• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қизил майдонда Горбачёвни ўлдиришга уринган чилангар, АҚШдаги йирик осма кўприкнинг қулаши ва Октябрь инқилоби сабаб ҳокимият тепасига келган Ленин. Кун хронологиясида 7 ноябрь

    7 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан СССР раҳбари Михаил Горбачёвни ўлдиришга уринган чилангар, АҚШдаги йирик осма кўприклардан бирининг қулаши ҳамда Октябрь инқилоби ортидан ҳокимият тепасига келган Ленинга оид фактлар ўрин олган.

    Магнитофон учун қасос: чилангар Қизил майдонда Гарбачёвга нима сабабдан ўқ узганди?

    1990 йилнинг 7 ноябрь куни Октябрь инқилобининг 73 йиллиги муносабати билан Қизил майдонда ташкил этилган байрам дастурида Михаил Горбачёвга суиқасд уюштирилган эди. СССР президенти ва Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси раисини Александр Шмонов исмли чилангар ўлдиришга уринган. У мамлакатдаги биринчи шахсли инсондан Ленинград вилоятидаги ҳаёти учун эмас, балки шахсий хафагарчилиги боис қасос олмоқчи бўлган: Шмонов магнитофон харид қилишда алданганди, унга муляжни бериб юборишган. У мазкур вазиятда Горбачёвни айбдор деб ҳисоблаган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    1978 йилда бўлажак террорчи Ленинград психиатрия шифохонасида шизоаффектив психоз сабаб рўйхатда турган, 1981 йилда эса Леонид Брежневни ўлдириш ҳақида ўйлаган. «Қадрдон ва севимли» бош котиб тез орада бошқа сабабларга кўра вафот этган. Шу сабабли Шмонов суиқасд борасидаги режаларини кейинга қолдирган. Мамлакатнинг кейинги етакчилари ҳам бирин-кетин ўзгалар «ёрдамисиз» вафот эта бошлаган. Гобачёв эса ёш ва шижоатга тўла раҳбар бўлиб чиқди. У сиёсий режимни демократлаштириш йўналишини танлаганига қарамай, Шмонов айнан уни СССРдаги мавжуд тоталитаризм ва ундан олдинги давр учун айбдор деб ҳисоблаган. Кейинроқ сўроқларда жиноятчи Горбачёвни 1989 йили Тбилисида ҳамда 1990 йил январда Бокудаги тинч аҳоли ўлимида айбдор дея ҳисоблашини билдирган.

    Версиялардан бирига кўра, Шмонов Горбачёвни 1987 йилда ўлдирмоқчи бўлган. У СССР раҳбариятининг танобини тортиб қўйиш тўғрисидаги чақириқ варақаларини чиқариб, электричкаларга яширинча ёпиштириб ва почта қутиларига жойлаштириб чиққан. Далилий ашёлардан қутулиш учун у бармоқ изларини қолдирмаган, ёзув машинасини кимсасиз жойга кўмиб, ўрнига янгисини сотиб олган. Шмонов ўзининг суиқасдга уриниши билан 1990 йиллар охирида мемуарларини босиб чиқаришга тайёрланаётган Колпин ИИБ собиқ бошлиғи бўлган отасига қаттиқ панд берган.

    Кейинроқ тарқалган миш-мишларга кўра, Шмоновнинг ортида ҳеч қандай кучлар турмаган — у классик ёлғиз қасоскор бўлган. Аввалига у 1 май куни суиқасд уюштиришни режалаштирган — оламонга қўшилиб Мавзолейга бориб, Горбачёвга ўқ узмоқчи бўлган. Буни амалга ошириш учун Шмонов қуролни пальто ичидан 12 сонияда чиқариб олишни машқ қилган. Унинг фикрича, бундай қисқа вақт ичида милиция ходимлари бирор чора кўришга улгурмай қолиши керак.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Шмонов хотини ва ўғлидан яширинча қурол олиб юриш ҳуқуқини берувчи овчилик билетини олишга эришган. У кийимга ўралашиб қолмаслиги учун эркак милтиқ стволи ва қўндоғини қирқиб, ўзига мослаштирган. Қизил майдонга киришда ҳушёр ходим Шмоновдан пальтоси остида нима борлигини сўраганида, у тугмаларни ечиб, операциядан кейинги бандажини кўрсатмоқчи бўлган. Бунинг учун бинтлар ёрдамида маскировка ўйлаб топилган. Бундан ташқари, Шмонов металлодетекторда текширувдан ўтиш учун темир парчинлар қотирилган демократик шиорлар плакатини тайёрлаган. У жиринглаб кетиб, барча шубҳани йўққа чиқариши керак эди.

    Тайёргарлик жараёни узоқ вақт олган. Натижада Шмонов ўз акциясини баҳорги байрамдан кузгига кўчирган — Горбачёвга Қизил майдондан бошқа ҳеч қаерда яқинлашиб бўлмас эди. Бир кун олдин у Ленинграддан Москва келган ва байрам колонналаридан бирига қўшилиб олган. Гуллар, байроқлар ва шиорлар ёзилган плакатлар Мавзолей трибунаси билан тенглашган вақтда Шмонов милтиғини чиқариб, икки марта ўқ узади. Горбачёв ўзининг омон қолгани учун милиция кичик сержанти Андрей Милниковга миннатдорчилик билдириши керак эди. Ҳушёр ҳуқуқ-тартибот ходими узун пальтодаги шубҳали эркакка қизиқиш билдирган ва сўнгги сонияларда уни қўлидан тортиб қолган. Терговга кўра, ўқлар нишон ёнидан учиб ўтган. Шмонов ва Милников ўртасида олишув юз берган. Милиционерга ёрдам бериш учун «КГБ»нинг юқори мартабали шахслар ҳимояси билан шуғулланувчи 9-бошқармаси ходимлари етиб келган. Жиноятчининг қўли қайрилиб, Қизил майдондан олиб чиқиб кетилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Ёмон отмасдим. Армияда диаметри 15 сантиметр бўлган нишондаги тўққизни урардим. Қизил майдонда эса имкониятим бор эди. Албатта, нишонга тезроқ олиш талаб этиларди… Намойишчилар менга халақит бермаслиги тайин эди», — дейди у омадсиз суиқасдидан кейин.

    Шмонов Қизил майдонда нафақат Горбачёвни, балки СССР Олий кенгаши раиси Анатолий Ликяновни ҳам ўлдирмоқчи бўлган. Мутахассисларнинг айтишича, ўйланган жиноятни аслида амалга ошириш имконсиз бўлган, чунки қуролнинг қўндоғи ортиқча қисқартириб юборилган. Тинтув вақтида Шмоновнинг ёнидан варақ топилган бўлиб, унда жиноятчи ўз мақсадини батафсил баён этган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Муваффақиятсиз қотил қамоқхонадан қутулиб қолган бўлса-да, тўрт йил психиатрия касалхонасида даволанган. Шундан кейин у демократ, темирчи, омадсиз бизнесмен ва сиёсий партия асосчиси ҳам бўлиб кўрган — депутат бўлиш мақсадида ҳатто 5 минг овоз ҳам тўплаган. Йиллар ўтгач, Шмонов ўз ҳаётида асосий воқеани моддийлаштиришга уринган, 1998 йилда «Тоталитар давлат раҳбари М.Горбачёвга қандай ва нима сабабдан ўқ узгандим?» номли брошюра чиқарган. Милников эса «Шахсий жасорат учун» ордени билан тақдирланиб, Милиция кунидаги байрам концертига таклиф этилган. Горбачёвнинг ўзи Шмоновнинг нияти жиддий бўлганига ишонмаган ҳам.

    АҚШдаги осма кўприк фалокати

    1940 йилнинг 7 ноябрь куни Вашингтон штатидаги Такома-Нарроус кўрфази узра қурилган осма кўприк кучли шамол сабаб вайрон бўлганди.

    Фото: Bridgeҳунтер

    Фото: Bridgeҳунтер

    Мазкур кўприк Леон Моисеев томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, 1940 йилнинг 1 июлида фойдаланишга топширилган. Кўприкнинг устунлари қаттиқлиги етарли даражада эмаслиги сабаб унинг шамол вақтида силкиниши қурилиш вақтидаёқ маълум бўлган. Конструкциянинг умумий узунлиги 1810 метрни, эни — 11,9 метр, асосий трослари диаметри — 438 миллиметр бўлган.

    1940 йилнинг 7 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 да эса бошлаган соатига 65 километр тезликдаги шамол кўприк марказий қисмининг бузилишига олиб келган. У вақтларда кўприк устида ҳаракат жуда кам бўлган ва фалокат пайтида кўприкдан юриб ўтаётган ягона машина уни тарк этишга улгуриб қолган. Кўприкнинг бузилиши 16 миллиметрли Кодачроме рангли киноплёнкаси ёрдамида тасвирга олинган. Олинган кадрлар ёрдами The Tacoma Narrows Bridge Collapse ҳужжатли фильми яратилган бўлиб, кейинчалик унинг вайрон бўлишини ўрганишда катта хизмат қилган.

    Кўприкнинг бузилиши илм-фан ва техника тарихида сезиларли даражада катта из қолдирган. У конструкцияларнинг аэродинамика ва аэроэластиклиги соҳасидаги тадқиқотларга ҳисса қўшган ва 1940 йиллардан бери дунёдаги барча катта кўприкларни лойиҳалаш бўйича ёндашувларни ўзгартирган. Кўплаб дарсликларда авария сабаби шамол оқимининг ташқи частотаси ўзгариши кўприк конструкцияларининг табиий (ички) тебраниш частотасига тўғри мос келганда, мажбурий механик резонанс феномени сабаб юзага келган дейилари. Аммо иншоотни лойиҳалаш жараёнида шамол юкламалари орқали юзага келадиган динамик айланма тебранишлар инобатга олинмагани асосий сабабга айланган.

    Фото: Bridgeҳунтер

    Фото: Bridgeҳунтер

    Фалокатдан кейин таъмирлаш ишлари тезда бошланган ва 1943 йилнинг майига қадар давом этган. Янги кўприкни қуриш давомида анкер устунлардан фойдаланилган, айрим асосий таянчлар эски кўприкдан қолдирилган. Westbound номини олган кўприк 1950 йилнинг 14 октябрида очилган ва ўша вақтда дунёдаги энг учун осма кўприклар ичида учинчи ўринда турган. Кўприкнинг машина ўтказиш имконияти — суткасига 60 минг автомобиль.

    Фото: Bridgeҳунтер

    Фото: Bridgeҳунтер

    2002—2007 йилларда шоссенинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида эски кўприк ёнига яна бири қурилган.

    Лениннинг ҳокимият тепасига келиши

    1917 йилнинг 26 октябрь куни (ҳозирги Григорян календари бўйича 7 ноябрь) Россия империясида Октябрь инқилоби рўй берган. Мана 100 йилдан ортиқ вақтдан бери тарихчилар унинг бошланишига айнан нима сабаб бўлганини аниқлашга уринади. Қуйида инқилобнинг энг кенг тарқалган конспирологик версиялари келтирилади. Таъкидлаш керакки, уларнинг ҳар бирини қўллаб-қувватловчи ва уларга қарши чиқувчилар талайгина. Болшевикларнинг ҳокимият тепасига ким молиялаштирган эди — немислар, америкаликлар, эскича диний қатлам вакиллари ёки масонлар?

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Ленин немис жосуси экани борасидаги тахмин Муваққат ҳукуматнинг махсус хизматлари орасида кенг тарқалган тахминлардан бири бўлган. Кейинроқ ташкил этилган Оқ ҳаракати эса бу борадаги ўз қарашларига тўлиқ ишонган. Оқларнинг ғояси сен республикачимисан, монархистмисан, ҳатто социалистик-инқилобчимисан — муқаддас бурчинг «ватан хоинлари»га, яъни болшевикларга қарши курашдан иборат бўлган. Ленин немислар билан ишлаганми ёки йўқ, бироқ Кўнгиллилар армиясининг ахборот-пропаганда органи ҳар қандай рангдаги аксилинқилобий кучлар шунчаки ишлаганига эмас, балки пул олиб, зарар етказганига ишонтириш учун барча имкониятларини ишга солган.

    Мазкур тарихий гипотеза доирасида иккита асосий йўналишни ажратиб кўрсатиш мумкин: биринчи версия тарафдорлари немис ҳарбий-сиёсий элитаси томонидан болшевиклар партияси субсидияланган деган фактни исботланган деб ҳисоблайди; иккинчи назария тарафдорлари эса бу билан чекланиб қолмаган. Ушбу гуруҳ вакилларининг фикрича, Ленин Россия Социал-демократик Меҳнат партияси (РСДЛП) Марказий қўмитасининг бошқа вакиллари билан бирга немис «агенти» бўлган, Германия Бош штаби буйруғи ва унинг маблағлари ёрдамида юқоридаги урушда рус армиясини пароканда қилган, ҳокимият тепасига келгач эса Германия билан «шарафсиз» Брест-Литвоск тинчлик битимини имзолаган.

    Россиялик профессор Иля Фроянов ушбу назарияларга қуйидагича жавоб берган: «Болшевиклар немислардан пул олганмиди? Олган. Улар немис агентлари эдими? Шубҳасиз, йўқ».

    Яна бир кенг тарқалган версия «хориж таъсири» — Россиядаги инқилобни Британия разведкаси уюштирган. Инглизлар аввалига адмирал Александр Колчакни ўзларига оғдириб олган, у октябрь воқеаларидан кейин уларнинг тарафига ўтиши керак бўлган — адмирал Лондоннинг собиқ Россия империяси ресурсларидан фойдаланишини ва янги шаклланаётган давлатнинг сиёсати устидан назоратни таъминлаши лозим эди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Петроградда инглиз элчиси Жорж Бюнкенен вазиятни диққат билан кузатиб, уни йўналтиришга уринган ва мунтазам Даунинг-стритга ҳисобот бериб турган. Британлар мавжуд инқилобий кучлар орасида болшевиклар томонида бўлган, чунки уларнинг тарафдорлари бўлмаса-да, дастури аниқ эди. Инглизлар Фуқаролик урушида оқларни ҳам, қизилларни ҳам қўллаб-қувватлаган — бу Россиянинг максимал даражада яксон бўлишига хизмат қилган. Уларни Кавказ, Оқ денгизнинг музламайдиган портлари ва Сибир бойликлари қизиқтирган.

    Албатта, Россиянинг муаммолари ҳақида гапирганда, америкаликларни тилга олмасдан бўлмайди. «АҚШ қўли»га оид концепция тарафдорлари Лев Троцкий бошчилигидаги америкаликлар альянси ҳақида гапирган. Октябрь инқилоби етакчилардан бири маълумки, февраль воқеалари сабаб юзага келган Петрограддаги исёнга тўғридан-тўғри океан ортидан етиб келган. У АҚШга дунё бўйлаб сафари боис бориб қолган ва қанчадир вақт ҳарбий асирлар лагерида ҳам бўлган. Агарда мазкур версияга жиддий қараладиган бўлса, Троцкий Америка ҳукуматидан Ленин уруш сабаб қашшоқлашган немислардан кўра кўпроқ ёрдам олган бўлиши мумкин.

    Америкаликлар бунинг эвазига нима олган? Барчаси оддий — Совет Россиясининг Техник ёрдам жамияти орқали капитализм акулаларига етказиб берилган ресурслар. Фуқаролар урушидан сўнг, океан ортидаги кўнгиллилар вайрон бўлган мамлакатга кириб, уруш коммунизми даврида вайрон қилинган қишлоқ хўжалиги ва оғир саноатни тиклаш билан фаол шуғулланган. Америкага қарши бўлганларнинг фикрича, бу Россияни ўмариш учун шунчаки тўсиқ бўлиб хизмат қилган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Совет Иттифоқида Октябрь инқилобини масонлар уюштирганига ростдан ҳам ишонувчилар кўплаб топилган. Бу борадаги назариялар 1905 йилги инқилобда оммалашган, ўшанда яҳудийлар инқилобий ҳаракатда катта ролни ўйнаганди. Инқилобдан кейинги Россияда сионистик тартибни ўрнатган Болшевик-масонлар ҳақидаги бемаъни версияси бугунги кунда ҳам мавжуд.

    Яна бир концепцияга мувофиқ Октябрь инқилобини мамлакатдаги диний қатлам вакиллари уюштирган. Деҳқонлар — бу улкан мамлакат аҳолисининг 95 фоизи бўлган, улар эскича диний қарашларга эга бўлган, бироқ ҳукумат жазога тортиши мумкинлигидан қўрқиб, расмий черков ёрдамида ниқобланган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Кувайтдаги нефть қудуқларини ёқиб кетган ироқликлар, ухлаб қолган машинист сабаб тўқнашган икки поезд ва илк бор Тожикистон президентига айланган Эмомали Раҳмон. Кун хронологиясида 6 ноябрь

    07.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   43017
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дубай марказида осмонўпар бино аланга ичида қолди (видео)

    07.11.2022, 09:07

    Астрономлар Ерга энг яқин қора туйнукни топди

    07.11.2022, 08:46

    Танзанияда самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди

    06.11.2022, 23:10

    БМТ Маскни Twitter’да инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга чақирди

    06.11.2022, 20:14

    Twitter’нинг янги версиясида 7,99 долларга верификация белгисини сотиб олиш функцияси пайдо бўлди

    06.11.2022, 19:19

    «Толибон» Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзайнинг укасини ҳибсга олди

    06.11.2022, 18:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага “қабристон”дан олинган F-16 самолётларини юбормоқда

    Дунё | 12 май, 20:55

    “Зулейҳа” сериали юлдузи Ҳилал Алтинбилек ҳозир қаерда ва нималар билан банд?

    Лайфстайл | 12 май, 20:45

    Урганчга Хитойдан 30 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 12 май, 20:35

    Трамп қайтганидан сўнг АҚШ обрўси бутун дунё бўйлаб кескин пасайди — Politico

    Дунё | 12 май, 20:25

    Абдулла Арипов Эрон президенти қабулида бўлди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 12 май, 20:15

    Хонанда Сардор Мамадалиев жаримага тортилди 

    Ўзбекистон | 12 май, 20:10

    Словениянинг Ўзбекистондаги элчиси алмашди

    Ўзбекистон | 12 май, 20:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.