Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина Қуролли кучлари Россия қўшинлари Украинанинг шимолий чегарасида Эронда ишлаб чиқарилган баллистик ракеталарни жойлаштириши мумкинлигига ишонмоқда. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари спикери Юрий Игнат маълум қилди, деб ёзди «Украина ҳақиқати».

«Биз ушбу ракеталарга қарши барча ҳимоя воситаларини қўллашга ҳаракат қиламиз. Улар, эҳтимол, Украинанинг шимолий чегарасига олиб келинади, у ердан бутун Украинага таҳдид соладиган тарзда ишга туширилиши мумкин.

Битта ракета 300 километр масофага, яна бири - 700 километр масофагача учиб, зарба йўллашга қодир. Бу баллистик ракеталар. Бизда бу ракеталарга қарши самарали ҳимоя воситаси йўқ», — деди Ҳарбий ҳаво кучлари вакили.

Унинг сўзларига кўра, бундай ракеталарни уриб тушириш «назарий жиҳатдан мумкин, лекин аслида буни амалга ошириш жуда қийин».

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк