалаштирдик», — дейилади хабарида.
Қайд этилишича, компания томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг мажмуи бизга касбий стандартларни ошириш ва ходимларни ўз хизмат вазифаларига виждонан муносабатда бўлишга ундаш имконини беради.
Изоҳ (0)