Донецк халқ республикасининг Углегорск шаҳрида ҳудуд Олий суди судьяси Александр Никулинга суиқасд уюштирилди, бу ҳақда ДХР Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Идора хабарига кўра, Никулин ўқотар қурол билан ярадор қилинган. Айни пайтда оғир аҳволда. Ҳуқуқ-тартибот органлари гумонланувчиларни қидирмоқда.
Никулин Олий суднинг июнь ойида британиялик Эйден Аслин ва Шон Пиннерни ҳамда марокашлик Иброҳим Саадунни Украина томонида туриб жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун ўлим жазосига ҳукм қилган коллегияси раиси бўлган. Ҳукм ижро этилгани ҳақида маълум қилинмаган.
Уруш бошланганидан кейин Украинанинг Россия томонидан эгалланган ҳудудларида мансабдор шахсларга нисбатан суиқасдлар мунтазам равишда амалга оширилади. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлган энг юқори лавозимли амалдор ЛХР бош прокурори Сергей Горенко бўлди: у ва унинг ўринбосари Луганскда прокуратура биносидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)