Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Болливудда ўз ўрнига эга бўлган Капурлар сулоласининг яна бир машҳур вакилларидан бири, актриса Карина Капур опаси Каришмага қараганда кино оламда кўпроқ муваффақиятга эришди. Каришмада иқтидор, Каринада эса ишбилармонлик бор. Актриса Каришма Капур бобоси Раж Капурнинг сеҳрли «ёрқин» кўзларини мерос қилиб олган бўлса ҳам на мухлислар томонидан қўллаб-қувватланди ва на эътирофга сазовор бўлди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Каришма шоу-бизнес оқимига ташлаб қўйилди, ва у ўзи сузишга ёки чўкишга мажбур бўлди. Каришма ўзининг иқтидорли эканлигини исботлаб, юқори чўққига кўтарилиши биланоқ, турмушга беришди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Бироқ Карина ҳеч кимга ўзининг ҳаётини фожиага айлантиришга рухсат бермади. Биринчидан, уни ҳимоя қиладиган опаси бор эди. Каришма кунлаб тинмай меҳнат қилиб, синглисининг энг нуфузли мактабларга боришига, энг яхши кийим-кечак ва сифатли овқатланишини назорат қилди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Каришма 16 ёшида, мактабни ҳам тугатмасдан киносаноатга кириб келган, Карина эса 20 ёшида ўрта мактабни тугатиб, 3 ойлик актёрлик маҳорати курсини ўқиди ва шундан кейин дебют қилди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Қайсидир маънода Карина Капур орзусидаги дебютга эришди. Карина дебют фильмида ўша пайтда унинг опаси билан учрашиб юрган Абҳишек Баччан ҳамда режиссёр Жёти Пракаш Датта билан ҳамкорлик қилди. «Рад этилганлар» фильмида Анупум Кҳердан тортиб Сунил Датта ва Жеки Шрофф каби машҳур актёрлар иккинчи даражадаги ролларни ижро этган. У фильмда яхши ишлашга ҳаракат қилди. Фильм катта муваффақиятга эришмаган бўлса-да, томошабинларнинг ҳафсаласини пир қилмади.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Каринанинг машғулотлари ва дебютига фақат Каришма сабабчи бўлди. Бироқ биринчи фильмни танлаш Каринанинг ўз қўлида эди. У 19 ёшида Абҳишек Баччан суратга тушаётган «Рад этилганлар» ёки Ритик Рошан иштирокидаги «Севаман деб айт» фильмларининг бирини танлаши керак эди. У аслида иккинчи фильмни танлаганди, бироқ Ракеш Рошан ўғлига ҳаддан зиёд эътибор қаратаётгани унинг ролига салбий таъсир кўрсатади, деб ҳисоблаб, бу лойиҳани рад этди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Бу нотўғри қарор бўлиб чиқди. «Севаман деб айт» картинаси муваффақиятга эришди ва «Рад этилганлар» фильми эса ўртача натижани қайд этди. Кейинчалик у Ритик билан кўплаб бошқа фильмларида бирга рол ижро этгани ва ўзининг биринчи лойиҳасида ҳам актёр билан суратга тушиши мумкинлигини айтди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Бироқ кейинчалик Каринанинг танловлари тўғри бўлиб чиқди. Актрисанинг биринчи фильми у учун ажойиб бошланиш бўлди, чунки ҳеч қандай босим йўқ эди. Карина Амиша Пател фильмидаги дебютдан кейин юлдузга айлана олмади ва аслида бундай бошланиш унинг карьерасида ҳам юқорилаш имконини бермади.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Актриса ўз фаолиятидаги барча кўтарилиш ва пасайишларни бир ўзи енгиб чиқди ва буни ажойиб тарзда амалга оширди. Карина ҳам бошқа актриса ва актёрлар сингари муваффақиятсизликка учраган, бироқ у ҳеч қачон оиласининг бошқа аъзолари қилган даҳшатли хатоларга йўл қўймаган.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

У опаси каби фақат пул учун фильмларда суратга тушмайди, амакиваччаси Ранбир каби травматик муваффақиятсизликларга учрамаган ва шахсий ҳаётида жанжалли ҳолатлар йўқ. Актриса ижод қилишни яхши кўради.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Карина Капур Саиф Али Хон билан турмуш қуришидан олдин бир муддат Шаҳид Капур билан учрашган ва улар муносабатлари ҳақида очиқ гапирди, биргаликда ток-шоу, тадбирларга борди. Кейинроқ жуфтлик муносабатлари тугаганини маълум қилди ва буни оммавий ахборот воситаларидан яширмади.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Мухлислар ҳам у Саиф Али Хон билан учрашишни бошлаганини дарҳол билган. Актёр мусулмон, ажрашган ва икки фарзанди бор, бундан ташқари, Каринадан ўн ёш катта эди. Бироқ жуфтлик ўзини муносиб тутди, уларда уяладиган ҳеч нарса йўқ эди. Инсонлар жуфтликни яхши кўрар эди, Саиф ва Карина муносабатларни бошлагандан 5 йилдан ўтиб турмуш қуришди. Ҳозирда уларнинг иккита ўғли бор ва Карина фильмларда рол ўйнашда давом этмоқда.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга телефон экспорт қилгани маълум бўлди
Дунё
Эрон янги атом электр станциясини қуришни бошлади
Спорт
ЖЧ—2022. Франция терма жамоаси Польшани енгиб, чорак финалга чиқди