Россия президенти Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэл Maкрoн билан суҳбатда Иккинчи жаҳон уруши охирида Хиросима ва Нагасакига атом бомбалари ташланганини эслатиб ўтган, бу эса Maкрoнни жиддий ташвишга солган, деб ёзмоқда Daily Mail дипломатик манбаларга таяниб.
Манбаларнинг айтишича, Путин суҳбатда Япониянинг ушбу шаҳарларида ядро қуролидан фойдаланиш Япониянинг таслим бўлишига ва Иккинчи Жаҳон уруши тугашига олиб келгани ҳақида фикр билдирган.
“Ғалаба қозониш учун йирик шаҳарларга ҳужум қилиш шарт эмас”, — деган у.
Maкрoн қаттиқ хавотирга тушди. Бу Путин Киевга тегмасдан Украина шарқида тактик ядро қуролини қўллаши мумкинлигига жуда жиддий ишора бўлиб туюлди”, — деди манбалардан бири.
Кремл хабарларига кўра, Путин ва Maкрoн охирги марта 11 сентябрь куни телефон орқали гаплашган. Ўшанда Россия президенти, хусусан, “Украинанинг Запороже атом электр станцияси объектларига, жумладан, ҳалокатли оқибатларга олиб келувчи радиоактив чиқиндиларни сақлаш омборига мунтазам ҳужумлари”га эътибор қаратган.
30 сентябрь куни Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запороже ва Херсон вилоятларини Россияга қўшиб олиш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросимида АҚШ Хиросима ва Нагасакида икки марта ядровий қурол қўллаш бўйича амалиёт ўтказганини таъкидлади.
Изоҳ (0)