Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, учрашувда асосий эътибор икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласига қаратилган.
Шунингдек, етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси бўйича аниқ лойиҳаларни илгари суриш ишлари ҳам муҳокама қилинган.
Изоҳ (0)