• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Осмондаги болалар» фильмидаги Хуршид дарсга бормаслик учун кастинг топширгани, автоҳалокатга учрагани ва металл бизнеси ҳақида (видео)

    Маҳоратли режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан суратга олинган «Осмондаги болалар» фильми ўз даврининг энг кассабоп картиналаридан бири бўлган. Фильм томошабинлар қалбидан жой олгани учун ҳам ундаги қаҳрамонларнинг бари томошабинлар учун қадрдон бўлиб қолган. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова фильмда Хуршид ролини ижро этган Даврон Ғуломов билан боғланди. У тасодиф сабаб кино оламига кириб келгани ва бугунги оилавий шароити ҳақида сўзлаб берди.

    «Дарсдан қочиш учун кастингга боргандим»

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    — 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилганман. Болаликдан шўх, ўйинқароқ йигит эдим. Кинога тушиш хаёлимга ҳам келмаган. Чунки оиламизда санъаткорлар йўқ. Миробод туманидаги 328-мактабга ўқиб юрганимда кинокастинг бўлаётгани ҳақида эшитиб қолдик. Зулфиқор Мусоқовнинг Алфия исмли ёрдамчиси унга таклиф этган. Кастингга борсак, дарсларга кирмаймиз, деган хаёл билан синфдошим билан кастингга борганмиз. Кастингга 100 дан ортиқ бола келганда ҳам унда қатнашиш ниятимиз бўлмаган. Дарсга бормай, шу ерда вақт ўтказишни кўзлагандик. Кастинг топшираётган болаларнинг устидан кулиб ўтирганимизда Зулфиқор акага олдига чақириб, роса танбеҳ берганди. Кейин кастингнинг иккинчи босқичига ўтганимни айтишди. Кинога таклиф этилгунимга қадар фильм нима ҳақида эканлигини ҳам билмаганман. Кейин билсам, Зулфиқор ака кастинг топширишга борганимдаёқ мени кузатишни бошлаган экан.

    «Хуршид менга умуман ўхшамайди»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Суратга олиш ишлари жуда қизиқ кечган. Чунки жамоа ҳақиқатан ҳам жуда зўр эди. Зулфиқор ака жиддий кўрингани билан ҳазилкаш ва қувноқ инсон эканлигини ўшанда билгандим. Фильм болалар учун бўлгани сабаб ҳам исталганча шўхлик қилишимизга рухсат берарди. Бундай қилиш мумкин эмас, деганини эшитмаганман. Сценарийни биринчи марта ўқиб кўрганимда буни қилолмасам керак, деб ўйлаганман. Чунки болалигимда жуда шўх ва ўйинқароқ эдим. Хуршидда эса бутунлай ўзгача характер. Аммо Зулфиқор аканинг ёрдами билан ролга киришим осон бўлган. Фильм намойишига кўп борардим. Бош кийимни бостириб, одамларни кузатиб ўтиришни яхши кўрардим. Ҳатто бир-икки марта томошабинларнинг мен ҳақимдаги фикрларини эшитиб, жаҳлим чиққан. «Ичида битта қўрқоғи шу бола экан-да», дейишганда ўрнимдан шарт туриб «Ака, индамай кинони кўринг», деганман.

    «Қўлимдаги одам скелети...»

    — Суратга олиш жараёнлари билан боғлиқ жуда кўп қизиқарли воқеалар бўлган. Масалан, фильмнинг иккинчи қисмида Хуршиднинг кўчада одам скелетини кўтариб юриш саҳнаси бор. Камера кўчанинг бир чеккасига ўрнатилган ва ролдаги курсдошим билан машина йўлдан ўтишимиз керак эди. Камерани кўрмаган одамлар дакки ҳам беришган, баъзилар устимдан кулишган. Бошқа саҳнада эса Зулфиқор ака эпизод табиий чиқиши керак, деб бизга нос ҳам чектирган. Бошқаларни билмадим-у, ўша саҳна сабаб бир умр бу жирканч нарсани чекмасликка қарор қилганман. Бошқа режиссёрлар қандай билмадим-у, аммо Зулфиқор акада одамийлик ва инсонни тушуниш бор. Булар ёш, деб биздан алоҳида овқатланмасди, суҳбатимизга қўшилганида ҳам тезда тил топишиб кетарди. Шунинг учун нопрофессионал актёрлар жамланган фильм машҳурликка эришгандир.

    «Фильм сабаб кўп муаммолар ҳал бўлган»

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    — «Осмондаги болалар» фильмидан кейин жуда кўп режиссёрлардан таклифлар олганман. Ҳатто бир фильмнинг кастингига ҳам бориб келгандим. Аммо у ерда Зулфиқор аканинг жамоасидаги муҳитни тополмадим. Вақтида таклифлар жуда кўп бўлган. Бора-бора камайиб, ҳозир умуман таклиф қилишмайди. Актёрликка қизиқмаганим учун ҳам бу соҳадан кетишни истамадим. Аммо одамлар ҳалигача ролимни эслашларидан қувонаман. Фильм сабаб жуда кўп жойда муаммомни осонгина ҳал қилганман. Чунки «Осмондаги болалар»нинг мухлислари жуда кўп.

    Даврон Ғуломов юзидаги чандиқлар нима сабабдан пайдо бўлгани ҳақида ҳам очиқлади.

    — 2009 йил кечаси ҳаракатланаётганда автофалокатга учрадим. Жиддий жароҳат олганман, бир ўлимдан қолганман, десам ҳам бўлади. Анча вақт ишламай даволанишимга тўғри келди. Фалокат оёқ остида деганлари шу экан, ўша пайтда нима бўлганини ҳам англолмай қолдим. Пешонам ва қовоғим устидаги чандиқлар ундан эсдалик бўлиб қолди, — дейди Даврон Ғуломов.

    «Тадбиркорлик билан шуғулланаман»

    Фото: Instagram / @davron.гулямов

    Фото: Instagram / @davron.гулямов

    — Актёр бўлмаганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. «Осмондаги болалар» фильми болалигим билан боғлиқ ширин хотира бўлиб қолди. Болалик деганда кўз олдимга фильм билан боғлиқ воқеалар келади. Ишонаманки, ундаги иштирокимдан фарзандларим ҳам, набираларим ҳам фахрланиб юришади. Айни кунларда металл савдоси билан шуғулланаман. Фаолиятимнинг бир қисми тадбиркорлик билан боғлиқ. Шукрки, оилалиман. Ота-онам ва опам бирга яшардик. Ундан кейин Умида исмли қизга уйландим. Ҳозирда Латофат ва Эъзоза исмли ширингина қизалоқларим бор.

    Мавзуга доир:

    • Фарзандсиз Хуршид, Бахтиёрга турмушга чиққан Лола ва уч эгизаги чемпион бўлган Жавоҳир. «Осмондаги болалар-3» фильмининг суратга олиш жараёнидан репортаж (видео)
    • «Осмондаги болалар» 20 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар бугунги кунда нима иш билан банд? (фото)
    • «Осмондаги болалар»даги Хуршид нима сабабдан киноларда бошқа суратга тушмаганига ойдинлик киритди (видео)
    • «Осмондаги болалар»да «Эммануэль» фильмини томоша қилиш жараёни қандай суратга олинган? (видео)

    05.11.2022, 19:37   Изоҳ (0)   24700
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Киванч Татлитуғ: баскетболчи, модель ва дунёга машҳур турк актёрининг муваффақият йўли

    05.11.2022, 14:43

    Фото: Ижтимоий тармоқларда миллионлаб фолловерлари бўлган энг машҳур 10 нафар юлдуз

    05.11.2022, 13:44

    Жулия Робертс, Женнифер Энистон ва бошқа Голливуд юлдузларидан гўзаллик бўйича лайфхаклар

    05.11.2022, 10:32

    Instagram: Рухшонага Malibu совға қилишди, Муниса Ризаевадан янги клип, Умрага йўл олган Муқаддас ва Йигитали

    04.11.2022, 22:30

    «Ҳозир мамлакатим ҳам Украинани, ҳам ўзини барбод қилмоқда» — Земфира Лондондаги концертида урушга қарши чиқиш қилди (видео)

    04.11.2022, 18:38

    Селена Гомес, Эмма Уотсон, Кристен Стюарт: Томошабинлар ўйлаганидек истеъдодсиз эмаслигини исботлаган Голливуд актрисалари (фото)

    04.11.2022, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT фойдаланувчиларга жуфти билан ажрашишни маслаҳат беришни тўхтатди — OpenAI

    Дунё | 5 август, 20:35

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.