• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туркий давлатлар ташкилоти қандай ташкилот ва у нима учун керак?

    Ҳозирги кунда Туркий давлатлар ташкилоти деб номланувчи халқаро тузилма туркий тилли халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 2009 йил 3 октябрда имзоланган «Нахчиван шартномаси» асосида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши номи билан Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркия ҳамкорлигида ташкил этилган эди.

    Венгрия мазкур ташкилотга 2018 йилда кузатувчи мақоми билан қўшилди. 2018 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистон ҳам бу кенгашга аъзо бўлиш истагини билдирди ва 2019 йил 14 сентябрда ташкилотнинг тўлақонли аъзосига айланди.

    2021 йил 12 ноябрда Истанбулда бўлиб ўтган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг VIII Истанбул саммитида ташкилот номи Туркий давлатлари ташкилоти деб ўзгартирилди ва Туркманистон ҳам ташкилотда кузатувчи давлат мақомига эга бўлди. Ҳозирги вақтда ташкилот фаолиятини координациялаш бўйича бош котибият Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган.

    Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг аҳолиси тахминан 150 миллион кишини ташкил этади, улар 4 миллион 200 минг квадрат километрлик катта ва муҳим геосиёсий ҳудудда жойлашган. Ташкилотга аъзо давлатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни ҳам жуда салмоқли ҳисобланади.

    Ўзбекистоннинг Туркий давлатлар ташкилотига қўшилишини барча аъзо мамлакатлар яхши муносабат билан қабул қилди. Расмий шахслар, экспертлар ўзбекларнинг туркийлар тарихидаги ўрни, бугунги салоҳияти ва аҳамиятини эътироф этди.

    Ташкилотнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи 22 моддадан иборат «Нахчиван шартномаси» мазмунига назар ташланса, энг аввало, халқлар ўртасидаги тарихий ришталар, умумий тил, маданият ва анъаналардан келиб чиқиб, ҳар томонлама ҳамкорликка киришиш ва бу муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилгани кўриниб туради. Мазкур ҳужжатда, шунингдек, ташкилотнинг вазифа ва мақсадлари, тузилмаси, ҳамкорлик турлари, ташкилот таркибидаги кенгаш ва қўмиталар, бюджет, имтиёзлар, халқаро муносабатлар ва низоларни ҳал этиш масалалари ҳақида маълумотлар келтириб ўтилган. Ташкилотнинг мақсад ва вазифалари Нахчиван шартномасининг 2-моддасида баён қилинган бўлиб, жумладан қуйидагиларни қамраб олади:

    •  томонлар ўртасида ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш;
    • минтақада ва унинг ташқарисида тинчликни таъминлаш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш;
    • ташқи сиёсат масалалари бўйича умумий позицияларни қабул қилиш;
    • умумий мақсадларга тааллуқли барча соҳаларда самарали минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш;
    • аъзо давлатлар ўртасида савдо ва инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш;
    • қонун устуворлигини таъминлаш, самарали бошқарув ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилиш;
    • фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш;
    • оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни ва янада интенсив мулоқотни ривожлантириш;
    • ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот алмашинувига кўмаклашиш.

    Қаҳрамон Ҳақбердиев, Тошкент давлат шарқшунослик университети қошидаги Шарқ мамлакатларининг ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлил маркази директори.

    Ҳабибулло Азимов, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Шарқ мамлакатлари сиёсати ва халқаро муносабатлар кафедраси ўқитувчиси.

    Маълумот учун, Самарқандда 10—11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади.

    08.11.2022, 17:30   Изоҳ (0)   34176
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 55 минг долларга 4 гектар ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

    08.11.2022, 17:29

    Италия Ўзбекистонда инновацион биомаҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    08.11.2022, 17:21

    Наманганда хотинини бошқаси билан тутиб олиб, «самосуд» қилган эркак ва унинг қариндошларига жазо тайинланди

    08.11.2022, 17:17

    Ўзбекистонда сув ва салқин ичимликларни босқичма-босқич рақамли маркировкалаш жорий этилади

    08.11.2022, 16:47

    Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург губернатори билан савдо-иқтисодий масалаларни муҳокама қилди

    08.11.2022, 16:44

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади

    08.11.2022, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” 4 кун жуда иссиқ ҳаво бўлишидан огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 15 июл, 10:08

    “Барселона” Луис Диас трансфери бўйича “Ливерпуль”дан чегирма кутмоқда

    Спорт | 15 июл, 10:06

    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

    Реклама | 15 июл, 10:02

    Ишга боғлиқ эмас: душанба куни инсонларда стресснинг кучайиши илмий тасдиқланди

    Илм-фан | 15 июл, 09:59

    Ғазо секторидаги ҳужумда 78 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 июл, 09:44

    Умра мавсуми қачондан бошланиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:35

    Ўзбекистонда сўнгги 6 ойда 23 мингдан ортиқ фуқарода ўткир юқумли ичак касалликлари аниқланди — Санэпидқўмита

    Ўзбекистон | 15 июл, 09:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.