Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Москванинг Ижевск шаҳридаги 88-мактабда юз берган отишмада яраланган 67 ёшли аёл воқеадан бир ярим ой ўтиб, Москва касалхонасида вафот этди, деб ёзади Meduza.

Фото: «Известия»

Фото: «Известия»

«У Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг махсус ҳайъати томонидан Вишневский номидаги илмий-тадқиқот институтининг федерал марказига оғир аҳволда етказилган. Шифокорлар шу вақтгача унинг ҳаёти учун курашди, аммо беморни сақлаб қола олишмади», — деди Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аёлнинг вафоти билан Ижевск мактабидаги отишма оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди.

88-сонли мактабдаги отишма 26 сентябрь куни содир бўлган. Бинога ушбу мактабнинг 34 ёшли битирувчиси ҳужум қилиб, 17 кишини, жумладан 11 болани ўлдирган ва 20 дан ортиқ одамни жароҳатлаган, шундан сўнг у ўз жонига қасд қилган. Удмуртия расмийларига кўра, ҳужум қилган эркак психоневрологик диспансерда рўйхатга олинган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)