• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Қонунларга бўйсунишмасди, баъзилар учун санъаткорни уриш фахр эди». Азим Муллахонов хонандалар учун қийин кечган 90 йиллар ҳақида (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов «Дарё»нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида мустақилликдан аввалги йилларда санъаткорларга қийин бўлгани ва тўйлардаги жанжаллар ҳақида сўзлаб берди.

    — Ҳақиқатан ҳам 1980—1990 йиллар санъаткорлар учун жуда қийин кечган. Ўша даврда ижод қилган санъат вакиллари бу кунларни яхши эслашади. Одамлар қонун-қоидаларга бўйсунишмасди, баъзи инсонлар учун санъаткорни уриш фахр эди. Қўшиқ айтиб турганимда пиёласидаги ичимликни юзимга сепиб юборган ёки атайин жанжал чиқарган пайтлари жуда кўп бўлган. Халқ тилида айтганда ўша пайтларда «кўча одамлари» кўп бўлган. Шунинг учун санъаткорлар саҳнага чиққанда гапини ўйлаб гапирарди. Газета ва радиоларга интервью берганда ҳам санъаткорлар вазминлик билан ўйлаб жавоб берарди.

    Бир куни раҳматли Муҳриддин Холиқовга вилоятдан тўй олганим ҳақида айтиб қолдим. «Вой аҳмоқ, ўша ерга тўйга борасанми? Сен у ердан тирик қайтмайсан», деди. Нега бундай деётганига қизиқдим. «Фалончига тўйда пистолет тирашган, бошқа санъаткорни эса столнинг тепасига чиқиб, қўшиқ куйлашга мажбурлашган», деб бир нечта ҳолатларни санаб кетди. Лафз қилганман, деб тўйга бордим. Муҳриддин раҳматли тасвирлаганидек кўчада тўс-тўполонли тўй бўлди. Бахтимга, тўй эгасининг онахони ижодимни ёқтириб қолди. Шунинг учун тўй давомида мен ва жамоам билан боғлиқ муаммо бўлмади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Орадан кўп вақт ўтмай яна бир вилоятга тўйга таклиф қилишди. У ер ҳам тўйдаги тўполонлари билан машҳур эди. Аввалига пайсалга солиб, тўйни рад қилмоқчи бўлдим. Аммо тўй эгаси қаттиқ илтимос қилганидан кейин йўқ деёлмадим.

    Тўй эгаси ҳам мени тушуниб, тўйни кундуз куни ўтказишга рози бўлди. Вилоятга борганмиз, аксига олиб, созандаларнинг мусиқий асбоблари бошқа машинада қолиб кетибди. Тўй эгаси «Ака, узр энди, тўй кечга бўлади», деди. Бу орада маҳаллий созандалар билан боғланиб, мусиқий асбобларни топдик ва кечки хизматни бошладик.

    Созандаларим «Ака, кундузи шунча тўполон бўлди, кечга нима бўларкан-а?» деди. Нима бўлса пешанадан деб, хизматни бошладик. Аммо одамнинг ўзига ҳам кўп нарса боғлиқ. Қўлни кўксига қўйиб, халққа кибр қилмай хизмат қилса, ҳеч қандай муаммо чиқмаслигига амин бўлганман. Ҳозирги санъаткорларга осон, сабаби 90 йиллардаги тўйлар кечки 5 да бошланиб, тонгги 6 гача давом этарди, — дейди Азим Муллахонов.

    Азим Муллахонов суҳбат давомида ҳаётни эрта тарк этган ҳамкасблари Муҳриддин Холиқов ва Охунжон Мадалиев билан боғлиқ хотираларини эслади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Муҳриддин Холиқов санъатдаги энг яқин дўстларимдан бири эди. Охунжон Мадалиев Тошкентга келганида, албатта, Муҳриддиннинг уйида қоларди. Нуриддин Ҳайдаров биздан ёши каттароқ бўлса-да, қадрдонимиз эди. Бир-биримиз билан ниҳоятда иноқ эдик. Сабаби барчамиз санъатдаги қийин вазиятда ижод қилганимиз учун ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватлардик. Афсуски, умрлари қисқа экан, ҳаётни жуда эрта тарк этишди.

    Шунингдек, хонанда Муҳриддин Холиқов ижросидаги «Эй гўзал» қўшиғини Мирзабек Холмедов унга таклиф этгани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    — «Эй гўзал» қўшиғини Мирзабек Холмедов ижро этишимни сўраган. Аммо уни машҳур ҳинд фильмидан илҳомланиб яратганди. Фильмни кўрганлар қўшиқ «ўғирлангани»ни дарҳол пайқашади. Шунинг учун уни ижро этишни хоҳламаганман. Одамлар ҳар хил гап-сўз қилишади, деб қўрққанман, — дейди хонанда Азим Муллахонов.

    Мавзуга доир:

    • «Бу ишни қилаётганлар ҳаромдан пул топяпти». Азим Муллахонов «Ниҳол» мукофотининг саралаш босқичидаги қинғирликлар ҳақида (видео)
    • «Шайтанат’ қўшиғи уч кунда тайёр бўлган». Азим Муллахонов машҳур қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида (видео)

    09.11.2022, 11:39   Изоҳ (1)   15046
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. bunyodbek20142016@gmail.com / 09.11.2022, 14:55

      SALOM ANAVI AMERIKA BILAN BRITANYANING BAYROQLARINI OLIB TASHLAB OZIMIZNIBAYROQIMIZNI QOYSANGLAR YAXSHI BOLARMIDI OZI SHUNDOQ XAM AMERIKA MOLYALASHTRIB YURGAN OMMAVIY AXBOROT KANALARI KOPAYIB KETTI

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Истанбулда паспортини йўқотган Райҳон Уласенова, Асал Шодиева Бокуда, Умра сафаридаги машҳурлар

    08.11.2022, 22:52

    Тил душман бўлганда: биргина гапи туфайли фильмлардан қувилган машҳур актёрлар (фото)

    08.11.2022, 21:42

    «Душманликлар кўп бўлди». «Сени излаб» фильми юлдузи Наргиза Олимова актриса бўлишни истамагани ва 25 йил раққосалик қилгани ҳақида (фото)

    08.11.2022, 18:48

    Нима сабабдан қиролича Елизавета II ҳар доим омма олдида шляпада кўриниш берган?

    08.11.2022, 16:40

    Олманинг тагига олма тушади: дунёга машҳур ота-оналарининг касбини шараф билан давом эттираётган фарзандлар (фото)

    08.11.2022, 14:33

    Ўзбек кинофильмлари Туркияда ўтказилган «Қўрқут ота» кинофестивалида ғолиб бўлди

    08.11.2022, 12:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.