Меta Platforms ушбу ҳафтада ходимларини кенг кўламда қисқартириши ҳақида эълон қилмоқчи. Бу ҳақда Wall Street Journal манбаларга таяниб хабар берди.
Нашр суҳбатдошларига кўра, тегишли эълон 9 ноябрь, чоршанба куни эълон қилинади ва минглаб ходимлар ишдан бўшатилади. Компания ходимларига зарур бўлмаган сафарларни бекор қилиш айтилган. Меtа хабарга изоҳ беришдан бош тортди.
Корпорацияда жами 87 мингдан ортиқ киши ишлайди. Газета айнан қанча ходим ишдан бўшатилишига аниқлик киритмади, бироқ фоизларда бу Twitter’даги қисқартиришлардан камроқ эканини қайд этди. Ноябрь ойида Илон Маск Twitter’ни сотиб олинганидан сўнг компания ходимларининг ярмини ишдан бўшатган эди.
Меta Platforms (2021 йил октябргача – Facebook Inc. деб аталган) — Америка корпорацияси бўлиб, Facebook, Instagram ва WhatsApp’нинг бош компанияси. У дунёдаги энг қиммат корпорациялардан бири.
Изоҳ (0)