Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия Давлат Думаси депутатлари сафарбарлик доирасида ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини парламентга киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда биринчи бўлиб «Известия» газетаси Думадаги манбаларга таяниб хабар қилди. Қонун лойиҳаси муаллифларидан бири Эрнест Валеев «Интерфакс»га ташаббус тафсилотларини айтиб берди.

Фото: «Капитал страни»

Фото: «Капитал страни»

Россия Жиноят кодексига таклиф этилаётган ўзгартишлар сафарбарликдан бўйин товлаганларни 200 мингдан 500 минг рублгача ёки бир йилдан уч йилгача бўлган даромади миқдорида жаримага тортишни, мажбурий меҳнат ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолашни назарда тутади.

Эрнест Валеевнинг сўзларига кўра, жиноий жавобгарлик ҳарбий комиссариатга расмий равишда чақирув қоғозини олгандан сўнг, сафарбарликдан бўйин товлаганлар учунгина қўлланади.

Валеевнинг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳаси қонунчиликдаги бўшлиқни тўлдиради: ҳозирда Россия Жиноят кодексида фақат муддатли ҳарбий хизматга чақирувдан бўйин товлаганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Депутатнинг айтишича, бу ташаббус 21 сентябрда бошланган «қисман сафарбарлик»га таъсир қилмайди, «чунки сафарбарлик якунлангани расман эълон қилинган».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар