Франция чемпионатининг 14-турида «ПСЖ» 6 ноябрь, якшанба куни «Лорян» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Неймар парижликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари мувозанатни тиклади.
81-дақиқада Данилу Перейра меҳмонларга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа «ПСЖ» очколарини 38 тага етказиб, пешқадамликни мустаҳкамлади. «Лорян» (27) 4-поғонада қолди.
Лига 1
14-тур баҳси
6 ноябрь, якшанба
«Лорян» — «ПСЖ» 1:2
Голлар: 0:1 – 9 Неймар, 1:1 – 53 Моффи, 1:2 – 81 Данилу Перейра.«Лорян»: Мвого (Манноне, 13), Калулу, Ляпорт, Талби, Ле Гофф, Уаттара, Ле Бри (Диарра, 73), Инносент (Kone, 85), Понко (Аушиш, 73), Ле Фе, Моффи.
«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Данилу Перейра (Мукиеле, 85), Маркиньос, Мендеш (Бернат, 76), Верратти, Витиня (Саншеш, 67), Неймар, Мбаппе (Сарабия, 85), Экитик (Солер, 76).
Огоҳлантиришларп: Инносент (65), Ҳакими (78).
Изоҳ (0)