Владимир Норов Самарқандда ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида Афғонистон масаласига тўхталиб ўтди.
«Афғонистонда барқарор тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдек муҳим масалани алоҳида айтиб ўтиш зарур, деб ўйлайман. Биз туркий халқларни бу юрт билан муштарак тарихий, маданий ришталар, маънавий яқинлик боғлаб туради», — деган ТИВ вазири.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон халқаро ҳамжамият ушбу мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тикланишига фаол ёрдам кўрсатиши зарурлиги борасида қатъий ва принципиал позицияга содиқдир.
«Биз Афғонистон муваққат ҳукуматига нисбатан умумий ва яхлит ёндашувларни ишлаб чиқишимиз лозим.Ўзбекистон президентининг 13 октябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида маълум қилган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро музокаралар гуруҳини тузиш ташаббусидан мақсад ҳам шундан иборат», — деган Владимуир Норов.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Афғонистон муваққат ҳукумати билан халқаро музокаралар гуруҳини тузишни таклиф қилди
Изоҳ (0)