6 ноябрь куни соат 08:56 да Бухоро вилояти Пешку туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, Зилзила координаталари: 40,74 градус шимолий кенглик; 63,63 градус шарқий узунлик. Магнитудаси 4 га, чуқурлиги 15 километрга тенг.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 472 километр жануби-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Пешку туманида 4 балл, 26 километр;
- Шофиркон туманида 2-3 балл, 66 километр;
- Конимех туманида 2 балл, 90 километр;
- Жондор туманида 2 балл, 91 километр;
- Ромитан туманида 2 балл, 95 километр.
Изоҳ (0)