Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англиянинг Ёрк шаҳри полицияси Буюк Британия қироли Чарльз III ва унинг рафиқаси консорт қиролича Камиллага қарата бир неча марта тухум улоқтирган шахсни қўлга олди, деб хабар бермоқда Sky News.

Қироллик жуфтлиги шаҳар дарвозалари олдида, кўчада туриб Ёрк аҳолиси билан саломлашаётган вақтида бир одам уларга қарата тухум ота бошлаган. Бунга жавобан, оломондаги одамлар ҳуштак чалиб, «Қиролни худо ярлақасин» ва «Сизга лаънат бўлсин» дея қичқира бошлаган.

Ҳодиса акс этган видеога қараганда, қирол ва унинг рафиқасига қарата камида тўртта тухум отилган. Уларнинг ҳеч бири Чарльз ёки Камиллага бориб тегмаган. Воқеадан кейин уларнинг ёнига қўриқчи келган. Қирол ерга тушган тухумлардан бирининг пўчоғини босиб олишига сал қолган.

Қўлга олиниш чоғида, ҳужум қилган шахс Буюк Британия «қуллар қони асосига қурилгани»ни хитоб қилиб бақирган.

Қироллик жуфтлиги Ёрк шаҳрига қиролича Елизавета II га атаб қўйилган ҳайкални очиш учун ҳам келган, бу унинг ўлимидан кейин ўрнатилган биринчи ёдгорликдир. Қиролича 2022 йил сентябрида вафот этган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)